Ремаркни асарлари бошқа ёзувчиларни уруш ҳақидаги асарларидан кўра кучлироқ таъсир қилади. Тепада ўзи айтганидек, азоб-уқубатларни ўз танангда ҳис қилмаганингча унинг даҳшати кўламини тушуна олмайсан. Унинг асарларида ўша даҳшат ажойиб, содда тилда тасвирланади. Масалан мана бу жойи:
Шарафли ўлим! Хех, ўргилдим! Бунинг нима эканини биласизми ўзи? Миттивой Хойер кандай ўлганини айтиб берайми? У кун буйи симтиканакка ўралашиб ётган, дод-вой солган, ичак-чавоқлари макаронга ўхшаб қорнида осилиб колган. Кейин эса, снаряд парчаси бармоқларини узиб ташлаган, орадан икки соат ўтиб оёгиниям узворган, аммо у ўшандаям нафас олаверган, соғ қолган қўли билан ичакларини жойига тиқишга чиранган, кечга борибгина жони узилган. Тунда, нихоят, амал-тақал килиб ёнига борганимизда азойи бадани қирғичдан ўтказилгандай илма-тешик булиб ётганди.
Агар юрагингиз дов берса, унинг кандай жон берганини онасига айтиб кўринг-чи!
Табиб табибмас, бошидан ўтказган табиб деганларидек, барибир урушга борган одамнинг ҳикоялари урушга бормасдан у ҳақида ёзган одамларникидан кўпроқ таъсирлироқ чиқади. Истисно ҳолатлар ҳам бор, лекин кўп эмас.
Ҳудди шундай, урушда қатнашган Оливер Стоуннинг уруш ва урушдан қайтган ветеранлар ҳақидаги фильмлари ҳам жуда таъсирли чиққан. Урушнинг даҳшатию, ундан кейинги оқибатлар билан яшаб келган одамлиги билинади ижодида.
Шундай экан, Ремарк билан Оливер Стоун каби ижодкорлар (аслида унақалар кўп) ижоди билан танишиш шарт бўлган ижодкорлар. Уларни билмасдан ўлиб кетиш нотўғри.