ИНСОФСИЗ РАҚОБАТ ҲОЛАТЛАРИ ЮЗАСИДАН ТАЪЛИМ МУАССАСАСИга НИСБАТАН ТЕГИШЛИ ТАЪСИР ЧОРАСИ КЎРИЛДИ🌫 Қўмитанинг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан истеъмолчиларни чалғитиш ва инсофсиз рақобатга йўл қўйилаётган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича ўрганиш ишлари ўтказилди.
🔎 Мазкур ўтказилган ўрганишлар давомида, хусусий олий таълим муассасаси ҳисобланган
Навоий инновациялар университети томонидан ўзининг расмий телеграм саҳифасида
“Энг арзон контракт тўлови” деб истеъмолчиларни чалғитувчи ахборотдан фойдаланиб, инсофсиз рақобатга йўл қўйилганлик ҳолатлари аниқланди.
✈️ Таъкидлаш жоизки,
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 694-сон қарори билан тасдиқланган
“Инсофсиз рақобатни аниқлаш методикаси” 6-бандида
«энг», «энг яхши», «биринчи», «фақат», «фақатгина» ва бошқа орттирувчи нисбатлардан фойдаланган ҳолда солиштириш инсофсиз рақобатнинг белгилари ҳисобланади.🌫 Юқоридагиларга кўра, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан
Навоий Инновациялар университетига нисбатан
“Рақобат тўғрисида”ги
Қонуннинг 21-моддаси талаблари бузилиши аломатлари юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ
иш қўзғатилиб, қонунбузилиши ҳолатини бартараф этиш келгусида йўл қўймаслик юзасидан
бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.Каналга уланиш 🔝
https://t.me/RaqobatGovUzвеб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram |
X