Туман прокурори ҳудудларда ободонлаштириш ва томорқалардан фойдаланиш ҳолатини ўрганди
Туман прокурори Рашидбек Меҳмонов маҳаллий аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш, ҳудудни ободонлаштириш ва томорқалардан самарали фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида ҳудудларда бўлди.
Ташриф давомида маҳаллаларда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари, аҳолининг шахсий томорқаларидан фойдаланиш ҳолати ва уларни янада самарали ташкил этиш масалалари ўрганилди. Шунингдек, фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг таклиф ва мурожаатлари эшитилди.
Мулоқот чоғида аҳоли томонидан ўз томорқаларидан самарали фойдаланишда сув таъминоти, сифатли уруғ ва ўғитлар билан таъминлаш каби масалаларда ёрдам сўралди. Ушбу масалалар бўйича тегишли мутасаддиларга зарур чора-тадбирларни кўриш бўйича топшириқлар берилди.
Ташриф якунида туман прокурори маҳалла аҳолиси ва масъул идоралар олдига аниқ вазифалар қўйди ва бу каби учрашувлар давомий равишда ташкил этилишини маълум қилди.