#янги
РостдирНимадир камдайин, нимадир кўпдай,
Қилмоққа ишлар кўп, бироқ вақт йўқдай,
Кунлар зув ўтмоқда, отилган ўқдай,
Не демай виждоннинг сўрори ростдир.
Ҳаёт сабоқ бериб, очиб кўзларни,
Кўрдим, кўрмай қолган очиқ кўзларни,
Дилдан тилга кўчган пинҳон сўзларнинг,
Баъзан дилдан чиқмас қарори ростдир.
Кунлар шу алфозда ўтиб бормоқда,
Олов йигит даври кутиб олмоқда,
Синовлар, ўйловлар тутиб олмоқда,
Умр бир нафасда ўтори ростдир.
Художон, ҳар қадам сенга суяндим,
Тилансам, неники, сендан тиландим,
Таним шу заминда, кезар руҳ қадим,
Ёзилган кўнглимнинг хумори ростдир.
Тўкилиб, ситилиб, ёздим шеъримни,
Онлар тараф билмас, айтори ростдир.
Биз билан яшаган номимиз қолиб,
Танимиз уйига қайтори ростдир.
Қувонч Бек02.02.2025
@Quvonchbek_Gaybullayev