Posts filter


Forward from: فَرد من الناس
Кетдим.
Кетганимни билмади ҳеч ким,
Тилим айланмади видо айтмоққа.
Бақирдим, йиғладим, кулдим ва охир
Синиқ қалам билан тўкилдим оққа.

Кутдим.
Ўзим билмай – нимани, кимни,
Бирдан бахт бошимга қўнадигандай.
Кетдим.
Буни ҳеч ким билмади, рости,
Худди яна қайтиб келадигандай...

©Дадахон Муҳаммадиев


Forward from: فَرد من الناس
Биз билганларга 50, 60 нари борса 100 км ҳам ўзоқ! вақт ва масофа баҳтга тўсқинлик қиладиган омил эмас!


Forward from: فَرد من الناس
Gelip geçer mesafeler,
Uzak yakın ne fark eder?
Kalbim seninle atar,
sensiz... derbeder!

©3391


Forward from: فَرد من الناس
3391 км уларга тўсқинлик қилолмади..)


Forward from: فَرد من الناس
Бир бурчак беринглар қочиб кетишга...


Forward from: فَرد من الناس
Ўзингда йўқ барча нарса бахт бўлиб кўринади...


Forward from: فَرد من الناس
Сенга битта тушунувчи керак...


Forward from: فَرد من الناس
Беҳзод Фазлиддин ҳақ!


Forward from: فَرد من الناس
Бўлди, йиғламайман, бўлди, кулмайман,
Юрагингни ортиқ этмайман безор.
Ўзимдан бошқани хафа қилмайман,
Ўзимдан ўзгага бермайман озор.

Кимларнинг кўнглига қараб кун кўрдим,
Ялиниб бормайман Бахтнинг ёнига.
Кулиб бахтсизларга халақит бердим,
Йиғлаб бахтлиларнинг тегдим жонига.

© Беҳзод Фазлиддин


Forward from: فَرد من الناس
Мен ўлсам...
Одамдек ўлмайман:
Мен учиб кетаман қушга айланиб,
Дунёнинг энг гўзал, оппоқ қушига.

Мен ўлсам...
Одамдек ўлмайман:
Охирги япроғи бўламан кузнинг,
Ҳеч ким пайқамайди узилганимни.

Мен ўлсам...
Одамдек ўлмайман:
Яшайман энг ширин тушга айланиб.
Хунук қизлар йиғлар... Онамдан кейин...

© Жўрабек Рамазон


Forward from: فَرد من الناس
Ҳамма "мен" дейди, "биз" эмас...


Forward from: فَرد من الناس
Ҳаётнинг аччиқ ҳақиқати шуки - кимнидир бахтида ҳиссанг борми йўқми аниқмас, лекин кимнингдир бахтсизлигида албатта таъсиринг бор...


Forward from: فَرد من الناس
#назм

Қачондир кўнасан ҳаётга-додга,
Кўксингни ўйса-да турфа кин, фириб.
Нафсига енгилган бу одамзодга
На тушуниб бўлади, нада тушунтириб.!

©


Forward from: فَرد من الناس
Ҳеч кимни кераксиз санама. Ҳамманинг ҳеч ким тўлдиролмайдиган ўрни бор...


Forward from: فَرد من الناس
Кутганларимизнинг ҳам, кутганлари бор...

*Буни ҳам унутма!


Forward from: فَرد من الناس
Ваҳима қилма, сени дардларда ҳам ризқинг бор...


Forward from: فَرد من الناس
Ҳамма аҳмоқгарчилик шундан кейин келиб чиқади!


Forward from: فَرد من الناس
Баъзан якуннинг аҳамияти қолмайди...


Forward from: فَرد من الناس
Биласанми нима, токи бир лаҳзадан сўнг не бўлишини билмас эканмиз, нега йиллар ҳақида ўйлаймиз?! Лаҳзаларда яшаб қолиш керак... Шунчаки яшаш...


Forward from: فَرد من الناس
"Кузнинг чиркин ёмғирини-ю, чалажон баргларнинг ачқимтир ҳидини соғинибман..." дегандим анча олдин! Етиб келдик кузгаям)

20 last posts shown.

7

subscribers
Channel statistics