Қоракўлда "Раҳбар ва ёшлар учрашуви" ўтказилди
Юртимизда ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Президентимиз ташаббуси билан 2024 йилнинг “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилиниши ҳам бу борадаги ишларнинг узвий давоми бўлмоқда.
Куни кеча Қоракўл тумани ҳокими Хуршид Тохиров бошчилигидаги туман сектор раҳбарлари ёшларнинг муаммо ва мурожаатларини тинглаш, уларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш мақсадида юзга яқин ёшлар билан учрашув ўтказди. Туман марказидаги "Ёшлар боғида" ўтказилган учрашувда бўш иш ўринлари мавжуд корхона, ташкилот ва идоралар масъуллари ҳамда тадбиркорлик субъектлари ҳам иштирок этишди.
Учрашув давомида ёшларнинг мурожаатлари тингланди. Уларнинг ечими бўйича мутасаддиларга аниқ муддатлар билан вазифалар юкланди. Шунингдек, ўттиздан ортиқ ишлаш истагида бўлган ёшларга иш берувчилар томонидан иш ўринлари таклиф қилинди.
✅@Qorakoluzofficial👈