QORAKO‘L.UZ | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Telegram : @Qorakoluzofficial
Facebook:https://www.fb.com/qorakoltuman.hokimligi
Мурожаат учун: https://t.me/Qorakol_murojaatbot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter




Оқ олтин маҳалласида маданий-маърифий ҳамда спорт тадбирлари ўтказилди

Айни кунларда Қоракўл туманидаги маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган маданий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари ва интеллектуал ўйинлар ўтказилмоқда.

Мана шундай тадбирларнинг навбатдагиси туманимизнинг Оқ олтин маҳалласи ёшлари иштирокида ўтказилди.

Тадбир давомида Давлатимиз Раҳбари томонидан илгари сурилган "Беш муҳим ташаббус" доирасида ёшларни китобхонликка тарғиб қилишга қаратилган тадбирлар, "Заковат" турнири шунингдек, бир неча спорт турлари бўйича мусобақалар намунали ташкил этилди.

Аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва уларни мазмунли дам олишларини ташкил этиш мақсадида ташкил этилаётган бу каби тадбирлар санъат усталари ижросидаги куй-қўшиқлар билан янада файзли ўтди.

@Qorakoluzofficial👈


#Соғлом_ҳаёт_учун_5000_қадам

Олис ҳудудлар аҳолиси учун оммавий юриш марафони ўтказилди

Давлатимиз раҳбарининг аҳоли ўртасида спортнинг оммавийлигини таъминлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича берган топшириқларига асосан Қоракўл туманида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, бугун туманимизнинг 1-секторига қарашли Мироб, Човли, Оқ олтин, Мустақиллик, Полвонлар, Янгизамон, Камолот ҳамда Мирзақалъа маҳаллалари аҳолиси учун бугун эрта тонгдан «Соғлом ҳаёт учун 5 000 қадам» шиори остида оммавий юриш марафони ва эрталабки бадантарбия машғулотлари ташкил қилинди.

Марафонда ушбу маҳаллаларда яшовчи кенг аҳоли вакиллари, нуронийлар, ёшлар фаол иштирок этишди. Тадбирда 500 юздан ортиқ иштирокчи қамраб олинди.

Тадбир давомида аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, хусусан:
- жисмоний фаолликни ошириш,
-мунтазам равишда ҳар куни пиёда юриш юзасидан суҳбатлар ўтказилди.

Шунингдек, спорт мураббийлари ҳамроҳлигида эталабги бадантарбия машқларини бажарилди.

@Qorakoluzofficial👈





5 last posts shown.