QOQONJONIM.UZ | Rasmiy kanali


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


QOQONJONIM.UZ Axborot Tahririyatining telegram kanali.
Murojaat uchun @qoqonjonim_admin

Facebook https://www.facebook.com/groups/qoqonjonim

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Атроф-муҳитни ифлослантирган блогерга чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда “Жасжан” номи номи билан машҳур блогер Ж.Ш. томонидан олинган Тошкент туманида ҳаёт учун хавфли ҳолат акс этган видео тарқалди. Бу видео ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари кескин эътирозларига сабаб бўлди.

Мазкур ҳолат Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганилганида Ж.Ш. атроф-муҳитни ифлослантириб, белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликни қасддан, жамоавий содир этгани маълум бўлди.

Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 91-моддаси 1-қисми билан баённома расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузар базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари — 1 миллион 875 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.

Ж.Ш. томонидан бундай ҳуқуқбузарлик аввал ҳам содир этилган. Ҳозирда ички ишлар органлари томонидан ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилмоқда ва қатъий чоралар кўрилади. Ҳуқуқбузарнинг ҳамроҳлари шахсига аниқлик киритилмоқда. Уларга ҳам қонуний чора кўрилиши таъминланади.

Телеграм каналимизга обуна бўлинг
👉 https://t.me/Qoqonjonim_uzb


Айтилишича эртага Ғайрат Дўстовнинг апелляция судида уни ҳуқуқларини:

O'zbekiston inson huquqlari Ezgulik jamiyati Abdurakhmon Tashanov

Oliy Majlisning Inson huquqlari bo'yicha Vakili - Ombudsman

Ва ўнлаб адвокатлар ҳимоясида бўлиши кутилмоқда.

https://t.me/Qoqonjonim_uzb


Ғайрат Дўстовнинг иши юзасидан Адвокат Абдуллаев Абдумалик

Тошкент шаҳар судининг маълум қилишича, фуқаро Ғайрат Дўстов ва унинг адвокатлари томонидан келтирилган апелляция шикоятларига асосан унга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш эртага, 3 январь куни соат 10.00 да кўриб чиқилади.

Раислик қилувчи судья Фарруҳ Эргашев.

Ҳимоя қилмоқчи бўлган адвокатлар сони 10 кишидан ошгани айтилмоқда

https://t.me/Qoqonjonim_uzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Tabib_News
Табиб мавзусига қайтамиз

Табиб мижозларини масофада туриб "даволашни" бошламоқда

Фақат биоэнергияни беморга бағишлаш керакми? Ёки бўйсиндириш керакми? Ёки почта орқали юбориш керакми? Ёки телеграм орқали файл қилиб юбориш имкони ҳам бормикан?

Хозирча табиб буни устида ишлаётгани ҳақида маълум бўлди

https://t.me/Qoqonjonim_uzb


#Расул_Кўшербаев

@qoqonjonim_admin


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Электроскутерларга ҳам рақам берилишни бошлаганидан сўнг. Катта эхтимол билан яна энг золотойлари Қўқонга йиғилса керак.

Автомобиллар бўйича Қўқонда бўлгани каби.

https://t.me/Qoqonjonim_uzb


Бировни оилавий муаммолари билан бошкаларни чалгитишга уринаëтган ëлланма аскарларга тупурган холда,
Ғайрат Дўстовнинг аппеляция суди качон маълум бушинини эълон киламан.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг маълум қилишича, фуқаро Ғайрат Дўстов ва унинг адвокатлари томонидан келтирилган апелляция шикояти эртага, 3 январь куни соат 10.00 да кўриб чиқилади.

Маҳкамага раислик қилувчи судья Фарруҳ Эргашевдан адолатли қарор кутиб қоламиз.

Abdurakhmon Tashanov


Ertaga Jinoyat ishlari bo’yicha Toshkent shahar sudida G’ayrat Do’stovning apellyatsiya sudi o’tarkan. Aftidan, “buni chiqarsak, ertaga boshqasi gapiradi”, deguvchilar yengilib, normal aqllar pozitsiyasi ustun keldi.

Muammo haqida gapirganlar bilan emas, muammolarning o’zi bilan kurashish tizimga aylanishi kerak.

Ilyos Safarov

@qoqonjonim_uzb


ЯПОНИЯДАН ХУШХАБАР!

Ассалому алайкум, палаги тоза, донишманд ўқирманлар. Бир донишманддан "Аҳволларингиз қалай?" деб сўрашса, "Яхши, раҳмат. Ўзингиз яхшими?" деган экан) Охирги постларда ўз услубимдан сал чиқиб кетиб қолдим. Маъзур тутгайсиз. Кўнгилни чўктирмаймиз, ҳаммаси яхши бўлади. Аҳволларингиз яхшими донишмандларим?)

Эсингизда бўлса, "Япониядаги жадидларимиз" рукни остида, бир катта компанияга иш билан борганим, компаниянинг намозхонасида Аср намозини ўқишга кирганимда бир Ўзбекистонлик ватандошимиз кириб келгани ҳақида, у ватандошимизнинг муваффақиятлари ҳақида ёзган эдим.

Бугун ана шу ватандошимиз, Тўлқинжон Раҳимов яна бир катта муваффақиятга эришибдилар. Келинг, ундан олдин сизга тушунтириш бериб кетай: ЯПОНИЯДА иккинчи жахон урушидан кейин Японияни Япония қилган 5-6 та компания бўлган. У компаниялар ҳақида тарих китобларида, янгиликларда кўп эшитгансиз деб ўйлайман! Бизнинг ватандошимиз, ҳаттоки Японлар ҳам киришни орзу қиладиган ана шундай 5 та гегемон компаниянинг биттасида ишлаб келмоқдалар.

Ана энди бяғини эшитинг. Японияда газетхонлик, Журналхонлик, ўқирманлик фантастик даражада. Шундай ривожланган даврда, одамлар янгиликларни бир деганда телефонда кўриш имконияти бўла туриб, қандай қилиб Японлар бу даражада газетхон бўлиб қолган ҳайрон қоласан киши. Бу мавзуда батафсил қилиб ёзаман насиб этса. Ана шу газеталарда чиқиш, Японлар учун жуда катта нарса ҳисобланади. Ҳаттоки, телевизорга чиқишдан-да катта иш.

Кеча, Япониядаги энг машхур бизнес газетаси бўлмиш НИККЕИ да Тўлқинжон Раҳимов ҳам чиқибдилар. Бу иш Ўзбек миллатининг Япониядаги обруси учун, имиджи учун жуда катта иш. Ватандошимизга улкан зафарлар тилаймиз. Япониянинг шундай катта компаниясида, Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги яхши ишларни қилишига тилакдошмиз.

Хурматли ёшлар, ўқинг. Бугунги қаҳрамонимиз ҳам олис Фарғонанинг Бағдодидан илм билан йўлга чиқиб, бугун дунёнинг кучли 300 таликка кирган компаниясида ишлаябди. Камига, 50 мингдан ошиқ ишчининг ичидан сараланиб, газетага чиқаябди. Сиз ҳам уддалайсиз!

Хурматли ота-оналар, ўша гап - болангизни тўйи билан уйини ўйламай, ўқишига, спортига, ҳунарига пул тикаверинг. Насиб этса, мевасини тотасиз. Илоҳим, барчаларингизнинг фарзандларингиз муваффақиятли, омадли, жамиятга фойдаси тегадиганлардан бўлсин!

Хурмат билан, Баҳодир донишманд) QOʻQONJONIM

https://t.me/Qoqonjonim_uzb


Sardor UmurzakovГА ҚЎШИМЧА ВАКОЛАТЛАР БЕРИЛДИ👇👇👇

Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчисига қўшимча ваколатлар берилди. Бу ҳақда 2024 йил 31 декабрда қабул қилинган “Мамлакатнинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ривожланиш соҳаларидаги стратегик таҳлил ва тадқиқот қилиш фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида сўз боради.

Қарорга кўра, Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини ташкил қилиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилди. Ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ривожланиш бўйича узоқ муддатли стратегик таҳлилий ҳужжатларни ҳамда мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатига оид таклифларни мунтазам равишда Президентга киритиб бориш Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш ички ва ташқи сиёсат жараёнлари бўйича стратегик тадқиқотларни ташкил қилиш ҳамда уларни ўтказишнинг барча жараёнларини мувофиқлаштириш масалаларига масъул бўлган маслаҳат органи ҳисобланади.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятини тўғри йўлга қўйиш, умумий мувофиқлаштириш ҳамда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш Президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси томонидан амалга оширилади.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилмасида қуйидаги йўналишларга масъул бўлган ишчи гуруҳлар ташкил қилинади:

хавфсизлик ва ижтимоий барқарорлик;

давлат ва жамият қурилиши;

ижтимоий-иқтисодий ривожланиш;

ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорлик;

ҳудудларни стратегик режалаштириш ва ривожлантириш;

экологик кун тартиби, шу жумладан иқлим ўзгариши, сув тақчиллиги масалалари.
Маълумот учун, 2023 йил август ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозими тугатилганидан сўнг Сардор Умурзоқов Президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган. Ундан бошқа одамнинг ушбу лавозимга тайинлангани ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.

Ғайрат Абераев
@qoqonjonim_uzb


ҚАМА!

Ўтирганни қама,
турганни қама,
Ҳатто миёвлаган,
Ҳурганни қама.
Кампир ҳам қолмасин,
Чол ҳам қолмасин,
Ҳассада мункайиб,
юрганни қама.

Шайтондан юзини
Бурганни қама,
Нафснинг қангшарига
Урганни қама,
Эъзозлаб лўттивоз,
Ваъдабозларни,
Мард бўлиб сўзида
Турганни қама.

Қалб уйин виждондан
Қурганни қама,
Қўлларин дуога
Сурганни қама,
Олимингни қама,
шоирни қама,
Ҳақиқат йўлида,
Турганни қама.

Ўғилларинг қама,
қизингни қама,
Жадидларинг, ёруғ
юзингни қама.
Ҳеч ким қолмагандан
кейин қамашга,
Ўзингникилару, ўзингни қама!

©️Баҳодир ИСКАНДАРОВ!
@qoqonjonim_uzb


Қўқонжоним ОАВнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида, Қўқон шаҳар "Ishonch" савдо мажмуаси олдида бўлган тўпалон ҳақидаги акс этган видео бўйича, Фарғона вилоят ИИБ Ахборот хизматининг расмий муносабати

Интернет ижтимоий тармоғида тарқалган ППХ ходимлари бир нечта фуқароларни хизмат автобусига олиб чиқаётганлиги акс этган видеохабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан  ўрганиб чиқилди

Маълум бўлишича, 2024 йилнинг 31 декабръ куни Қўқон шаҳар А.Чархий кўчасидаги савдо комплекси олдида, фуқаролар янги йилни кутиб олиш учун кўчага чиқиб, йўлни қатнов қисмида тирбандликни келтириб чиқаришган.

Мазкур ҳолат ППХ томонидан бартараф қилинган ҳамда улар билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилиб, уйларига рухсат берилган.

Мазкур тадбир давомида, ИИО ходимлари ёки фуқароларга ҳеч қандай тан жароҳати етказиш ҳолати содир қилинмаган.

https://t.me/Qoqonjonim_uzb


Forward from: Tanqid.uz l Fargʻona viloyat
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
31-декабр куни Қўқон шаҳрида янги очилган "ISHONCH" савдо мажмуаси оллида, тўполончилар қўлга олинди.

Қочиб кетган бола учун жуда ҳурсанд бўлдим 😄

Tanqid.uz


Ижтимоий тармоқларга видео мурожаат билан дардингни айтишинг - 15 сутка қамоқ жазоси.

Jakhon Komil
@qoqonjonim_uzb


Мем ҳам айтаман.

Бу боланинг қамалиши аниқ эди. Чунки олдимизда ҳали совуқ кунлар бор. Ижтимоий аҳволимизга кўзгу тутадиган бунақа қаҳрамонларнинг кўзи қўрқитиб қўйилмаса, сафи кенгайиб кетиши мумкин. Шунинг учун дарров унинг шахси текширилиб, бирон нарса топилади. Масалан, биринчи хотини билан ажрашган, иккита боласига алимент бермай юрибди. Таппа-тайёр жиноят! Газни танқид қилиб чиқмаганда бу жиноят билан ҳеч кимнинг иши йўқ эди.
Хуллас, ўртоқлар, муаммони бу усул билан бартараф қилиб бўлмайди. Ундан кўра, биргалашиб ечим излаган маъқул. Ишонинг, бунақа йиртиқ красовкалар кўпайиб боряпти. Бунинг ҳаммасини қамашнинг иложи йўқ!

Muhammad Odil Hamid

https://t.me/Qoqonjonim_uzb


Ғайрат Дўстов Панельнийда эмас, Тошкент шаҳар ИИББга олиб кетилган

Бектемир суди томонидан 15 суткага қамалган Ғайрат Дўстов сўроқ учун 27 декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББга олиб кетилган.

Бугун унинг адвокати Адҳам ака билан Панельнийдаги сақлов изоляторига бордик. Навбатчининг айтишича, у Тошкент шаҳар ИИББда сақланмоқда.

Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИББнинг навбатчилик қисми дам олиш куни бўлгани боис у билан учрашувимизга рухсат беришмади.

Суд томонидан белгиланган жазони ўтаётган шахсни нега сўроққа олиб кетишгани ва у ерда ушлаб туришгани сабабини тушунтиришмади.

Ҳозирча 3 нафар кўнгилли адвокатда уни ҳимоя қилишга ордер бор. Кўнгиллилар сони ортмоқда.

https://t.me/Qoqonjonim_uzb


Каминанинг қамалиши, Қўқон шаҳрида Аэропорт очилиши, Шаффоф рахбарлари Улуғбек ва Ойбек Тошматовлар қамоқ жазосига ҳукм қилиниши, Қўқонлик Соҳиб исмли наркоман Тошкентда 3 ёшли болани ваҳшийларча ўлдириши, Камина озодликка чиқиши, Комил Аҳмедовнинг қамалиши, Қўқонжоним томонидан Иқбол Солиев кескин танқид остига олингани, ижтимоий тармоқларда Қўқонлиқ табиб номи билан танилиши ва бошқа ОАВлар томонидан ҳам Иқбол Солиев танқидга олиниши. Бу нарса унга фақат машҳурлик олиб келиши, ва охири барибир фаолиятига чек қўйилиши билан 2024-йил ҳам ортда қолди.

(с) Jakhon Komil
Qoʼqonjonim Axborot Tahririyati


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қўқон шаҳар Ҳокими ўринбосари Нигора Эргашева юртимиз аёлларига Янги йил табриги!!!

https://t.me/Qoqonjonim_uzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Yangi yil – bu butun dunyo bolalari uchun mo‘jizalar va orzularning ushalish davridir.

Ularning tinch hayot haqidagi orzulari amalga oshsin!

Saida Mirziyoyeva

@qoqonjonim_uzb


Ассалому алейкум QOʻQONJONIM, мана 2024-йилнинг охирги куни ҳам ортда қолмоқда. Сизларни кириб келаётган янги 2025 - йил билан "Қўқонжоним" ОАВ жамоамиз номидан самимий муборакбод етамиз!

Янги йил Сиз азизларга улкан муваффақиятлар, бахту-саодат, тинчлик-хотиржамлик, сиҳат-саломатлик ва хонадонларингизга файзу-барака олиб келсин!

Азиз юртдошлар, юрт тинчлиги, Ватан равнақи ва халқ фаровонлиги йўлида олиб бораётган сермазмун ва фидокорона меҳнатингизда омад ва зафарлар доимо ёр бўлсин!

Qoqonjonim.uz Оммавий Ахборот воситалари
Жахонбек Комилжонов @Jakhon_Komil

20 last posts shown.