Юз нафар буюк ўзбек алломалари ҳақида дунёнинг етакчи ахборот платформалари
Euronews ва CNN форматида креатив роликлар тайёрлаш лойиҳаси ишга туширилади. Ушбу медиа-лойиҳалар бутун дунёга Ўзбекистоннинг таниқли тарихий шахслари, кашфиётлари, замонавий илм-фан ва техниканинг асосига айланган ўзбек олимлари, файласуфлар ва мутафаккирлар ҳақида ҳикоя қилади. Буюк алломалар меросини қайта тиклаб, инсоният тараққиётига йўл очади. Ушбу меросни глобал даражада тақдим этиш учун дунё юлдузларининг ҳикоячи сифатида иштирок этиши режалаштирилган.
Морган Фриман, Дензел Вашингтон, Мел Гибсон, Бурак Озчивит, Бен Кингсли, Анжелина Жоли шулар жумласидандир.
✅Обуна бўлинг/
Telegram|
Instagram|
Website