Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
49~қисм
Ярқираган ҳар нарса олтин бўлмас.
Кутганимдек Миржон акам қайтиб чиқди:
- Ростдан энди боришса қайтиб келишмайдими?
- Ҳааа. Кўндирдим.
- Унда эртаёқ боришади.
Енгил тортдим. Қани қўймай кўрсин ҳам. Мен озмунча азоб топтдимми у учун.
🌼🌼🌼
Ниҳоят унаштирилдик. Онам минг норози бўлса ҳам. Ҳамма нарсани ўрнида қилди. "Эрга тегаман" деган қиз деб бирон нимаеи чала қилсам чақиб олишларини ҳисобга олмаса, бошқа урмадилар. Қарз~ҳавола билан сепларим тайёрланди.
- Эр топишинг ҳам зўр сени, қойил,- деди Аслиддин акам.
- Нима қилибди? Ҳозир шунақа қилмаса бўлмайди. Амирага ўхшаб йўқ жойдан айбдор бўлиб ўтираверади оғзи бўшлар.
Аслиддин акамни қўллари мушт бўлди. Ажаб бўлибди. Мен ҳам билан катта кетишни. Осмонда олиб юрадиган синглисини совчилари тўхтаган. Ҳатто Абрам акам учун ҳам бошқа қиз қидириляпти. Бу гап~сўзлар тинчиб кетиб, кимдир сўраса ҳам, бу кишимлар орзу қилган йигит бўлмаслиги аниқ.
🌼🌼🌼
Сеп келганда Ёргорани ҳам айтдим. У ўқишга кирган, пахтага кетишга тайёрланаётган экан. Бечора умри шунақа қийналиб ўтиб кетади энди. Дугоналарим ичида ҳам бор, ўқишгини пахтасига кетадиганлар.
- Бирдан тўй ҳам бўладими?- дейди биттаси ҳайратланиб.,- шунча тезми?
Билиб турибман, ҳаммасини ҳаваси келяпти. Яна ачингандек қарайди. Менга келган сарполарни кийиб кўряпти ўзлари. Севган инсонимга тегаётганимга ҳаммаси ҳавас ҳасад қилиб ўтирибди.
Мен осмонларда ўчиб юрсам, онамни қовоғи очилмади.
- Ҳамма нарсани кам берган. Сепни ҳам эл қатори қилмаган. Паст рўзғорлиги шундан ҳам маълум!
Ўзимни эшитмаганга олдим. Бунақа нарсаларни бахтга алоқаси йўқлигини, ҳали ўзлари мени мисолимда кўриб, афсус қиладилар!
🌼🌼🌼
Тўйни ноябрни оҳирида белгилашди. Унгача биз ҳам сеп жўнатдик.
- Ўзларига мос қилдим,- деди онам арзимаган сеп қилиб. Лекин мен бунга йўл қўёлмасдим.