*:
-Меҳриноз бас қил.
-Давлатёрни таклифини ўйлаб кўришга ваъда қилсанг жим бўламан.
-Сени калланг жойидами?
-Жойида, биламан, сен ҳозир бир аёл ва гўдакни ўйлаяпсан. Лекин Давлатёр барибир Ширин билан ажрашади. Барибир бошқасиг уйланади. Ундан кўра сен бахтли бўл дейманда.
-Биринчидан мени қорнимда ҳали собиқ бўлса ҳам эримни боласи бор экан, бошқа биров ҳақида ўйлашга ўрин ҳам йўқ. Иккинчидан, Ширин билан ярашмайди деб қандай бамайлихотир айтасан. Сендек бир оиласидан ажралиб кўрган одам, қандай бошқа бир аёлга шуни раво кўряпти.
-Мен оғри эмасдим. Қолаверса Давлатёр айтди Ширинни бошқа ҳунарлари ҳам бор экан.
-Бир солиҳ одам хотини билан ажрашмоқчи бўлибди ,- Осуда ҳўрсиниб бир ривоят бошлади,- одамлар ундан нега ажрашмоқчисан деса у мени хотиним маҳрамимдаги аёлни сенга ёмонлашим керакми дебди. Ажрашиб бўлгач эса энди айтчи сабабини деса у энди менга бегона, номаҳрам аёл ҳақида ёмон гапиришга ҳаққим йўқ деган экан. Ҳозиргилар шу гапни қани мазмунини қани тушунишса.
-Эй эски гапларни қўй файласуф. Ўша эрингдан нима кўргансан ўзи кўнгил узгинг келмайди.
-Сенга тушунтиришни фойдаси йўқ барибир. Мени шу ҳолимда эр қизиқтирармиди?
-Осуда айнан шунинг учун айтяпман-да. Ҳозир билинмас туғруқхонадан бола билан ёлғиз чиқишни ўйлаяпсанми? Болани бор ўзинг қандай катта қиласан? Яна ўғил болани. Ўйла дугонажон. Давлатёр менга ҳаётини сенга дадил туриб уни танлашинг тўғри эканини айта олишим учун айтди.
-Меҳриноз бас қил. Яна шу ҳақида айтсанг қувиб соламан.
🌺🌺🌺
Осудани кундалиги.
" Меҳриноз кетгач ҳаёлларим яна ҳам паришон бўлди. Нималар деди бу тентак менга. Ўзича менга яхши бўлсин деяпти. Аммо мен билан уни ўртасида катта фарқ бор. У авваллари ҳам бирон одамга тез ўрганиб кетаверар эди. Шу сабабли қайта эрга тегишли ҳам кўп чўзмади. Ҳалиям шошқалоқлик қилса ҳам ёмон одамга дуч келмади. Аммо мен унга ўхшаб бунчалар тез туслана олмайман.
Нима бўлган тақдирда ҳам ҳозир машмашаларга кўзим учиб тургани йўқ. Қолаверса Давлатёрда ҳам беш кетмадим. Эркак деган хотин кишини йўлга солмайдими? Ҳаёлимга Амир келди. Ҳа. Эркаклар борасида омадим чопмаган экан-да. Атрофимда гала ..... Ҳа майли. Болам энди-энди қимирлаяпти. Роса эринчоқ шекилли. Отасига ўхшаб. Ишқилиб ақли ўхшамасин. Юрагим оғриди уни эслаб. Наҳотки одам пул учун шу қадар рол ўйнай олса. Ўзиям жуда зўр актёр экан. Аслида ўзим ҳам аҳмоқман. Уни бирдан тусини ўзгартириб олганига шу қадар осон алдандим. Аммо ҳеч қиси йўқ мен унинг учун бир умр аза тутмайман. Ҳали ўз йўлимни албатта тўғирлаб оламан.
🌺🌺🌺
Осуда Давалатёр масаласи шу билан ҳал бўлди деб ўйлаганди. Адашган экан. Қишлоқда зумда Давлатёр Осуда учун Ширинни ҳайдабди деган гап тарқалиб кетди. Миш-мишни ўчоғи мактаб бўлди албатта. Аниқроғи Ширин. У тап тортмай эрини ва Осудани муносабати сира ҳам узилмаганини, доим пичирлаб юришганини, катта эҳтимол билан Осудани турмуши ҳам шу туфайли бузилган бўлиши мумкинлигини лаби-лабига тегамай айтиб ташлади. Бу гапларга яхшигина гап қўшилиб Осудагача ҳам етиб келди. Мактабда дарслар тугаб таътил бошланиб ўқитувчилар ўз ҳужжат ишлари учун мактабга келадиган кунлар бошланганни учунчи куни Ширин ва Осуда ўртасида катта жанжал чиқди. Ширин Давлатёрга роса ялиниб-ёлвориб эвазига
- Сен билан ажрашаман. Яшамайман. Ўшанда Осудани сен туфайли ташлаб кетиб бекор қилган эканман,- деган гапни эшитгач яна жаҳли оловлаб кетди.
-Балки у ҳам сиз учун ажрашиб келгандир.
-Униси билан ишинг бўлмасин,- деб Давлатёр телефонни қўйиб қўйди.
Туни билан ғазабга минган Ширин кела солиб Осудани ёққасидан олди.
-Сен шу қорнинг билан уялмайсанми бировни эрига суйкалгани?