Калбимда Сенсан


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Quotes


🌐Teлеграммдаги ҳақиқий
⏳Ҳaётий канал.⌛️
✳️Бизнинг каналда сизларга:
Ҳaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:
#Фотолар📸
#Ҳикоялар📚
#Mаслаҳатлар♻️
#Қўшиқлар
#Mонолог
#Шеърлар
#Табриклар.🎁
#Рекламалар_хизмати_пуллик
Канал раҳбари
@Olisdagisoginchim.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Quotes
Statistics
Posts filter




Ҳайрли тун.. Гуруҳимизни (коментарияни) доимгидек  тонггача  вақтинча ёпиб турамиз..
Аллоҳга  омонатсизлар.

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#хайрли_тун

Ҳамма нарса ўтади, қисман унутилади ва азобланишни тўхтатади... Эртами-кечми, юзингизда табассум билан ўтган оғир кунларингизни эслайсиз.
Шунинг учун қўрқманг... чўчиманг ва ҳеч қачон Қодир зотнинг раҳматидан умидингизни сўндирманг...
Тунингиз осуда ўтсин Қадрдон!

👉
https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Атрофингда бағрим ўйиб овворангман
Қарашларинг жоним олар хайронангман
Сенга ошик бўлган Мажнун девонангман
Мени севсанг бир умрга парвонангман

Сенга ошиқман❤️

✍Шабнам..

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar


Кўнглим нега йиғлаяпсан.
Қасамлардан қайтилдими.
Жоним деган тотли тилдан
Алвидолар айтилдими??

👉
@QALBGAVHAR

@Qalbgavh
ar


Қачонки икки киши ўртасида сукут ҳукмрон бўлса, демак, у ерда қайсидир йўл билан синдирилган қалб бор!

Жуброн ХАЛИЛ

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar

5.7k 0 108 34 50

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🥰Сиз менга жуда жуда қадрлисиз азиз мухлисимиз!  Шуни унутманг..

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar

6.2k 0 120 39 60

Ўз таваллуд айёмларини нишонлаётган барча муҳлисларимизни табриклаймиз..🎁🎁

🍂Бизни кузатиб турганингиздан хурсандмиз.
Биз билан қолинг. 🥰🤗

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar

6.1k 0 33 63 17

🤗Сайёра Қулпинса онлайндаги раднойим 😍туғилган кунинг б.н чин дилдан табриклайман💐 омад бахт хамиша ёр бўлсин 🥰 Аллохим берган умрни ☺️мехр оқибатликда 🤗омад ва шодликда😊 кайғу ва аламларсиз🥰 ўйнаб кулиб юришингни💃 сермазмун хаётни🙆‍♀ тилаб коламан😘 кўшганинг б.н қўша қариб👩‍❤️‍👨 юришлик хожи она🧕 бўлишлик насиб қилсин🤲🏻  оиланг 👨‍👩‍👧‍👦 бахтига фарзандларингни бахтига👩‍👧‍👦 якинларинг бахтига 🫂доимо соғ бўлиб юр💋

👱‍♂МАНИ БАХТИМГА ХАМ ОПА ☺️

💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar


- Дарров ковоғингни осма. Ҳазиллашдимку.

- Ҳазилизни қўйинг ундан кўра ана арзандангизга гапиринг. Ёши ўтиб кетаяпти. Уйланай демайди. Иш фикри кўчада санғишдан бошқа нарса эмас


- Қаерда ҳозир?


- Хонасида. Кеча кеч келган ухлаяпти.


- Ким олиб келди?

- Дилшод.

- Шу боладай бўлмадида сира. Ишни кўзини билади. Яқинда мендан ёрдам олиб дўкон очди. Қарзини ҳам қайтарди. Омадини берсин. Бизни ўғил эса аммамни бузоғи. Бор чақир.

- Эее турмайди.

- Бор дедим сенга. Бунингни доим Дилшод келтириб қўйиши керак. Ўзи уйини тополмайди.

- Хўп ҳозир.

Ёрқиной опа имиллаганча ўғлини хонасига кирди.

- Қобил. Ҳой Қобил.


- Ойиии ухламоқчиман.
Қобил кўрпани устига яхшироқ ўраганча тескари қараб ётди.

- Қобил тур дедим сенга. Турмасанг мана бу сувни қуяман устингга. Дадангга қара.

Ёрқиной опа бокални тўлдириб сув олди.


- Ойи уйқум келяпти. Кейинроқ чиқаркан денг.

- Тур дедим. Бир... Иккииии.


- Уффф. Мана турдим. Ҳозир чиқаман.


Қобил эринибгина ўрнидан турди.

Ёрқиной опа эрини ёнига бориб ўтирди. Ёши 45 га бўлсада ҳали ҳамон ўттиз ёшли аёллардек эди. Ўзини жуда яхши кўрар. Ҳамма нарсани аълосини ўзига раво кўрарди.

- Ана келдилар эркатойимиз.


- Ассалому алейкум. Дада ойи.


- Ваалайкум салом. Ол нонушта қилиб ол.

- Кетмайди ҳозир ҳеч нима.

- Зоти олиялари унда бу ерни йиғиштириб олинг.

- Ҳозир.

Ёрқин опа дастурхонни йиғиб бўлиб жойига ўтирди.

- Қани бошла.

- Қобил. Сени уйлантирмоқчимиз.


- Яна шу гапми?

- Гап қайтармасдан эшит қани онангни ҳам.

- Ёшим эликка қараб кетаяпти. Ҳамон уй ишларини қиламан.


- Ойииии қўйсангизчи. Бир кун ҳизматчи келмаганига ўзизни жабрдийда кўрсатманг.

-Гап бундамас. Биз ҳам невара кўрайлик деймизда.

- Ҳали бери уйланмиман.


- Қачон ишга кирасан унда.

- Ўзимга мос иш топилмаяпти. Излаяпман.

- Сенга қолса иш сира топилмайди. Эртага Ахадни ёнига бор. Сенга иш топиб беради. Ишлайсан етар шу пайтгача мени топганимни совирганинг.

- Дадааа.


- Дадалама. Бу биринчи масала. Иккинчиси уйланасан. Гап тамом.

- Ҳозир иложи йўқ.


- Нимаага?

- Ҳали мактабни битирмапти.

- Сен ҳали гўдакка уйланмоқчи бўлиб юрибсанми?

- Ўн саккизга кирган.

- Ҳали ёшда. Ўзингга мосини топсанг ўласанми?

Ёрқин опа ҳам жим туролмади.




- Ойи мен ундан бошқага уйланмиман.

- Ким??
Ким экан у?

- Миржон домлани кичик қизи.

- Нима!? Энди мен келиб келиб ўша зоти пастлар билан қуда бўламанми? Бекорларни айтибсан. Зўрға ойликка кун кўришадию. Хотинини кўрганмисан беш йилдан бери битта палтода юради. Йўқ , йўқ мен рози эмасман.


- Бўламаса келин ҳам йўқ. Мен бошқага уйланмайман.

- Вой дод бу бола мени адо қилади. Дадаси бирор нима денг. Нега жимсиз?

- Қобил у оила бизга тўғри келмайди. Мен катта катта давраларда гап бермай юрган одамман. Мени обрўйимга тўғри келмайди. Бирорта бойни қизини олиб бераман. Хоҳласанг ундан кейин ўша қизни иккинчими учинчими хотин қилиб олавер. Лекин олдин мен айтганга уйланасан.

- Дада гап тамом. Мен айтадиганимни айтдим. Уйлансам фақат Матлубага уйланаман. Бўлмаса мени қорамни ҳам кўрмайсиз.

Қобил шундай деганча ўрнидан жахл қилиб туриб кетди.

Матлуба кўча кўйда юришдан ҳам қўрқиб қолди. Ёлғиз қолди дегунча Қобил пайдо бўлади. Бўлар бўлмас гапларни гапираверади.

- У қиз билан ўғлинг гаплашадими?

- Қайдам. Ғунажин кўзини сузмаса буқа ипини узмайди. Ўлгур қизам бойвачча бу деб қармоғига илинтириб олганда. Уйдагилари қашшоқ яшайдику бизни яшашимизга ҳаваси кетган бўлса.
- Бор суриштириб кел. Нима гап ҳаммасини аниқла.


- Хўп.

- Йўқ яхшиси Дилшодни чақираман. У аниғини билади.
Давоми бор.


@Qalbgavhar


Матлуба мактабга ҳам ойиси билан боради. Ойиси билан қайтади. Шундай қилишмаса Қобил тинч қўймайди. Мана ўқиш тугашига ҳам икки ой қолган. Шу икки ой тинчгина ўтса кейин омади чопса олийгоҳ талабаси бўлади. Билимига ҳам ишонади. Ота онаси унинг билим олиши учун ҳамма шароитни яратиб берган. Ҳа деганда уй ишларига алаҳситаверишмасди. Мираброрни хотини Лола ҳамма ишларни ўзи жой жойига қўйиб қўярди. У олийгоҳда ўқимаган бўлсада ҳунарли эди. Парда тикарди. Буюртмалари ҳам кўп эди. Тўйидан кейин ҳомиладор бўлгач Мираброр рухсат бермади. Болани қийнаб қўясан дея.

Лола ҳам эрига итоатли аёл эди. Мираброрни ҳар бир талабини рад этмай бажарарди.  Доимо парда тикиб бўш вақти бўлмагани учун ҳам уйда тинч ўтиролмас бир нима ишлар топиб қилиб юрарди.  Фарзандли бўлгач ҳам ҳунарини бошламади. Ҳозирда уй ишлари ва бола тарбияси билан банд. Матлуба ҳам келинойисига ишларда ёрдам берардию аммо кўп вақти китоб ўқиш билан ўтарди.

Матлубани ойиси Олима опа икки кундан бери оёғи оғриб ишга бора олмади. Шунинг учун ҳам Матлуба ёлғиз кетишга мажбур бўлди. Биринчи кун тинчгина ўтган бўлса кейинги куни Қобил яна йўлидан чиқди. Бу сафар Мираброр нимадир юмуш билан уйи тарафга келаётганди. Синглисига шилқимлик қилаётган Қобилни кўриб асаблари таранг бўлди. Қобил Мирабрордан икки ёш кичик. Гавдаси ҳам Мираброрга нисбатан кичикроқ.
Уларга аста яқинлашаркан синглиси Қобилни жеркиб бераётганини гувоҳи бўлди.


- Нега тушунмайсиз. Боринг йўлиздан қолманг. Итни ҳам ҳайдаса кетади. Бунчалик без бўлмайдику одам дегани.


- Қизалоқ жаа оғзингга эрк бервормадингми?

- Эрк берса нима қиласан?

- Ассалому алейкум Аброр ака. Яхшимисиз?

- Бор йўлингдан қолма. Сени олдин ҳам огоҳлантиргандим.

- Кўнгилга буйруқ бериб бўлмас экан.

Мираброр ана шу гапдан сўнг Қобилга мушт туширган эди.

Матлуба эса ўша вақтни ўзида қадамини тезлатиб уйга югурганди. Дарвозадан ёв қувгандай кириб келган қайнсинглисини кўрган Лола унга пешвоз чиқди.

- Матлубахон тинчликми нима бўлди?

-Келинойи жуда ёмон бўлди.

- Яна Қобилми?

- Ҳа ўша. Акам ҳозир уни тазирини бераяптилар. Қўрқиб кетаяпман. Дадам эшитсалар нима бўлади? Мени ўлдирадиларку.


- Сизни айбиз йўқку бу ерда.

- Барибирам жуда хафа бўладилар.

Матлуба йиғлаб юборди.

- Бўлди. Уйга киринг. Кийимизни алмаштириб чиқинг. Ҳеч гап бўлмайди. Мени айтди дерсиз.

Матлуба йиғлаганча уйга кирди. Хонасида ўтириб ҳам йиғларди. Акаси нима деб ўйладикан?

Жуда уятли иш бўлдида.

Қобил ҳам гапга тушунмайди. Тенгини топса бўлмасмикан? Безовта қилма деган билан келаверади. Жонга ҳам тегиб кетди бу безбет.

Мираброр кўп ўтмай қайтиб келди.

- Лола қаердасан?

- Лаббай дадажониси.

- Матлуба хонасидами?

- Ҳа.

- Бориб айт акангиз кираяптилар де.
- Хўп бўлади.


Мираброр кириб келганда Матлуба йиғлгандан кўзлари қизариб бир аҳволда эди.

- Хафа бўлма синглим. Уни адабини бериб қўйдим. Яна йўлингда пайдо бўлса менга айт. Отасини олдига бораман. Мактаб ўқувчисига гапиришни ким қўйибди унга. Пули ошиб тошиб ётибдику ўғлини уйлантириб қўйсин. Дадам билиб ўтирмасинлар. Кейин мактабга юбормай қўймасинлар.

- Рахмат ака. Яхшиям борсиз.

- Бўлди ўзингни тартибга келтир. Йиғлаганинг билинмасин.

- Хўп ака.

Мираброр чиқиб кетди.

Матлуба ҳам ҳовлига чиқиб юзини уч тўрт бора муздек сувга ювгач бироз ўзига келди.

Сезганингиздек Қобил жўралари билан ўтирган кун ана шу вазиятда Мирабрордан мушт еган эди.


****



Наби ака бугун одатига хилоф равишда уйда қолди.


- Дадажониси бизни уйда ҳам байрам бўларканда.

- Зоти олиялари нега бундай деяпсан?

- Уйда қолдизку шунгада.

- Бироз чарчабман.

- Ўзизни ўйламайсиз. Бунақада касал бўлиб қолсангиз нима бўлади.

- Ёмонга ўлим йўқ. Ўйлама.

- Сизни ўйламай бўладими?

- Тўғри айтдинг. Менга бирор нима бўлса кейин сенга жарақ жарақ пулларни ким беради.

- Боринге. Билганизни қилинг. Менга пуллариз керак эмас. Мен соғлигизни ўйласам. Гапираётган гапизни.


@Qalbgavhar


Ёрқин опа ўғлини устига кўрпа ёпдию ўзининг ётоғига кетди. Эри ишдан жуда кеч қайтишига ўрганиб қолган. Ўзи эса кибор хонимлардан эди. Бу қишлоқда унга етгулик аёл йўқ. Кийинишда ҳам гапда ҳам у доимо олдинда. Бирров юрак ютиб унга терс гапира олмайди. Қасрдек ҳовлида мардикор аёл ёллаб ишлатади. Ўзи эса қўлини совуқ сувга ҳам урмайди. Гўзаллик салонларию кийим дўконларини кезиш унинг жону дили. Эрини ишдан келишини эса ҳудди тўйга кетаётгандек ясаниб кутиб олади.

Наби ака ҳам хотинининг бундай товланиб юришига қараб унга " зоти олиялари" дея ном қўйиб олган. Бу лақабдан Ёрқиной опа севиниб кетади. Яна ўзига оро беришга киришади. Ўғли билан унчалик иши йўқ. Фикру ҳаёли эрида. Эрини пули кўп. Бир иккита бузуқлар илиб кетмасин дея жони ҳалак. Шунинг учун ҳам тинимсиз ўзини товлаш билан банд. Эри ҳам уйига дам олишга келаси гўё. Ана шундай муносабатлар саба Қобилни тарбияси изидан чиқиб кетган. Кўчада билганини қилиб юради. Ҳаттоки шаҳардаги домларига неча маротаба жононларни олиб борган. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам Матлубани кўрдию фикру ҳаёли қизда бўлиб қолди. Эндигина ўн саккизга кирган қиз йигитни ўзига буткул ром этиб қўйган. Яна айниқса унинг тим қора узун сочлари одамни жонига ўт ёқади. Юзидаги кулгичи эса Қобилни ақдан оздирай дейди.

Ўн саккизга кирган қизларни хунуги бўлмаганидай Матлуба ҳам шулар жумласига кирарди. Унинг қаттиқ қўл ота тарбиясида ўсгани ҳам Қобилни ўзига тортмай қўймади. Қанча қизларни кўрди. Бир гап отишида ўзини Қобилга бағшида қилишгада тайёрлари бор. Аммо Қобилга ҳеч ким билан гаплашмаган покизаси керак. Матлуба эса ҳамма талабларига жвоб беради. Мана онаси қанча вақтдан бери уйлантирай деб бошини олритоб юборган.

Бугун эрта тонгда ҳам яна эски касетта айланди.

- Қобил мен чарчаб қоляпман. Тезроқ тўйингни кўрсам дейман.

- Ойи ҳали шошилманг.

- Қара улфатларингдан Зокир, Ботир, Салим уйланиб бўлди. Сени улардан ниманг кам. Кўп бўлсанг кўпсанки ҳам эмассан. Нимани кутяпсан ҳайронман.

- Ойи бошим оприяпти. Яна бошламанг.

- Ўргилдим бу бошингдан. Бошлайманда. Ахир 24 йилдан бери шу уйда чўриман. Менга ҳам рахминг келсин

- Ойииии ошироб юбордиз. Чўри олгансизку. Келинни нима кераги бор сизга?

- Юзимга солдинг. Ахийри айтингдааа а?

- Бўлди мен кетдим. Уйланиш қочмайди.


- Манзурани қизи билан учрашиб кўрасанми дегандим?

- Мингтадан қолган сарқити ўзига сийлов. Мен онаси ўпмагамга уйланаман. Дугонайизга айтинг. Қизи эрсиз қолган бўлса бозорга олиб чиқиб ким ошдига қўйсин.

Қобил шундай деганча эшик тарафга юрди.

- Ҳой бола оғзингга қараб гапир.

-Мен айтадиганимни айтдим.  Кўчада бўламан.

Хазон_бўлган_гул:
Қобил чиқиб кетди. Онасига қолса уни уйлантириб қўйсада. Билмайдики у Матлубани мактабни тугатишини кутаяпти. Тугатган куни совчи қўяди. Рози бўлмагунча. Агар Миржон ака шундаям қизини бермаса шартта ўғрилайди. Билади Миржон ака учун ор номус биринчи ўринда. Шарманда бўлмай деб қизини қўш қўллаб топшириб юборади.

Барибир бирор жойга шикоят қила олмайди. Қобилни эса иши ўнгидан келиб ниятига етишади.



Давоми бор.


@Qalbgavhar


Ҳамма ўйин кулгу билан банд. Қобил эса бугун еган калтаги сабаб асаби таранг қандай қилиб бўлмасин Матлубани ўзиники қилиш ҳақида ўйларди.

Хазон_бўлган_гул:
Салим Қобилга бир икки гапириб кўрди аммо Қобил уни эшитмади. Ҳаёллари бошқа жойда эди.
Хуршид Қобилни туртиб қўйди. Қобил унга нима дегандай қаради.

- Нимани ўялб қолдинг бунча. Бу ерларда эмассан. Ҳаёл яна Матлубага кетдими дейман?

- Сенга ҳам қойил қолмадим жўра. Ҳамма шароитинг бор. Шартта олда қоч. Бирров мушигингни пишт деёлмайди. Бу яқин орада отангни олдига тушадиган бойи йўқ. Нимани бунча ўйлайсан ҳайронман.

- Хуршид қўй бундай гапларни. Қобил бирор марта совчи жўнатдингми ўзи?

- Йўқ. Ҳали мактабни тугатмадику.

- Сен совчингни юборавер. Берса сендай меросхўрга берадида қизини. Бошига ёстиқ қилмайдику.

- Олдин қизни кўнглини билчи. Балки бошқа севгани бордир.

- Оғзингга қараб гапир Зокир. Уни бошқа севгани бўлиши мумкин эмас. Агар битта яримта билан гаплашганини билиб қолсам икковини ҳам сўйиб ташлайман.

Қобил ёнида турган пичоқни столга зарб билан санчди.

- Бўлди оғайни ҳазиллашдим. Дарров жахлинг чиқмасин.

- Йиғиштир ҳамманг қани олдик.

Бирин кетин шишалар бўшай бошлади. Бунақа вақтда доим уларнинг орасидан бир киши Дилшод ичмасди. Ичкиликни умуман оғзига олмасди. Дўстларидан ажралмаслик учун улар билан бирга юрарди. Ўтириш охирида Дилшоднинг ичмагани жуда қўл келиб қоларди. Бўлмаса чойхоначи ҳисобни отни отни калласидай нарх айтиб ундиришдан ҳам қайтмасди. Дилшод эса  ҳаммасини аниқ ҳисоблатиб сўнгра Қобилдан пул олиб тўлов қиларди. Сезганингиздек бунақа ўтириш, зиёфатлар доимо Қобилнинг бўйнида бўларди.

Шунинг учун ҳам унинг келмай қўйишига йўл қўйишмасди.  Зиёфат тугагач Дилшод Қобилнинг машинасида жуда маст бўлиб қолганлар обориб қўяр қолганлар уй уйларига пиёда тарқалишарди. Мобил телефонлар энди энди оммалашаётгам вақтлар бўлганига кўпчиликда бу матоҳдан йўқ эди. Дўстлар орасида ҳам Қобилда бўлиб Дилшодга ҳам Қобилнинг ўзи совға қилганди.

Дилшод Қобил билан деярли қўшни. Уни уйига олиб бориб машинасини очкарига киритиб Қобилни Ёрқин опага топширдию ўзи уйига қайтди. Матлубада асли Дилшоднинг ҳам кўнгли бор. Аммо Қобилдан ўтиб ҳисларини юзага чиқара олмайди. Бугун ҳам дўстининг Мирабрордан калтак еганини кўриб ичида севинган бўлсада сиртига чиқармади.


@Qalbgavhar


Хазон_бўлган_гул:
Дунёда турфа тақдирлар бор. Ҳар хил одамлар бор. Бу галги ҳикоям аччиқ тақдир эгаси ҳақида. 100% реал ҳаётдан олинган бўлиб олдиндан огоҳлантираман юраги бўшлар ўқимай қўяқолинг. Буни ёзишимдан мақсад эса шундоғам беш кунлик бўлган ҳаётимизни баттар қийинлаштирмайлик. Ҳар нарсадан бахт излаб инсонларга фақат ва фақат яхшилик улашайлик.



Миржон аканинг икки ўғил икки қиз фарзанди бор. У эл юрт ичида жуда обрўга эга. Хотини билан 27 йилдан бери тинч тотув яшаб келади. Фарзандлари ҳам ҳаммаси ўқимишли, тарбияли кўрган одамни ҳавасини келтирадиган болалар бўлиб улғайишди. Миржон ака мактабда жисмоний тарбия дарсидан сабоқ беради. Хотини эса шу мактабнинг меҳнат фани ўқитувчиси.

Икки ўғилни уйлантириб уй жойли қилишди. Катта ўғиллари Мирхон кўчиб чиққан бухалтерия соҳасида ишлайди. Иккинчи ўғил Мираброр эса икки бўлди уйланганида у ҳам ота изидан кетиб жисмония тарбиядан институтда дарс беради. Учинчи қизлари Маҳлиё уч ой олдин турмушга чиққанди. У ҳам боғчада тарбиячи бўлиб ишлайди. Кенжа қиз Матлуба эса ҳали эндигина ўн биринчи синфни тугатди.

Ҳуллас бир сўз билан айтганда бу оилага ҳамманинг ҳаваси келади. Ҳали ёш бўлсада Матлубани келин қиламан деганларнинг саноғи йўқ. Миржон ака эса ҳали бери кичик қизини узатишни ўйлаганича йўқ. Маҳлиё сингари уни ҳам олий маълумотли қилишни ўйлайди. Эртага бировни эшигига борса эрини қўлига қараб қолмайди деган фикрда эди.


Аммо ҳаёт биз хоҳлаганимиздек давом этмайди. Миржон ака жуда қаттиқ қўл одам эди. Айниқса қизларнинг тарбиясига жуда эътиборли бўлиб қизлар ҳеч қачон эркак кишининг юзига тик боқиб гапирмасди.

Ана шундай оилада тарбия топганди бизнинг қаҳрамонимиз. Қобил Матлубани уч йилдан бери ёқтириб қолган. Неча марталаб йўлидан чиқди. Фойда қилгани кўкарган юзлару мушт еган елкалар бўлди. Мираброр синглисига ортиқча гап отганни ковушини тўғрилаб қўярди. Табиатан бақувват бўлган бу йигит анча мунчасини доғда қолдирарди. Шу сабабли ҳам Матлубага юрак ютиб гап ота оладиганлар ҳадеганда топилавермасди.

Қобил қишлоқнинг зўравони саналарди. Мирабрордан калтак еган куни жўралар йиғилиб отамлашмоқчи бўлишганди.

Қобил бой оиланинг эрка тантиқ ўғли бўлиб билганини қилиб юрарди. Отаси доимо ишда бўлиб ўғлини назорациз қолдирганди. Қобил пулдан қийналмай ўсган. Атрофидаги ўртоқлари ҳам унинг пуллари учун юради десак адашмаган бўламиз.

Қобил Наби аканинг ёлғиз тилаб олган ўғли эди. Ўқишга ҳам пул билан кирган дарсларда ҳам номигагина қатнашиб ёлчитиб ўқимаганди. Ҳуқуқшунослик бўйича ўқиганди. Отаси уни прокурор ёки адвокат қиламан дея умид қилганди. Бу қулоқсиз ўғил эса ўқишни битиришга битирдию ҳали бери бир ишнинг бошини тутгани йўқ.

Мана 23 ёшда бўлсада кўчада сандироқлаб юргани юрган. Бугун ҳам бекорсоз дўстлари билан Комил чўлоқнинг чойхонасида ўтиришадиган бўлишди. Мирабрордан калтак егани ёмон бўлдида энди дўстларига кулгу бўлмаса бўлди эди. Кўзининг атрофи кўм кўк бўлиб турибди.  Бироз қайтармикан деб совуқ сувга сочиқни ботириб кўкарган жойига босиб турди. Шу сабабли ҳам бугун ўтиришга кечроқ борди. Борса ҳамма дўстлари йиғилиб бўлган. Ҳамма дегани ҳам 6 киши Салим, Хуршид, Дилшод, Турсун, Ботир, Зокир.

Давра қуриб ниманидир қизғин суҳбат қуришаётган эканлар.


- Саломлар аҳли жамоа.

Ўтирганлар барварига овоз келган томонга қарашди.

- Эеее кимни кўряпман. Бизни чақириб қўйиб ўзинг келмайсанми деб энди кетмоқчи бўлиб тургандик.

- Биласанку доимо келганман.

- Ия Қобил кўзингга нима қилди?

- Ҳа ростдан нима бўлди? Тинчликми?

Ўтирганлар бири қўйиб бири сўрай кетди.


- Ҳа тинч. Уриб олдим.


- Ҳалиям йиқилиб тушдим демадинг.

- Эее бу Аброрга уриб олган кўзини.

Ҳамма бирваракайига кулиб юборди.
Қобилни эса жаҳли чиқиб кетди.

- Бўлди йиғиштир оғзингнни ҳамманг.

- Хўўп бир ҳазиллашдикде.

- Қани нима буюртма қиламиз. Бўлингла қоринам пиёзни пўсти бўлиб кетди.

- Кабобда бошқа бу ерда тузукроқ нарса ҳам йўқку.

- Айт унда бўлақол.

Дўстлар тортишиб талашиб овқатланиш баробарида шайтон сувидан ҳам сипқоришди.


@Qalbgavhar


Ўқишни хохловчилар борми

@Qalbgavhar

5.7k 0 16 25 79

"ХАЗИЛ  ШЕЪР,,
Қошимга сурсам қалам,
Белларим хипча санам,
Алам қилсинда алам,
Ажаб бўлсин, бўбтими!!
                Дилноза Абдуқаюмовна

Қошинга қўй ўсмани,
Белинг хипчамас сани.
Қулоқ сол эшит мани,
Ўйғон бўлди, бўбтими.!!
                Сайриддин ЖЎРАЕВ

Ишонманг мен ёмонга,
Қараманг мен томонга,
Тўлиб юринг гумонга,
Ажаб бўлсин, бўбтими!!
                  Дилноза Абдуқаюмовна

Ишонмам сен ёмонга,
Қарамам қад томонга.
Рангинг ўхшаб сомонга,
Сарғайма бас, бўбтими.!!
                  Сайриддин ЖЎРАЕВ

Нозлар қилсам, тушунмай,
Кетингизку сиз атай,
Баттар бўлинг хўп бай, бай,
Ажаб бўлсин, бўбтими!!
                  Дилноза Абдуқаюмовна

Нозлар қилдинг тинмай,
Мени куйдирмоқчидай.
Ўзга топдим ооҳ бай-бай,
Куйиб ёнма, бўбтими.!!
                  Сайриддин ЖЎРАЕВ

Юринг энди, шер бўлиб,
Ёлғиз тунга эр бўлиб,
Қолмайсиз сира ўлиб,
Ажаб бўлсин, бўбтими!!
                 Дилноза Абдуқаюмовна

Юраманда шер бўлиб,
Бағримда қизлар тўлиб.
Куриб куй, кетма ўлиб,
Суниб кетма, бўбтими.!!
                 Сайриддин ЖЎРАЕВ

Кетдингизми кетинг бас,
Бўлиб юрманг хеч лоҳас,
Кетганлар пошнамдан паст,
Ажаб бўлсин, бўбтими!!
                  Дилноза Абдуқаюмовна

Севаман деб қилиб қаст,
Бўлганмидинг шунча паст.
Кўнглинг энди кетиб даст,
Минг бор синма, бўбтими.!!
                   Сайриддин ЖЎРАЕВ

Сиз хам аламдан яйранг,
Майли тишингиз қайранг,
Энди қилсангиз аттанг,
Ажаб бўлсин, бўбтими!!
                  Дилноза Абдуқаюмовна

Хазил шеър бўлди қаранг,
Ўқиб чидайсиз арааанг.
Асабни қилмай таранг,
Кулиб юринг, бўбтими.!!
04/11/24

✍Сайриддин ЖЎРАЕВ
✍Дилноза Абдуқаюмовна


🍂Бизни кузатиб турганингиздан хурсандмиз.
Биз билан қолинг.
🙌

https://t.me/Qalbgavhar
href='' rel='nofollow'>

6.8k 0 32 39 41

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бу боланинг дарди кўп😁🤦‍♀

Овозига гап йўқ😁👍

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar

7.6k 0 48 23 67

_Бизнинг асл мақсадимиз
мукаммал бўлиш эмас,
самимий бўлишдир...

_Аллох самимий инсонларни, яхшиларни
ҳаёт йўлларингизда ҳамроҳингиз қилсин!...

Жума оқшомингиз файзли бўлсин азизларим. 🥰

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar


#Аудиокитоб 🌼🌺🌼🌺
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ✍
Барно Насруллаева 🎤
"Тафсири Ҳилол"
278-қисм

🆀🅰🅻🅱 🅶🅰🆅🅷🅰🆁🅸
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•💝
#Сиз_севган_канал. 💝💝 @Qalbgavhar 💝•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

@Qalbgavhar


​​#Саломнома
Ассалому алайкум, Қуръонни севган, биродарим. Икки дунё саодати ёр бўлсин.
🥀☘️🥀☘️🥀☘️
ҚУРЪОН МАЪНОЛАРИДАН ҚАТРАЛАР
ФОТИР СУРАСИДАН(давоми)

Чўзди У кечани кун ҳисобидан,
Олди ҳам Кунни У тун ниқобидан.

То маълум кунгача ой, қуёшини,
Этди қул, эгдириб сенга бошини.

Роббингдир сени шул, ташаккур ила,
Топ Уни Қуръондан, тафаккур ила.

Ер - мулки Маликнинг, каму-кўсти ҳам,
Мулкимас ўзганинг мева пўсти ҳам.

Эшитмас ўзга бир, этса жон хитоб,
Беролмас ҳам жавоб, сўзгаким шитоб.

Чорлагай бутни Ҳақ, айт деб одатинг,
Дер бут, қил демадим менга тоатинг.

Аллоҳ У, ер-кўкка У Сардор Ўзи,
Хабарчи ҳам Ўзи, Хабардор Ўзи.

Сен муҳтож, У сенга беҳожат эрур,
Офтобли кун шамга не ҳожат эрур.

Кўчгуси истаса бу саҳифалар,
Бўлгуси ўзга бир эл халифалар.

Эй, банда, бир дуо айла сен, тамал,
Ё Роббий, де, шундоқ  бизга бер амал.

Айламак эт насиб уни сўнг адо,
Бўлмоқни сўнг бизла, иста, эй, Худо.

Назмийга ўгирувчилар:
Ҳамид Насруллоев
Қурсия Бақоева

🆀🅰🅻🅱 🅶🅰🆅🅷🅰🆁🅸
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•💝
#Сиз_севган_канал. 💝💝 @Qalbgavhar 💝•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

@Qalbgavhar

20 last posts shown.