ТЕАТР—ТАРБИЯ ВА МАЪНАВИЯТ ЎЧОҒИ
Хабарингиз бор, 2023 йилнинг 22 декабрь куни Республика Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишида театр ва музейларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан давлат органлари ва муассасаларида ҳар ойнинг бир кунини «Театр куни» деб эълон қилиш таклиф этилган эди.
Шундан келиб чиқиб, бугун, тумандаги корхона, ташкилот, ходимлари, "маҳаллалар еттилиги" аъзолари туман маданият марказига боришди.
Бу ерга ташриф буюрган томошабинларга туман маданият бўлими қошидаги театр жамоаси томонидан таниқли драматург Қўчқор Норқобил асари асосида иқтидорли режиссёр Достон Ҳақбердиев томонидан саҳналаштирилган
“Бахт осмондан тушмайди” спектакли намойиш этилди.
— Инсоннинг бахти ўз-ўзидан порламайди, аксинча ҳар ким бахтни ўз қўли билан, фидокорона меҳнат ва матонат билан ўзи яратади деган эзгу ғояни илгари сурган спектакль менга бир олам маънавий озуқа улашди, — дейди Арабхона маҳалласи раиси Садриддин Шаропов
🕊
Instagram➡️
Qorakol_Car🇺🇿
Qorako'l Zvezda 👇
https://t.me/+XNeIbGYBRF41Y2Ni