Ҳақиқатдан қочиб бўлмайдиЙўл – бу фақат ҳаракатланиш воситаси эмас. У инсон ҳаётини, одоб-ахлоқни ва жавобгарликни синайдиган майдон ҳамдир.Яқинда Манғит маҳалласида пиёдани уриб кетган ҳайдовчи жойидан қочди. У жабрланувчига ёрдам бериш ўрнига, ўзини қутқаришни афзал кўрди. Аммо қонунни айлантириб бўлмайди.
Қамаши туман ИИБ шахсий таркиби ва ЙПХ ходимлари тезкорлик билан ишга киришди. Кузатув камералари ўрганилди, гувоҳларнинг кўрсатмалари олинди, эҳтимолий йўналишлар таҳлил қилинди.
Воқеа ҳақида хабар келган кунидаёқ, бизнинг каналда эълон қилиш масаласи кўриб чиқилди. ИИБ раҳбарияти шахсан боғланиб, тезкор суриштирув давом этаётганини маълум қилди ва вазиятга расмий баёнот бергунига қадар ёритмасликни сўради.
Журналист учун энг муҳим қоида – холислик ва жамият манфаатини ҳисобга олиш. Шу боис, биз ҳуқуқ-тартибот идоралари ишига тўсиқ бўлмаслик мақсадида маълумотни эълон қилишни кечиктирдик.
Ҳақиқатни яшириб бўлмайдиБироқ орадан кўп ўтмай, ушбу воқеа бошқа телеграм каналда ёритилди. Ва, кутилганидек, бир неча соат ичида пост ИИБ томонидан учирилди. Савол туғилади: ҳақиқатни ўчириш мумкинми?
Албатта, йўқ.
Жавобгарликдан қочиш мумкин, лекин...Куни кеча ИИБ расман маълум қилди: тезкор қидирув гуруҳи айбдор шахсни аниқлади.
Қонун ҳеч кимни четлаб ўтмайди. Ҳайдовчилик нафақат автомашина бошқариш, балки масъулиятни ҳис қилиш демакдир. Йўл ҳаракати қоидалари тасодифан ишлаб чиқилмаган – улар ҳар бир инсон ҳаётини ҳимоя қилиш учун мавжуд.
Қочиш – муаммони ҳал қилиш усули эмас. Аксинча, у масъулиятни янада оғирлаштиради.
Йўл – имтиҳон. Ҳар куни юзлаб инсонлар бу синовдан ўтади. Бир сониялик эътиборсизлик, бир лаҳзали бепарволик – нечоғлик оғир оқибатларга олиб келишини унутманг.
Ҳақиқатдан қочиб бўлмайди. Одиллик кеч бўлса-да, барибир ғалаба қозонади.
Фахриддин Чориев@QAMASHI_TV 👈 Каналига уланинг ва янгиликлардан хабардор бўлинг!
🚖 OkayGo taxi хизмати 1412 (қўнғироқ бепул