Ўзбекистон халқ ёзувчиси ва жамият арбоби
Ўткир Ҳошимов ижодидан
П С И Х О Л О Г И К Б И Т И К Л А Р
📝ДАРВИНГА ЭЪТИРОЗ
Дарвин таълимоти нотўғри. Одам маймундан эмас, маймун одамдан тарқаган. Оёғи ердан узилмаганлар одам бўлиб қолган. Оёғи ердан узилганлар эса маймун бўлиб дарахтга чиқиб кетган... Бу жараён ҳамон давом этмокда...
📝ХАВФЛИ ОДАМ
Яхшигаям, ёмонгаям бирдек яхши кўринишга уринадиган одам энг хавфли одамдир!
📝БАХТЛИ ВА БАХТСИЗ
Бахтли одам худбин бўлади: бахтсизларга ачинмайди. Бахтсиз одам ҳам худбин бўлади: бахтлиларга ғайирлиги келади.
📝ИНСОН
Инсон шу қадар буюкки, унинг фазилатларини ўлчаш — дунёдаги энг баланд тоғнинг энг баланд чўққисига эмаклаб чиқиш заҳмати билан тенг. Инсон шу қадар тубанки, унинг иллатларини ўлчаш —дунёдаги энг баланд тоғнинг энг баланд чўққисидан эмаклаб тушиш заҳмати билан тенг.
https://t.me/Psihosfera_uz