POP YANGILIKLARI | RASMIY KANAL


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


POP YANGILIKLARI | RASMIY ✅
• Поп туманига оид энг сўнгги
расмий ва норасмий
янгиликлар айнан мана
шу каналда
Реклама ва эълонлар бўйича
🌍 @Call_centr ✅✅✅
Yoki
🌍 @PopliklarAdminbot ✅✅✅ spamlar uchun админ бот билан боғланинг!

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Ҳурматли Марғизор футбол жамоасини Поп шаҳри номидан ДХХ раиси кубоги доирасида сектор босқичида фахрли 1-ўринни қўлга киритганликлари билан самимий муборакбод этамиз!

🔻 Шунингдек, доимо елкадош бўлиб турган Марғизор халқини ҳам чин қалбдан табриклаймиз.
Футболчиларимизни қўллаб-қувватлаган барча мухлисларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

🔺 Олдинда турган туман босқичларида ҳам омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

@PopliklarTezkor💠


⚡️ ҚУВОНЧЛИ ХАБАР!

22–25 апрель кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган "Ўзбекистон чемпионати" — енгил атлетика бўйича беллашувларда Поп тумани шарафини ҳимоя қилган ёш чемпионимиз ўз сўзини айтди!

Жунашев Азизбек, Поп туман 1-сон Спорт мактаби тарбияланувчиси, мусобақада муносиб иштирок этиб, фахрли ўринни қўлга киритди!

Бу ғалаба — фақат спортчимиз эмас, балки унинг ота-онаси, меҳнаткаш мураббийи Каттаев Ислом ҳамда Поп тумани спорт жамоаси учун ҳам катта ютуқдир!

Азизбек! Сенга ва барча қўллаб-қувватлаганларга чин қалбдан миннатдорчилик билдирамиз! Ғалабанг сени янада катта марралар сари илҳомлантирсин!

Поп спорти – ғалабалар манбаи!

✍️@PopliklarTezkor 💠‌‌


Forward from: ISHONCH do‘konlari
Xavfsizligingiz biz uchun muhim!

🛞Avtomobilingizga g‘amxo‘rlik qiling: sifatli aksessuarlar va ehtiyot qismlar bilan har safaringiz yanada xavfsiz va qulay bo‘lsin!

Faqat ISHONCHda avtotovarlarni
10% chegirma yoki 15% bonus bilan xarid qilishingiz mumkin!


Shoshiling! Aksiya tugashiga oz vaqt qoldi!

Batafsil:
📞 +998735152222
🤖 @ishonch_chatbot

📢 Yangiliklardan xabardor bo‘lish uchun: @ishonch kanaliga obuna bo‘ling


Саудия Арабистони Ўзбекистон фуқаролари учун электрон виза олиш имконини ёпиб қўйди

Саудия расмийлари ҳозирча бу борада расман изоҳ бермаган. Бу Ҳаж мавсумида Ҳарам ҳудудига ноқонуний киришларни олдини олиш мақсадида амалга оширилган вақтинчалик чора бўлиши мумкин.

Ўзбекистон фуқаролари учун онлайн сайёҳлик визасини олиш имкони 2023-йил август ойида очилган эди. Кўп марталик ушбу виза йил давомида Умра қилиш ҳамда подшоҳлик бўйлаб саёҳат қилиш имконини беради, нархи тахминан 130 доллар атрофида.

👉 @PopliklarTezkor 💠


❗️1 майдан бошлаб ҳужжатсиз мигрантлар Россиядан чиқариб юборилади.

Миграция агентлиги маълум қилишича, 2025 йил 30 апрель куни Россияда фуқароларнинг ҳуқуқий мақомини тиклаш учун берилган муддат тугайди. 1 майдан бошлаб, мақомини тартибга солмаганлар чиқариб юборилади ва келажакда Россияга кириши тақиқланади.

Фуқаролар тегишли рухсатнома ҳужжатларини олиш учун Россия ИИВ органларига ёки "Сахарово" марказига мурожаат қилишлари зарур.

👉 @PopliklarTezkor 💠


Обиҳаёт маҳалласини танимай қоласиз!

Президентимиз эътибори ва Жаҳон банки кўмаги билан Поп туманининг чекка ҳудудларидан бири — Обиҳаёт маҳалласида ҳақиқий бунёдкорлик муҳити яратилди!

2 млрд 500 миллион сўм маблағ эвазига маҳалланинг 5,5 км ички кўчаларига замонавий асфальт йўллар ётқизилмоқда.

Қувонарлиси, бирорта ҳам кўча эътибордан четда қолмаяпти — маҳалланинг барча йўллари тўлиқ ободонлаштириляпти!

Ислоҳотлар фақат йўл билан чекланиб қолмади:
🔹270 дона янги бетон устунлар ўрнатилмоқда,
🔹11,5 км замонавий сиб кабеллар тортилиб, электр таъминоти мустаҳкамланмоқда,
🔹шунингдек, 1 млрд сўм маблағ эвазига замонавий усти ёпиқ футбол майдони қурилмоқда!

Аҳоли юзида қониқиш, дилларда дуо! Ҳамма бир овоздан Президентимизнинг ислоҳотларига раҳмат айтиб, янада зиёли келажак учун дуо қилмоқда.

Оби Ҳаётда бугун ҳақиқий янги ҳаёт бошланди!

✍️@PopliklarTezkor 💠


⚡️ДИҚҚАТ! ШОШИЛИНЧ ХАБАР!

Қирчин-2 сув иншоотидаги сув узатиш насоси автоматик бошқарув тизимида техник носозлик юзага келгани сабабли, қуйидаги маҳаллаларга ичимлик суви таъминоти вақтинчалик тўхтатилди:

Иттифоқ, Тепақўрғон, Миришкор, Янгичек, Боғ, Янгиобод, Қандиғон, Бирлашган, Ўрта Марғизор.


Ҳозирда "Сувтаъминот" корхонаси мутахассислари муаммони бартараф этиш бўйича жадал иш олиб боришмоқда. Аварияни тузатиш муайян вақт талаб қилиши мумкин, бироқ сув таъминотини тез фурсатда тиклаш учун барча чоралар кўрилмоқда.

Поп туман “Сувтаъминот” АЖ юзага келган ноқулайлик учун истеъмолчилардан чуқур узр сўрайди.

✍️@PopliklarTezkor 💠‌‌


⚡️ФАРЗАНД ТАҚДИРИ ЎЗ ҚЎЛИНГИЗДА!⚡️

"Хавфсиз ва соғлом юрт ойлиги" доирасида Поп туман ИИБ ЖХХ ҲПБ ВЕМБ инспектор-психологлари ва ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда барча ҳудудларда авто рейд тадбирлари ўтказилиб, ҳужжатсиз автотранспорт воситаларини бошқариб юрган бир неча нафар вояга етмаган ўқувчи ва ёшлар аниқланиб, автотранспорт воситалари жарима майдончасига тортилмоқда ва автомашина эгаларига нисбатан кескин чоралар кўрилиб, вояга етмаган ўқувчи ёшларнинг ота-оналарига нисбатан  тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда!

Эслатиб ўтамиз: Бир йил аввал Наманган шаҳрида вояга етмаган ўқувчилар бошқарувидаги автотранспорт воситаси автоҳалокатга учраб мудҳиш холат юз берган эди! 
  
Машинасини вояга етмаган фарзандларига бериб қўядиган ота-оналарга мурожаат:
ФАРЗАНДИНГИЗНИ ҲАЁТИГА ЗОМИН БЎЛМАНГ!!!


РЕЙД ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА...

✍️@PopliklarTezkor ‌‌💠


Тошкентда сотилаётган “Дубай шоколади”да хавфли бактериялар аниқланди

Ecobozor’нинг Беруний филиалидаги Fix Dessert Chocolatier шоколадлари текширувдан ўтказилиб, улар соғлиқ учун хавфли экани маълум қилинди.

Маҳсулот аллергия ва бошқа касалликларга сабаб бўлиши мумкин, ташқи кўриниши ва ёрлиғи ҳам талабларга жавоб бермайди, дейилади баёнотда.

👉@PopliklarTezkor 💠


Forward from: ISHONCH do‘konlari
Xavfsizligingiz biz uchun muhim!

🛞Avtomobilingizga g‘amxo‘rlik qiling: sifatli aksessuarlar va ehtiyot qismlar bilan har safaringiz yanada xavfsiz va qulay bo‘lsin!

Faqat ISHONCHda avtotovarlarni
10% chegirma yoki 15% bonus bilan xarid qilishingiz mumkin!


Shoshiling! Aksiya tugashiga oz vaqt qoldi!

Batafsil:
📞 +998735152222
🤖 @ishonch_chatbot

📢 Yangiliklardan xabardor bo‘lish uchun: @ishonch kanaliga obuna bo‘ling


"Илм аҳлининг юраги Попда уради"

Уч авлод учрашуви” Поп туманида катта руҳий кўтаринкилик билан ўтказилди.

"Кечаги меҳнат, бугунги ифтихор, эртанги илҳом"


✍️@PopliklarTezkor 💠

11 last posts shown.