Panixonliklar🇺🇿(Rasmiy) | Панихонликлар (Расмий)


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


⛤Mahallamizga Ozgina bo'lsada Manfaatimiz yetsa biz bundan Xursandmiz
👆kanal yaratilgan sana 15.02.2020
Gruhimiz👉 @panixonliklar_uchun

Hamkor kanal @Mulla_Abdusamad

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


18-феврал
кунидан бошлаб
Мулла Абдусамад Жоме
масжидида намоз вақтлари.

🕋⏲ Бомдод  06:30
🕋⏲ Пешин 13:00
🕋⏲ Аср 16:25
🕋⏲ Шом 18:00
🕋⏲ Хуфтон 19:40  

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).

🗝 "Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир." (Ҳадис).


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Диққат #Яхши_хабар

«Ўзбекистон билан келишиб, Ҳаж квотасини 15 мингта белгиладик» — Саудия Ҳаж ва Умра вазири

15 мингта Ҳаж квотаси Ўзбекистон билан келишув асосида белгиланган. Умра зиёратчилари сонига эса чеклов йўқ.

Яқинларга юбориб қўямиз


16-феврал
кунидан бошлаб
Мулла Абдусамад Жоме
масжидида намоз вақтлари.

🕋⏲ Бомдод  06:30
🕋⏲ Пешин 13:00
🕋⏲ Аср 16:25
🕋⏲ Шом 18:00
🕋⏲ Хуфтон 19:40  

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).

🗝 "Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир." (Ҳадис).


MEHNAT YARMARKASIGA MARHAMAT

🧳 Ish qidirib yurgan fuqarolar va yoshlar diqqatiga! Bugun, shanba soat 9:30da Kosonsoy tumani katta mehnat yarmarkasi bo’lib o’tadi.

Mehnat yarmarkasida siz:

— Bo’sh ish o’rinlariga ishga joylashishingiz;
— Kasblar ko’rgazmasi orqali o’zingizga kasb tanlashingiz mumkin bo’ladi;

📍Manzil: Sanoat va axborot texnologiyalari texnikumi (Aloqa kollej)


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📹 Маслаҳат оши...

▫️«Маслаҳат оши» атрофида дабдабали тўй, ортиқча чиқимлар ҳақида эмас, фарзандларимизнинг  келажаги, таълим олиши, ҳунар ўрганиши ҳақида гаплашайлик.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube


Бароат кечаси ҳақида 🌙

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

@Panixonlikmiz


#mutolaa
🌙 Ғафлатда қолманг! Бароат кечаси яқинлашмоқда...

Ғафлатда қолманг! Бароат кечаси: ризқлар тақсимланади, қисматлар белгиланади, гуноҳлар мағфират этилади
 
Эслатма! Бу йилги бароат кечаси 13 февраль пайшанба кунидан 14 февраль жумага ўтар кечасига тўғри келмоқда, иншаАЛЛОҲ.

 
Бароат сўзи қандай маънони англатади?
“Бароат” сўзи араб тилида “озод бўлиш”, “нажот топиш” деган маъноларни англатади. Бу кечанинг бундай номланишига сабаб, унда Аллоҳ таолонинг раҳмати ва фазли ила беҳисоб инсонлар дўзахдан нажот топадилар.
 
Бароат кечаси қандай кеча?
Онамиз Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мендан: “Эй Оиша бу кеча қандай кеча эканини биласизми?” деб сўрадилар. Мен: “Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ”, дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шаъбоннинг ўн бешинчи кечасидир. Аллоҳ азза ва жалла бу кеча бандаларига раҳмат назари билан қарайди ва мағфират сўровчиларни мағфират этади, раҳм сўровчиларга раҳм қилади, дилларида мусулмонларга нисбатан гина, адоват сақловчи кишиларни қандай бўлса, шундай ҳолатда қўйиб қўяди”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
 
Бароат кечасида нималар содир бўлади?
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу кечада (шаъбоннинг ўн бешинчи кечасида) нималар бўлишини биласизми?” дедилар.

Оиша розияллоҳу анҳо: “Ё Аллоҳнинг Расули, бу кечада нималар бўлади?” дедилар.
У зот алайҳиссалом: “У кечада Одам болаларининг бу йилда туғиладиганлари ва бу йилда вафот этадиганлари ёзилади ва у кечада уларнинг амаллари кўтарилиб, ризқлари нозил бўлади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти)...

📚БАТАФСИЛ

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    🤲 Намозда қўллар қаергача кўтарилади?

    📃 Бир ҳадис шарҳи: Банда динига етказадиган энг катта зарар

    🇺🇿 Ватанни севмоқ иймондандир

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Ассалому алайкум хурматли махалладошлар МФЙ идорасига пенсия келган олмаганлар келинг


❗️Президент фармонига кўра:

2025 йил 1 апрелдан
Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар учун “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари орқали қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги янги инструментлари жорий этилади:

▪️ камида 3 нафар хотин-қизлар, ёшлар ва аҳолининг бошқа эҳтиёжманд тоифаларининг бандлиги ҳамда ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун тегишинча “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Саховат ва кўмак” жамғармалари ҳисобидан БҲМнинг 60 бараваригача грантлар ажратиш;

▪️“Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан:

➖ ногиронлиги бўлган ёшларга параспорт тўгаракларига қатнашиши учун йўл ҳақи харажатларини ҳар ойда БҲМнинг 1 бараваригача миқдорда қоплаб бериш;

➖ 6 ой давомида мунтазам равишда спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётган ёшлар учун қиймати БҲМининг 10 бараваридан ошмайдиган махсус спорт форма, инвентарь, мусиқа ва чолғу асбобларини харид қилиш;

ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган оилаларга уй-жойларини тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали БҲМнинг 150 бараваригача бўлган миқдорда ёрдам кўрсатиш.

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг👇🏼

🔴TELEGRAM 🔴 INSTAGRAM 🔴 YOUTUBE


#Сайёр_қабул

🔰 Бугун11 феврал, сешанба куни соат 10:00да, Косонсой тумани "Қорасув" маҳалла ҳудудидаги 25-сонли умумтаълим мактаби биносида туман ҳокими бошчилигида сайёр қабули ўтказилади.

✍️ Мурожаатларга тезкор ечим топиш мақсадида қабулда тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этиши таъминланади.

📍Мазкур сайёр_қабулга муаммоси ва таклифи бўлган барчани таклиф этамиз.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube


🔰 Ҳурматли Косонсой тумани тадбиркорлари!
▫️Косонсой туманида тадбикорликни ривожлантириш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида янги лойиҳаларни амалга ошириш ёки кенгайтириш ва паст қувватда ишлаётган, фаолияти тўхтаб қолган корхоналар фаолиятини қайта тиклаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятида юзага келаётган муаммо ва таклифлар бўлса, туман ҳокимлигида ташкил этилган тадбиркорликни қўллаб қувватлаш ШТАБИга мурожаат қолдиришингиз мумкин.

📞 Мурожаат учун телефонлар:

+998 (99) 640 00 14
+998 (94) 100 52 42


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Она хак,ида тасирли
Хулоса у'зингиздан


Ассалому алайкум хурматли махалладошлар ертага худо хохласа жума хонадонида ишлари йок, хотин к,изларимизни ерталаб озгина вахтга Масжидга супур сидир ишларига таклиф к,иламиз вахти борларни 🤲🤲


🔰 Яхши қўшничилик муносабатлари қардош халқларимиз манфаатларига хизмат қилади

▫️Ўзбек ва қирғиз халқлари азалдан яқин дўст, аҳил қўшни, стратегик ҳамкор сифатида бир-бирига таяниб келган. Қирғизистон Ўзбекистоннинг энг яқин қўшниси ва ишончли ҳамкори ҳисобланиб, икки халқнинг тарихи ва маданияти бир-бири билан узвий боғлиқ. Бу боғлиқлик борган сари мустаҳкамланиб бораётгани қувонарли.

Бугун, 5 февраль куни “Саванна” халқаро туризм ва транспорт компанияси ташаббуси билан вилоятда ягона бўлган “Косонсой” – “Ош” йўловчи ташиш маршрути йўлга қўйилди. Эндиликда Косонсой чегара постидан Ош марказига, Ошдан эса Косонсойга доимий равишда қулай нархларда автобуслар қатнови амалга оширилади.

Маршрутнинг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Нуриддинов, туман ҳокими Д.Қодиров, икки қардош халқ вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Биринчи рейсда Ош шаҳридан туманга келган қирғизистонлик меҳмонлар ушбу қулайлик ҳақида таасурот ва қувончларини яшириб ўтирмадилар.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❄️ #Хайрли_тонг

❄️ Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

❄️ Пайшанба тонги муборак
бўлсин!

❄️Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!


https://t.me/Panixonlikmiz


#Тайинлов

💼 Косонсой тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

▫️Соиббоев Музаффар Чўлбонбоевич - Косонсой тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

▫️Музаффар Соиббоев 1986 йилда Косонсой туманида туғилган. 2009 йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетини, 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясини тамомлаган.

▫️Меҳнат фаолиятини Косонсой педагогика билим юртида физика ва астрономия фани ўқитувчилигидан бошлаган.

▫️2012-2020 йилларда Косонсой педагогика ва сервис коллежида физика ва астрономия фани ўқитувчиси, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, коллеж директори, 2020 йилда Косонсой тумани 49-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори, 2020-2022 йилларда Косонсой тумани ҳокимининг ўринбосари - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

▫️Тайинловга қадар 2022 йилдан ҳозирги вақтгача Косонсой туманидаги 44-сонли умумтаълим мактаби директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube


#Об_ҳаво

⛅️🌤️Наманганда 5 февраль куни 11 даражагача илиқ бўлади

▫️Ўзгидромет 5 февраль, чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан  секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.  

▫️Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.    
 


Хайот х,ак,икатлари бир тингланг

Болам пулингдан ишлатсам майлими


#Тайинлов

💼 Миллий кадрлар захирасига киритилган косонсойлик кадр масъул лавозимга тайинланди

▫️Шералиев Алишер Муҳидинович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - Ижтимоий хизматлар кўрсатишни мониторинг қилиш шўъбаси мудири этиб тайинланди

▫️Алишер Шералиев 1990 йилда Косонсой туманида туғилган. 2012 йилда Наманган давлат университетини, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси (магистратура) босқичини тамомлаган.

▫️Меҳнат фаолиятини Косонсой тиббиёт коллежи ўқитувчиси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти етакчилигидан бошлаган.

▫️2014-2016 йилларда Косонсой тумани ҳокимлигининг етакчи мутахассиси, назорат-мониторинг шўъбаси раҳбари, 2016-2020 йилларда Косонсой тумани ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари лавозимларида фаолият юритган.

▫️Тайинловга қадар 2020 йилдан ҳозирги вақтгача Косонсой тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube


Ассалому алайкум хурматли махалладошлар
Уш бу ру'йхатдаги фук,аролар МФЙ идорасига бориб хоким йордамчисига учрашишингизни су'раймиз.




Саволлар учун:+998944491224

20 last posts shown.