Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Туя ҳаммомни орзу қилибди", дейишади. Кулади. Қулоқ солма. Ҳеч бўлмаса, орзу қилишга жасорати етибди-ку, де.
Минглаб инсонлар бор. Орзу қилишдан қўрқишади, фойдаси йўқ дейишади, амалга ошишига ишонишмайди ёки майда нарсалар билан ўз орзуларини чеклаб, тўлдириб қўйишади. Чунки уларга ҳам авваллари кимлардир туяни мисол келтиришган.
Сен туянинг ҳаммомга етолишига ишон, тамом. Ҳар қандай бўлишсизлик эҳтимолларини миянгдан чиқариб ташла. Агар У истаса, ҳаммом туянинг ёнига келиши мумкин.
Сен қоронғудасан. Орзуларинг маёғинг бўлсин. Йўлни мақсадга айлантир, яхши ниятни ўзингга ҳамроҳ қил. Сен уддалайсан. Орзу қилишга куч топдинг-ку ҳечқурса...