🇰🇵 КХДР хакерлари Bybit криптобиржасидан қарийб бир ярим миллиард доллар ўғирлади
Бу тарихдаги энг йирик ўғирлик ҳисобланади. Афтидан, ушбу маблағлар Шимолий Кореянинг ядро дастурига сарфланиши мумкин.
Аввалроқ Bybit криптобиржасининг расмий саҳифаси ўзининг Ethereum ҳамёнларидан бирига бузиб кирилгани ҳақида маълум қилган эди. Баёнотда айтилишича, жиноятчилар у ерда сақланаётган — тахминан 1,4 миллиард долларлик криптовалютани номаълум манзилга ўтказишга эришган.
Таҳлилчилар биржага қилинган ҳужум ортида Lazarus Group деб номланувчи Шимолий Корея хакерлар гуруҳи турганини айтишмоқда. Агар ўғирланган маблағлар қайтарилмаса, улар катта эҳтимол билан КХДР ядро ва ракета дастурини молиялаштиришга йўналтирилади.