Фонд биржаларининг фаолиятини тартибга солиш Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг зиммасига юклатилади
Сенатнинг бугунги ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди ва сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мазкур қонун билан акциядорларнинг дивидендлар тўланишига доир ҳуқуқлари мустаҳкамланиб, акциядорлик жамиятлари ходимларига акцияларни сотиб олиш учун имтиёзли ҳуқуқ берилади.
Бундан ташқари, лотереялар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ўтказиш тартиби аниқлаштирилади. Фонд биржаларининг фаолиятини тартибга солиш Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг зиммасига юклатилмоқда.
Эндиликда мазкур ташкилот электрон тижорат соҳасида, лотереялар ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш соҳасида ваколатли орган этиб белгиланмоқда.
🇺🇿@Otabek