Опамни кичкина фарзанди йиқилиб тушганди, ўзимизда олиб бориб кўрсатган экан бош суягида ёрилиш бор дейишибди, опам ишонмай кетма-кет 3 та шифокорга кўрсатган ва барчасини диагнози бир хил чиққан.
Шундан кейин опамни аҳволини тасаввур қилаверинглар.
Кейин ҳар доимгидек опамни Самарқанд вилоятига юбордим, Самарқанд вилояти ССБга раҳмат малакали шифокорни тавсия қилишди.
Аниқ бўлишича ҳамма чақалоқларда бош суягида очиқ жойи бўлар экан ва бола улғайиши билан ўша очиқ жой ёпилиб қолар экан.
Афсуски шу оддий нарсани биздаги шифокорлар билмаган...
Опам хурсанд бўлиб, уйга қайтди.
Энди тасаввур қилинг юраги ёмонроқ онага фарзанди ҳақида шундай нотўғри ташҳис қўйишса у она ваҳимадан ўлиб қолиши ҳеч гап эмас, худо асрасин.
Мен жаҳл устида нотўғри ташҳис қўйган ўзимиздаги ўша шифокорни "Оғзига бир ишим бор эди" деб турганимда опам у шифокорни кимлигини айтишни истамади, муаммо керак эмас деб.
Асосийси болам соғ экан бўлди деди.
Мен бугун тиббиёт ходимлари байрами муносабати билан ҳар бир тиббиёти ривожланмаган, кўрсавод, соққа учун ишлаб юрган, дори бизнесидан ортмаётган вилоят ва шаҳар, қишлоқ ва туманлардаги баъзи нолойиқ шифокорлар қирилиб битиб, худди Самарқанддаги каби виждонли ва малакали шифокорлар кўпайишига тилакдошман.
Илоҳим сифатли, жонкуяр ва саводли шифокорлар кўпайсин.
Байрам муборак...
🇺🇿@Otabek