Ток канаси
Зарари. Бу кана баъзан жуда кўпайиб кетади, ток баргларини сўриб, унинг новдасини анча қувватдан кетказади, натижада узум ҳосили камаяди ва сифати пасаяди. Одатда, бу ҳашарот кам бўлиб, иккинчи даражали аҳамиятга эгадир.
Тарқалиши. Ток канаси Марказий Осиё, Кавказда, Украина- нинг жанубий вилоятларида, Ўрта ва Жанубий Европада, Яқин Шарқ мамлакатларида, Калифорнияда учрайди.
Таърифи. Кана оддий кўз билан кўриб бўлмайдиган даражада майда (микроскопик) бўлиб, катталиги 0,14-0,16 мм келади; гавдаси чўзиқ, учида узун қиллари бор, оёғи икки жуфт. Токда кана борли- ги барглардаги ясси ғуддалар шаклидаги галларга қараб билинади, улар баргнинг орқа томонини қоплаб олади, чуқурчалари ялтироқ парда билан ўралган бўлади. Янги ҳосил бўлган галларнинг ички то- мони оқ, кумуш рангда, эскилариники қўнғир-занг тусидадир
Ҳаёт кечириши. Кана ток куртаклари ёнида қишлаб, кўкламда бу куртаклар барг ёзиши биланоқ унга ўрмалаб чиқади. 1960 йил ав- густда Венада бўлиб ўтган XI Халқаро энтомологик конгрессининг қишлоқ хўжалиги энтомологияси секциясида кўрсатиб ўтилганидек (Харпац ва Бернштейн), ток канасининг махсус биологик тури ҳам бор экан. У токнинг баргларига эмас, балки куртакларига ёпишиб, энг аҳамиятли бирламчи куртакларни нобуд қилади, шундан кейин иккиламчи ва учламчи куртаклар ривожланади.
Қаровсиз қолдирилган токзорларда, бегона ўтлар босган, ай- ниқса, ёғочга ёки ишкомга олинмай ерда қолдирилган, ёки аймоқи токда кана ҳаммадан кўпроқ бўлади. Ёғочга ёки ишкомга олинган ток кананинг ривожланиши учун ноқулайдир.
Кана узумнинг Кавказ ва Европа навларига қараганда Осиё навларига кўпроқ зарар етказади.
Ток канаси ёз бўйи бир неча насл беради ва ўсув даврининг охиригача баргларда тураверади.
2-расм. Ток канаси билан зарарланган ток барглари.
Кураш чоралари. Ток канасига қарши энг асосий олдини олиш чораси-токни ёғочга ёки ишкомга олишдир. Канани йўқотиш учун токка коллоид олтингугуртнинг икки фоизли суспензияси ёки 1°ли оҳак-олтингугурт қайнатмаси пуркалади (гектарига 1000 л ҳисоби- дан)
https://t.me/Osiyo_uzumlari