#Атиргулдан_тиланган_Ажал
24
Зиёда туни билан алаҳсираб яхши ухлай олмади. Тонгда бошида оғриқ билан ўрнидан турди.
— Ўлиб ҳам тинч қўймайдия, — асабий ғудранганча ювиниш хонасига кириб кетди. У ерда ҳаммасини сув билан ювиб юбормоқчидек ўзи билмаган ҳолда совуқ сувни очиб юборди, — аааа, — бошидан қуйилган совуқ сув сабаб енгил қалтираганча сувни ўчирди, — жин урсин, — совуқ сув сабаб уйқуси ҳам ўчиб кетди. Бироз ўйланиб турдида ювиниш фикридан қайтганча ювиниш хонасидан чиқди. Ярим хўл бўлган сочини фен билан қуритиб ошхонага чиқди. Ўзи учун энди нонушта тайёрлашга киришганди ҳамки эшик тақиллади, — эшик тақиллаётганига қараганда тирик одам келди. Ёки ўликлар ҳам энди эшик тақиллатиб келадиган бўлибдими? — асабий кулиб қўйганча келиб эшикни очдию, эшик олдида турган одамни кўриб энсаси қотди.
— Салом, — Солиҳа таклиф қилинмаса ҳам уйга кириб келаркан, — биламан эрталабдан мени кўриб кайфиятинг кўтарилди, — мазах қилгандек жилмайди.
— Жуда, — Зиёда эшикни қарсиллатиб ёпди, — заҳаринга нима ейсан?
— Менга оддий сув, — диванга ястаниб ўтириб олди, — уйда нонушта қилиб келганман. Шунга....
— Мен ҳам номига сўрагандим. Ейман деган тақдирингда ҳам ўзинг тайёрлашинга тўғри келарди.
— Зиёда, — Солиҳа унинг гапини бўлди, — бу ерга сен билан гап талашгани келмадим.
— Ўша қарорни қабул қилган кунингдаёқ сен билан ҳаммаси тугаган.
— Зиёда мен....
— Мен сенга борини айтдим. Энди хохласанг қол, хохласанг кет, — Зиёда менга фарқи йўқ дегандек гапирди.
— Мен бу қароримдан афсусланмайман, — Солиҳа ўрнидан турди, — чунки сизлар ўшанда ноҳақ эдингиз.