— Нима деб ўйлайсан, Шокир ўша айтилган манзилга борганмикин? — Игор маъноли кулганча Нишоновга қаради.
— Буниси менга қизиқ эмас. Менга нима қизиқ биласанми?
— Албатта, ҳақиқатни билган Ҳошим Агзамовнинг ҳолати, — иккаласи бир - бирига қараб кулиб қўйишди. Ҳа, Игор Аюб чиқиб кетгач тўғри Нишоновни олдига бориб бор гапни айтиб берди. Нишонов эса, Шокир Ҳошим Агзамовни буйруғи билан Девилни излаётганини биларди. Аюб ўзини - ўзи сотиб қўймаганда балки, ҳаммаси бундай тус олмасмиди.
* * *
Катта йўлга чиққан Аюб, биринчи учраган машинани тўхтатиб Игор айтган манзилга борди. Аммо, у ерда Ҳасан йўқ эди. Албатта, уни ҳам Игор олдиндан огоҳлантириб қўйгани боис жуфтакни ростлаган эди.
— Минг лаънат, — Аюб деворни бир тепди. — Демак, ўзларича мен билан ўйин қилмоқчи бўлдинглар. Яхши, ўйин бўлса ўйин, — Аюб асабийлашганча эндигина эшикдан чиққанди ҳамки елкасидан ўқ еди. Химояланиш учун уйга қайтиб кирар экан, демак гап буёқда дегин? Аюб атрофга яхшилаб назар солар экан, уйни тўрт тарафидан 7-8 тача одам ўраб олганлигини билди. Салкам бир ярим соат давом қилган отишмада Аюб ҳаммасини йўқ қилди. Ўзи ҳам яхшигина яраланди. Шунга қарамасдан Муяссарга берган ваъдасини бажариш учун йўлга тушди.
* * *
— Ало, — Муяссар боядан буён асабий жиринглаётган телефонига қўрслик билан жавоб берди.
— Муяссар, — нариги тарафдан Аюбнинг овози эшитилди.
— Аюб, — унинг овозини эшитиши билан Муяссар йиғлаб юборди. — Қаердасиз? Нега шунча пайтдан бери йўқсиз?
— Уйдан уч бекат узоқликдаги масофадаман, — негадир Аюб қийналиб гапирар, зўрға нафас оларди. — Сени соғиндим. Кўргим келаяпти.
— Мен ҳозир бораман, — Муяссар телефонни қўймасдан хонадан югуриб чиқди. Зиналардан учиб тушгандек бўлди гўё. Дарвоза олдидаги тўғри келган машиналардан бирига ўтириб газни босди. — Мен ёнингизга кетаяпман. Ҳозир бир зумда ёнингизда бўламан.— Сени севаман, — Аюбнинг овози паст эшитилдию, кейин умуман эшитилмай қолди.
— Мен ҳам сизни севаман. Аюб эшитяпсизми сизни севаман, — Муяссар йиғлаганча тинмай гапирар, аммо, Аюбдан жавоб йўқ эди. Машинани катта тезликда ҳайдаб кетар экан, икки кўзи ташқарида Аюбни изларди. — Аюуууб, — ана кўрди. Аюб бекатда ўтирар, негадир юз - кўзи, уст - боши қон эди. — Аюб, — Муяссар машинани тўхтатиши билан ундан тушиб у томонга юрди. Аммо, катта тезликда ўтаётган машиналар унга йўл бермасди. — Аюуууб, —уни чақирди. Аюб кўзларини очди,
— Муяссар, — пичирлаганча ён томонга йиқилди.
— Аюуууууууууб, — Муяссар жон ҳолатда бақирганча у томонга югурди. Етиб келиб, унинг бошини тиззасига олар экан, тинмай йиғлар, унинг юзларини силаб уйғотишга ҳаракат қиларди. — Туринг, кўзларизни очинг илтимос, — Аюбдан садо ҳам чиқмасди. — Аюууууууб, — Муяссар беҳуш ётган Аюбни қучиб йиғлар, Аюбнинг тана ҳарорати тушиб борарди.
Аюбнинг ўлганига салкам бир ой бўлди. Муяссарнинг ичига чироқ ёқса ёришмайди. Ҳамма нарсани унутган. Ҳеч нарса билан иши йўқ. Ейиш - ичишнику айтмаса ҳам бўлади.
— Келинойи, нимадир еб олинг, — Аюбнинг жанозаси куни Ўзбекистонга қайтган Санам Муяссарга овқат едириш билан овора. Муяссар унинг қўлини итатди. — Келинойи ҳеч бўлмаса вужудингиздаги митти жонни ўйланг. Ахир, унда нима айб? Тўғри акам ўлди, уларсиз қийналаяпсиз. Аммо, бу дегани акамдан қолган ёдгорини ҳам қийнашингиз керак деганимаску. Бунақа ўтириш яхши эмас. Қайтанга кучли бўлиб, бундан буёғига фарзандингиз учун яшашингиз керак, — Муяссар унинг гапларини эшитар экан, йиғлаб юборди.
— Чидолмаяпман, уларсиз хатто нафас ҳам ололмаяпман. Бутун умр қандай яшайман? — Муяссар кўксига муштлаганча йиғларди.
— Келинойи, — Санам келиб уни авайлабгина бағрига босаркан, — ҳали ҳаммаси яхши бўлади. Сиз ўзингизни қўлга олинг. Энди ҳаётингизда жажжигина жиянчам бор. — Худди шу пайт хонага Ҳошим Агзамов ўзгача важоҳат билан кириб келдида,
— Ҳозироқ бу ердан йўқол, — Муяссарни қўлидан ушлаб судраб хонадан олиб чиқиб кета бошлади.