#ЎЗИМНИКИСАН
#Муаллиф: Моҳира Икромовна.
— Ўчир овозингни, — Қодир ака Муяссарнинг юзига тарсаки туширди. — Туркияда 5 йил яшаганинг, менинг юзимга сапчишинг кераклигини англатмайди. Мен сенинг тенгдошинг эмас, дадангман.
— Дадам бўлсангиз ҳам, менинг ҳаётимни ўзингизча ҳал қила олмайсиз, — Муяссар тарсакидан кейин ачишаётган юзини ушлаганча дадасининг кўзига тик боқиб гапирарди. — Мени мажбурлаб эрга бера олмайсиз. Мен 22 ёшдаман ва бўлажак турмуш ўртоғимни аллақачон ўзим танлаб бўлганман.
— Ақидааааа, — Қодир ака бор кучи билан столга бир урганча аёлини чақирди. Боядан буён юрак ҳовучлаганча эшик ортида турган аёли тезда кабинетга кирди.
— Лаббай дадаси.
— Мана бунингни ҳозироқ кўзимдан йўқот, акс ҳолда уни бир бало қилиб қўяман, — аёли ва қизига орқа қилганча гапирар экан, ғазабини жиловлашга урунарди.
— Хўп бўлади, — Ақида опа 28 йиллик турмуш ўртоғини жуда яхши билгани учун ортиқча бир сўз айтмасдан, Муяссарни олиб кабинетдан чиқар экан, эшик ёпилиши билан ичкарида нималарнингдир синган овози эшитилди.
— Ойи, дадам....
— Мен билан юр, — синган овозларни эшитиб ортига қайтаётган қизининг билагидан ушлаганча хонаси томонга юрди.
— Ойи, дадам жароҳатланган бўлишлари мумкин, — Муяссар бояги тарсакини бутунлай унутганча дадаси ҳақида қайғурмоқда эди.
— Жароҳатланган дегин, — қизини хонага силтаб киритар экан Ақида опанинг кўзлари негадир қизариб кетганди. — Сен ҳозиргина нима қилиб қўйганингни биласанми? — Муяссар ҳеч нимани тушунмаганча савол назари билан ойисига ҳайрон қаради. — Демак, катта бўлиб қолдим дегин? — Ақида опа қизига бироз хафа бўлгандек қараркан, — 22 ёшга тўлиб оқ ва қорани яхши ажратадиган бўлиб қолдингми? Шу сабабли, сенга ўзидан ҳам кўп ишонадиган, сени ор-номуси, ғурури деб биладиган инсоннинг юзига оёқ қўйиб, кўчада йигитлар билан етаклашиб юрибсанми?
— Ойиииии....
— Ўчир овозингни? — Ақида опа қизига шундай қарадики, Муяссар бу қарашларни кўргунча боягидақа тарсакиларнинг 10 тасига ҳам рози эди.
— Нима сиз мени....
— Сен катта бўлиб қолганингни пеш қилиб....
— Дадам мени ўз бизнеси учун қурбон қилишларига йўл қўймайман, — Муяссарнинг яна қайсарлиги тутди. — Мен севиб - севилиб оила қурмоқчиман.
— Даданг нима деса шу бўлади. Кимга деса шунга тегасан.
— Ҳеч қачон, ҳеч қачон сизлар айтгандек бўлмайди. Чунки менинг севганим бор ва мен фақат унга тегаман. Сизлар бунга рози бўласизларми, йўқми буниси мени қизиқтирмайди, — Муяссар хотиржамгина юриб, бориб ётоғига ўтираркан, ойисига бир қараб қўйди. Ақида опанинг ҳолати айни дамда, отилишга шай вулқонни эслатарди. Орага сукунат чўкди. Муяссар айтганларим ойимга қандай таъсир қилди экан? дея бир - бир ойисига қараб қўяр, Ақида опа эса кўзларини юмганча нималарнидир ўйларди.
— Демак, севганим бор дегин? — яна 5 дақиқалик сукутдан сўнг Ақида опа гап бошлади. — Яхши, жуда яхши, — деганча эшик томонга юраркан, — мен бу ҳақида дадангга ётоғи билан тушунтираман.
— Ростанми? — Муяссарнинг кўзлари порлаб кетди. — Ростан дадамни, севганимга тегишимга кўндирасизми? — ўрнидан учиб турдида, югуриб келиб ойисини қучди. Ақида опа жилмайганча қизининг сочларидан силаб қўйдида, хонадан чиқиши билан даб - дурустдан эшикни қулфлади.
— Ойи, бу нима қилганинггиз? — Муяссар ҳеч нимага тушунмаганча эшикни ичкаридан ура бошлади. — Ойи, эшикни очинг.
— Бекорларни айтибсан. Тўйинггача шу хонадан чиқмайсан, — Ақида опа эшикни 2 марта қулфлаб, калитни оларкан гапирди.
— Яна қанақа тўй?
— Даданг айтган тўй, — хотиржамгина жавоб берди.
— Ойи, сиз боя менга....
— Уларни унут ва ҳозирдан ҳаммасига кўникавер. Чунки дадангнинг сўзи қонун, — эшикдан узоқлашганча жавоб берди. — Шундай экан, даданг айтган йигитга турмушга чиқасан.
— Ҳеч қачон, ҳеч қачон сизлар айтгандек бўлмайди. Хонамга қамаб, ҳеч нарсага эриша олмайсизлар. Ҳасанга тегиш учун керак бўлса бу уйдан қочиб ҳам кетаман, — Муяссар тинмасдан эшикни уриб, тепар ва овози борича бақириб гапирарди. Ақида опа уни эшитмаганга олганча эрининг ёнига кетди.