Олмалиқ 24 хабарлари | Allohning panohida bo‘ling!


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Олмалиқ шаҳри хақида ҳабар ва янгиликлар бериб борувчи канал.
Хабар юбориш учун 👉 @Olmaliq24admin
Мулоқот учун гуруҳи: 👉 https://t.me/joinchat/UaJaH4p-GLesFJmZ
👉 канал: https://t.me/Olmaliqxabarlari

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#лайфхак

❓Сочга сақич ёпишса ундан қандай халос бўлиш мумкин?


Бундай ҳолатда бизга "репейное"мойидан фойдаланинг. Мойни сочга аста секинлик билан суртиб, сақични тозалаб олинг

@olmaliqxabarlari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️Олмазорда прокуратура терговчиси 20 минг доллар пора билан қўлга тушди

Олмазор тумани прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят иши доирасида гумонланувчи сифатида жалб қилинган шахсга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлламаслик масаласини мазкур туман прокуратураси мансабдор шахслари орқали ҳал қилиб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.👇👇


@olmaliqxabarlari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
12% даромад солиғини масофадан туриб қайтариб олиш мумкин.

"Контракт", нодавлат мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари учун йўналтирилган маблағдан 12% даромад солиғини қайтариб олишда солиқ органларига ташриф буюрмасдан, my3.soliq.uz орқали шартнома ва тўлов ҳужжатларини бириктирган ҳолда декларация юбориш мумкин.

"Солиқ декларацияларини юбориш" электрон хизматида фойдаланувчининг иш ҳақи ва бошқа даромадлари тўғрисидаги маълумотлар автоматик шаклланади.

Жисмоний шахсларнинг қуйидагилар учун йўналтирилган даромадларидан 12% миқдорида даромад солиғини масофадан қайтариб олиш мумкин:
✅контракт;
✅нодавлат мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари;

Декларация электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда юборилади.

@olmaliqxabarlari


#ДАХШАТ

‼️Шошилинч тиббий ёрдам марказида 2 ёшли қиз қорнидан 135 та магнит шарча олинди 😱

2 ёшни қаршилаётган фарғоналик Самира Тоиржонава магнит шарчалар билан ўйнаб келган ва шу жараёнда улардан анча-мунчасини ичига ютган. Вақт ўтиши билан шарчалар қорнида йиғилиб қолган ва унинг ҳаётига жиддий хавф солган.

⚠️ ЁШ БОЛАСИ БОР ТАНИШЛАРГА БУ ҲАБАРНИ ТЕЗДА ЮБОРИНГ

👉 @olmaliqxabarlari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
😱 УЛУҒ ШАМАН синган қўлни даволай олдими?

🤩 Ётоқхона мебели, гиламлар ва мебелларни 70% гача бўлган катта чегирмалар асосида харид қилиш имконияти!

❕Қолаверса, 2.000.000 сўмдан ошиқ харидингиз учун қимматбаҳо совғалардан бирини текинга қўлга киритасиз!

💡Дўконларимиздан махсулот харид қилганда хеч қандай бошланғич тўлов ва пеняларсиз, ПАССПОРТ ва ПЛАСТИК КАРТА эвазига харид қилишингиз мумкин!

Мурожаат учун:
☎️
+998781137515
☎️
+998500737515

Телеграм | Инстаграм | Ютуб

📌 Манзил: Олмалиқ шахар, Амир Темур кўчаси 39-уй. Мўлжал: ORGANIC супермаркет, Снежок рўпараси.


❗️Ўқитувчиларга Malibu, Tracker, Onix, Equinox, Captiva 5T автомобилларини 5 йилга бўлиб тўлашга берилади.

Бу ҳақида Бош вазир А.Арипов томонидан Мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.Умарованинг хатига қўйилган ФИШКАда топшириқ берилган.

Автомобиллар "Муаллим эъзозда" акцияси доирасида тижорат банклари орқали бошланғич бадали 30 фоиздан ошмаган ҳолда имтиёзли равишда 60 ойлик (5 йил) муддатли тўлов асосида берилади.

👉 @olmaliqxabarlari


❗️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилини якунлади.

@olmaliqxabarlari


❗️Абдуқодир Ҳусанов «Manchester City» футболчиси

Футбол оламининг асосий инсайдери Фабрицио Романо ҳозиргина Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер City" жамоасига трансфери тасдиқлангани ҳақида маълумот берди. Жумладан, хабарда шундай дейилади:

"Абдуқодир Ҳусанов Ман Cityга ўтмоқда, келишилди! 40 миллион евро асосий тўлов ва қўшимча бонуслар эвазига битим амалга оширилди.

"Ланс" жамоаси таклифни маъқуллади ва яқин кунларда тиббий кўрикдан ўтказишга рухсат берди.

Шартнома 2029-йил июнгача, яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан.

✅ Декабрда эълон қилинган эксклюзив хабар тасдиқланди".


@olmaliqxabarlari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌹Бир гул каби бўл, аммо тикони каби золим бўлма. Бир инсонга шундай бир сўз сўйлаки, ё яшат ёки ўлдир, аммо асло ярадор қилиб қолдирма!
✍️Шамс Табризий

🍃Ассалому алайкум!
Янги тонг, янги кун
хайрли бўлсин!🌷

Хонадонингизга
тинчлик, хотиржамлик,
тўкин-сочинлик ато этсин!

Кунингиз🕋 чиройли ўтсин

@olmaliqxabarlari




ОКМКга ишга қабул

2-Мис бойитиш фабрикасига Назорат ўлчов асбоблари ва автоматика чилангари, Электр ускуналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш электромонтёри, электргазпайвандловчи каби касбларга резюмелар қабул қилинади.
Резюмелар 10-20 январь кунлари қабул қилинади.

👉 БАТАФСИЛ




каналга уланиш⤵️⤵️⤵️

https://t.me/olmaliqxabarlari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️⚡️⚡️

Ўзбекистонни 5-10 йилдан кейин қанақа кўрасиз?


📱 @olmaliqxabarlari


🛡#Фейк_хабарлар #стоп_фейк_кибержиноятлар

⚠️ Огоҳ бўлинг Фейк!

———
Ижтимоий тармоқларда ҳамда "Facebook" мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда гўёки "Ўзбекистон Республикасидаги ягона ҳалол савдогар" ва "Минимал сармоя билан катта даромад топиш имконияти" мазмунида тарқатилаётган хабарлар ЁЛҒОН ва ҳақиқатга мос келмайди.

🟢 Унутманг! Фирибгарларнинг мақсади Сизнинг пул маблағларингизни ўзлаштириш!


❗️❗️❗️ Ҳурматли саҳифамиз кузатувчилари агар Сизда ҳам шундай ҳолат кузатилиб, пулларингиз талон-торож қилинган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 📞 қисқа рақамларига мурожаат қилинг!


P.s. Текин пишлоқ қопқонда бўлади, бегона шахс Сизга тўсатдан мўмайгина даромад келтиришни таклиф қилдими, билингки бу - фирибгар.


Киберхавфсизлик маркази


каналга уланиш⤵️⤵️⤵️

https://t.me/olmaliqxabarlari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#долзарб

⚡️⚡️⚡️

Осма укол олсангиз тезроқ тузаласиз! Бу гаплар қанчалик хақиқат?

Яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг!

📱 @olmaliqxabarlari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“Августдан кейин ҳаммаси яхши бўлиб кетади...” — марҳумликда машҳурликка эришган деҳқон

Шоҳимардонлик отахоннинг соддалик билан айтган гапларини ижтимоий тармоқларда эшитмаган одам топилмаса керак. Ҳаётлигида қўшнилари-ю қариндош-уруғидан бошқа ҳеч ким танимаган оддий деҳқонни у 33 йил аввал берган интервюси машҳур қилди. Ўлимидан бир неча йил ўтиб эса унинг суҳбатдаги жумлалари оммалашди, ҳатто айримлари мемга ҳам айланиб улгурди. Kun.uz мухбири марҳум Исмоил отанинг ўғиллари билан суҳбатлашишга муваффақ бўлди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ


Оҳангарон шаҳрида вояга етмаган болага шаҳвоний шилқимлик қилган эркак жазоланди

2025 йил январь ойининг 9 куни жиноят ишлари бўйича Оҳангарон шаҳар судида вояга етмаган ўғил болага шилқимлиқ қилган 27 ёшли эркак жазоланди. Бу ҳақда Олий суд порталида маълумот келтирилган.

Суд ҳужжатларида келтирилишича, 2024 йил 5 декабрь куни соат 17:30 ларда ўзини бошқарувидаги Cobalt'ни Оҳангарон шаҳридан кесиб ўтган автойўлида Тошкент-Ангрен йўналишида ҳаракатланиб келаётиб, Оҳангарон шаҳар "Нўғойқўрғон" МФЙга қарашли 5-кичик туман ҳудудидаги пиёдалар ўтиш йўлаги олдидан мактабга қўшимча ўқиш учун кетаётган 2010 йилда туғилган вояга етмаган болани йўловчи сифатида олган.

Шундан сўнг, йўлда уни ўнг томондаги қўшимча йўл орқали Оҳангарон шаҳар А.Темур кўчасидаги 5-қаватли
уйлар оралиғидан маҳалла орасига олиб кириб, унинг қўллари ва оёқ қисмларига тегиниб, шаҳвоний шилқимлик қилиб, унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган шахвоний ҳусусиятга эга бўлган ҳаракатларни содир қилганлиги аниқланган.

Суд қарори билан эркак МЖтК 411-моддаси билан ҳуқуқбузарлик ҳаракатини содир қилганликда айбли деб топилиб, унга МЖтКнинг 411-моддаси билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.


👇

@olmaliqxabarlari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Диққат

❗️Наманган вилояти Поп тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи 160 минг доллар олган вақтида ушланди.

Канал👉 @olmaliqxabarlari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар пора олаётганда қўлга тушди

Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚХ ЖҚБ катта тезкор ходими Самарқанд шаҳар ИИО фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими иш юритувида бўлган жиноят ишида айбланувчилар сифатида ўтаётган икки шахсга ёрдам беришни ваъда қилган. У жиноят ишининг 31 ёшли шахсга тегишли қисмини тугатиш ҳамда 22 ёшли фуқарога нисбатан эса уй қамоғи эҳтиёт чорасини қўллаган ҳолда уни озодликда қолдириш эвазига 10 минг доллар олган вақтида ушланган.

@olmaliqxabarlari


#электр

⚡️⚡️⚡️

Бугун, 10 январ соат 9-00 дан 17-00 гача  ТП-1, ТП-61, ТП-52, ТП-11, ТП-10, ТП-12 трансформатор пунктларида жорий таъмир ишлари олиб борилиши сабабли, шаҳримизнинг "Телеграф", "Космос" ҳудудларида вақтинча кетма-кетликда элекр таъминоти тўхтатилди.

📱 @olmaliqxabarlari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Диққат #Тарқатинг

Ҳеч қачон ёш болалар кийимларини бундай ечманг❌

10 ёшгача бўлган болаларни суяклари жуда мўрт бўлади, сизнинг арзимаган хатоингиз сабаб болалар ногирон бўлиб қолиши мумкин.

Видеони ота-оналарга тез юбориб, огоҳлантириб қўямиз.

@olmaliqxabarlari

20 last posts shown.