OHANGARON XONOBOD JOME MASJIDI | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


🔹 OHANGARON SHAHAR XONOBOD JOME MASJIDINING RASMIY KANALI
Diniy savollar yo'llash uchun⤵️
@SavollarMuslimUzBot
+998781503344

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Huquqiy_savodxonlik

📖 "Vijdon erkinligi va diniy tashkilotlar to‘g‘risida"gi qonunning
6-moddasi.


👉
https://www.youtube.com/@Dinishlariboyichaqomita

🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter |Youtube


АЗОННИ АЙТМАЙ, ТАКБИР АЙТИБ НАМОЗ ЎҚИЙМАН
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Мен эрталаб турганимда азонни эшитмайман яъни азон айтиб бўлингандан кейин тураман. Шунда мен азонни айтмай, такбир айтиб намоз ўқийман. Шу ишим тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта маҳаллангиз масжидида айтилган азон кифоя қилади. Уни эшитган бўлишингиз шарт қилинмайди. Такбир айтиб намоз ўқишингиз жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@Ohangaron_Xonobod_masjidi


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп ўқиб юрадиган дуолари қуйидагидир:

رَبَّنا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ

Роббана́ а́тина́ фиддуня́ ҳасанатан ва фил а́хироти ҳасанатан ва қина́ ъаза́бан на́р.

Маъноси: Эй, Роббимиз! Бизга бу дунёда ҳам охиратда ҳам яхшилик ато этгин ва бизни дўзах азобидан асрагин! (Имом Бухорий ривоятлари).

@Ohangaron_Xonobod_masjidi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

#Кун_ҳикмати

⌛️Ҳар бир ўтган кунимиз нималаридир билан эсимизда қолади...
📝Бугун сиз учун шундай кун бўлсинки, сиз кутган ва кутмаган хурсандчиликлари билан бир умрга ёдингизда қолсин!
🤲

✔️Кунингиз мазмунли ва
баракали ўтсин! 📿

@Ohangaron_Xonobod_masjidi


                            СЕШАНБА!
              
📅11 Феврал    2025й,
                     12 Шаъбон , 1446 

          
                    (Оҳангарон шаҳар)

  ≌≌≌≌≌🔹🌨❄️🌨🔹≌≌≌≌≌

🌆     ТОНГ -               06:04 ⏰ 
           
🕌    БОМДОД       06:40    
🕰

🌅     ҚУЁШ  -             07:23 ⏰

🏞     ПЕШИН -           13:00 ⏰ 

🌇     АСР -                  16:15 ⏰
                                     
🌇     ШОМ -                18:00 ⏰     
                                     
🌃     ХУФТОН -          19:40 ⏰


  ≌≌≌≌≌🔹🌨❄️🌨🔹≌≌≌≌≌

📖"Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!"
Тоҳа сураси 132-оят

@Ohangaron_Xonobod_masjidi 


Уйингда Қуръон ўқийдиган бўлсанг, телефон (ёки бошқа жиҳозлар)дан эмас, Мусҳафдан ўқи. Чунки болаларинг ва аҳли аёлинг учун сени қўлингда Қуръонни ушлаб турганингни кўришлари феъллари ва қизиқишларига катта таъсир бўлади.

Муҳаммад ибн Фараж.

Каналга уланиш👇
@Ohangaron_Xonobod_masjidi


ФАРЗ ЁКИ ВОЖИБ НАМОЗИНИ ЎҚИБ ТУРГАНИДА, НАМОЗ ВАҚТИ ЧИҚИБ КЕТИШИ
#намоз #қазо

❓1161-CАВОЛ: Мен витр намозини кечани охирида ўқиётган эдим, учинчи ракъатга турганимда, бомдод намозига азон айтилди. Менинг витр намозим дуруст бўладими ёки қайтадан ўқийманми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Шу ҳолатда ўқилган витр намози дуруст ҳисобланади. Бу ҳақида манбаларда шундай зикр қилинган:

"أن الوقت لو خرج في خلال الوقتية لم تفسد و هو الأصح و هو أداء لا قضاء و هو الأصح كما في قضاء الزاهدي. و يستثني من ذلك خروج وقت الفجر فإنه مفسد"

яъни: “Вақтлик намозни ўқиб турганида, ушбу намознинг вақти чиқиб кетса, намоз бузилмайди. Шуниси энг тўғрисидир. Ушбу намоз адо, яъни вақтида ўқилган бўлади, қазо қилинган бўлмайди. “Зоҳидийнинг қазо боби”да энг тўғри гап шудир дейилган. Аммо бундан бомдод намозини ўқиётганида вақтнинг чиқиши мустасно бўлиб, зеро у ҳолатда бомдод намози бузилади” (“Жомиъур-румуз” китоби).

Шунга кўра, бир фарз ёки вожиб намозини ўз вақтида ўқиб турганида, мазкур намознинг вақти чиқиб кетса, ушбу намоз бузилмайди ва ўз вақтида ўқилган ҳисобланади. Фақат тўртта ҳолат бундан истисно қилинган:

1. Бомдод намозини ўқиётганида, қуёш чиқиб қолса. Чунки бу ҳолатда бир намознинг вақти тугаб, иккинчи намознинг, яъни пешиннинг вақти кирмайди;

2. Жума намозини ўқиётганида, асрнинг вақти кирса, ушбу жума намози бузилади. Чунки жума намозининг шартларидан бири пешиннинг вақтидир. Қачонки, жумани ўқиб тугатмасидан олдин, пешиннинг вақти чиқиб кетса, жума бузилади ва унга пешинни қазосини ўқиш вожиб бўлади;

3. Соҳиби узр киши фарз намозларидан бири ёки витрни ўқиб турганида, мазкур намознинг вақти чиқиб кетса, унинг намози бузилади. Зеро соҳиби узрнинг таҳорати фарз намозининг вақти чиқиши билан синади. Шунинг учун унинг намози ҳам фосид бўлади;

4. Ийд намозини ўқиб турганида завол пайти кирса, намоз бузилади.

Мазкур тўртта ҳолатдан ташқари ҳолларда бир фарз ёки вожиб намозини ўқиб турса, мазкур намознинг вақти чиқиб кетса, ушбу намоз дуруст ва ўз вақтида ўқилган саналади. Аммо шуни ҳам таъкидлаш жоизки, намозни узрсиз охирги вақтига қадар кечиктириш гуноҳ саналади. Ҳар бир намозни ўз вақтида ўқиш фарздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

@Ohangaron_Xonobod_masjidi


​​НАМОЗДАГИ ДУОДА УСТОЗНИ ҚЎШИШ
#намоз

❓1552-CАВОЛ: Намоздаги дуода “Аллоҳуммағфирли ва ливалидайя ва лиустозия...” деб дуо қиламиз. Шундай ёдлаб олганмиз. Қуръондаги дуода устозия сўзи йўқ экан. Бу билан намоз бузилмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар саволда келган шаклда дуо қилишни жоиз деганлар. Намозни бузадиган нарса одамлардан сўраладиган нарсани сўраб дуо қилишдир. Мағфират фақат Аллоҳ таолога хос бўлгани учун уни барча мўмин-мусулмонлар, жумладан мўмин устозларга сўраб дуо қилиш мумкин. Гарчи устоз сўзи Қуръони каримда келмаган бўлса ҳам, намозни бузмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

@Ohangaron_Xonobod_masjidi


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

Аллоҳ ҳар лаҳзангизга баракот берсин!
Ундан унумли фойдаланишгизни насиб этсин!
Доим солиҳлар, бахтиёрлар, омадлилар қаторида қилсин!

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН!

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉@Ohangaron_Xonobod_masjidi


                            ДУШАНБА!
              
📅10 Феврал    2025й,
                     11 Шаъбон , 1446 

          
                    (Оҳангарон шаҳар)

  ≌≌≌≌≌🔹🌨❄️🌨🔹≌≌≌≌≌

🌆     ТОНГ -               06:05 ⏰ 
           
🕌    БОМДОД       06:40    
🕰

🌅     ҚУЁШ  -             07:24 ⏰

🏞     ПЕШИН -           13:00 ⏰ 

🌇     АСР -                  16:10 ⏰
                                     
🌇     ШОМ -                17:55 ⏰     
                                     
🌃     ХУФТОН -          19:35 ⏰


  ≌≌≌≌≌🔹🌨❄️🌨🔹≌≌≌≌≌

📖"Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!"
Тоҳа сураси 132-оят

@Ohangaron_Xonobod_masjidi 


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 ҲАҚОРАТ - ҚАБОҲАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Тил офатлари силсилавий суҳбатлар
5-қисм


Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
@Ohangaron_Xonobod_masjidi


#duo #tong
🤲 ТОНГДА ЎҚИЛАДИГАН 🔢 ДУО

الحَمْدُ لِلَّهِ الَّذي أحيانا بعد ما أماتَنا وإلَيْهِ النشُور


🤲 Ўқилиши: Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур.

🟢Маъноси: Бизни вафот эттиргандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир.


الحمدُ لِلَّهِ الَّذي رَدَّ عَلَيّ رُوحِي، وَعافانِي في جَسَدِي، وأذِن لي بذِكْرِهِ


🤲 Ўқилиши: Алҳамду лиллаҳиллазий родда ъалаййа руҳий ва ъафаний фий жасадий ва азина лий бизикриҳи

🟢Маъноси: Менга руҳимни қайтарган, жисмимга офият берган ва зикрини қилишимга изн берган Аллоҳга ҳамд бўлсин.


لا إِلهَ إلا الله، وحده لا شَريكَ لَهُ، لَهُ المُلْكُ، وَلَهُ الحَمْدُ، وَهُوَ على كُلّ شيء قدير


🤲 Ўқилиши: Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр

🟢 Маъноси: Яккаю ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мулк Уникидир. Унга ҳамд бўлсин. У ҳар бир нарсага Қодир.


سُبْحانَ الله وبحمده


🤲 Ўқилиши: Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи

🟢Маъноси: Аллоҳни поклаб ёд этаман ва У Зотга ҳамд айтаман.


اللَّهُمَّ بِكَ أصْبَحْنا، وَبِكَ أمْسَيْنا، وَبِكَ نَحْيا وَبِكَ نَمُوتُ، وَإِلَيْكَ النُّشُورُ


🤲 Ўқилиши: Аллоҳумма бика асбаҳна ва бика амсайна ва бика наҳйа ва бика намуту ва илайкан нушур

🟢Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз ва Сенга қайтажакмиз.


باسْمِ اللَّهِ الَّذي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأرْضِ وَلا في السَّماءِ، وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيم


🤲 Ўқилиши: Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъ исмиҳи шайун фил арзи ва лаа фис самааи ва ҳувас самъиул аълийм

🟢 Маъноси: Ер-у осмонда Унинг исми билан бўлганда бирор нарса зиён қила олмайдиган Зот Аллоҳнинг номи ила. У ўта эшитувчи ва ўта билувчидир.

💬 Кимки ушбу зикрни эрталаб ва кечки пайт уч мартадан ўқиса, унга ҳеч бир нарса зиён келтирмас.


حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ


🤲 Ўқилиши: Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм

🟢Маъноси: Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

💬 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

✍️Даврон НУРМУҲАММАД

@Ohangaron_Xonobod_masjidi


                            ЯКШАНБА!
              
📅9 Феврал    2025й,
                     10 Шаъбон , 1446 

          
                    (Оҳангарон шаҳар)

  ≌≌≌≌≌🔹🌨❄️🌨🔹≌≌≌≌≌

🌆     ТОНГ -               06:06 ⏰ 
           
🕌    БОМДОД       06:40    
🕰

🌅     ҚУЁШ  -             07:26 ⏰

🏞     ПЕШИН -           13:00 ⏰ 

🌇     АСР -                  16:10 ⏰
                                     
🌇     ШОМ -                17:55 ⏰     
                                     
🌃     ХУФТОН -          19:35 ⏰


  ≌≌≌≌≌🔹🌨❄️🌨🔹≌≌≌≌≌

📖"Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!"
Тоҳа сураси 132-оят

@Ohangaron_Xonobod_masjidi 


Аломатларга боқинг!!!

Коинотда, атроф-жавонибимизда, тарихда ва ҳатто ўз нафсимизда кечадиган баъзи бир ҳолатлар, ўзгаришлар борки, ана шу ҳолатлар бизларнинг кейинги аҳволимиздан огоҳлантиради. Ушбу ҳолатларни бир сўз билан “аломатлар” (белгилар) деб номланади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бизларни ана шу аломатлар билан огоҳлантириб туришини баён қилган.
Масалан, инсон туғулганда ҳеч нарсани билмайдиган норасида гўдак бўлади. Аста-секин улғая боради, куч қувватга тўлади, ақл-заковати ортади ва охир оқибат яна кексайиб кучдан қолади. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилган: “Сизларни Аллоҳ яратди. Сўнгра вафот эттиради ҳам. Сизларнинг орангизда энг тубан умр кўришга (кексайиб, заиф ҳолатга) қайтарилиб, илгари билган нарсаларининг ҳеч бирини билмай қоладиган кишилар ҳам бордир. Албатта, Аллоҳ билимли ва қудратлидир” (Наҳл сураси, 70-оят). “Биз кимга узоқ умр берсак, унинг вужудини хам (эгик, заиф) қилиб қўюрмиз. Ахир, ақл юргизмайдиларми?!” (Ёсин сураси, 68-оят).
Сочда оқ, суякларда мўртлашиш бошланиши билан инсон огоҳ бўлиши керак. Зеро, бу умрнинг поёнига етиб бораётганлигидан далолатдир. Аллоҳ таоло ушбу аломатлар билан бизларни огоҳлантирмоқда. Демак, энди инсон маъсиятлардан тийилиши, гуноҳларига тавба қилиши, оламларнинг раббиси бўлмиш Аллоҳ таолога юзланиши, охират тадоругини кўриши лозим бўлади.
“Бас, қачонки, у (инсон) вояга етиб, қирқ ёшга тўлганида: “Эй, Раббим! Менга ва ота-онамга инъом этган неъматингга шукр қилишга ва Ўзинг рози бўладиган солиҳ амални қилишга мени муваффақ этгин ва мен учун зурриётимни ислоҳ эт! Албатта, мен Сенга (гуноҳларимдан) тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонлардандирман”, – дейди” (Аҳқоф сураси, 15-оят).
Қирқ ёш камолот ёши ҳисобланади. Шу ёшга етишнинг ўзи инсоннинг Раббисига қайтмоқ фурсати келганлигидан далолатдир. Оқил инсон ушбу ёшда тавба йўлига ўтади. “Эй, Раббим! Дарҳақиқат, менинг суякларим мўртлашди, кексаликдан бошим (сочим) оқарди. Эй, Раббим! Мен сенга дуо қилиб (ҳеч қачон) бахтсиз бўлган эмасман” (Марям сураси, 4-оят).
Табиат ҳодисаси бўлмиш зилзилалар ҳам Аллоҳ таолонинг огоҳлантиришларидан бири ҳисобланади. “Қачонки, Ер ўзининг (энг даҳшатли) зилзиласи билан қимирлаганида, Ер (ўз қаъридаги конлару мурдалардан иборат) “юк”ларини (юзага) чиқариб ташлаганида, ва (қайта тирилишни инкор қилувчи) инсон (даҳшатга тушиб): “Унга не бўлди экан?” – деб қолганида, – ана ўша кунда Ер ўз хабарларини сўзлар” (Залзала сураси, 1-4-оятлар).
Демак, зилзила ҳам коинотдаги аломатлардан бири бўлиб, инсонга охират кунини эслатади, Аллоҳга тавба қилиб, Унга қайтмоқлик фурсати келганлигига далолат қилади.
Аллоҳ таоло осмон жисмлари бўлмиш Ой ва Қуёшларни ҳам бежиз яратмаган. Уларни коинотда сайр қилдириб қўйганлигининг ўзи ҳам инсоният учун бир огоҳлантириш. Яъни умр ўтиб бораётганлиги, вақт оз қолаётганлигининг аломатидир.
“Қуёш (тинмай) ўз қароргоҳи сари сайр қилур. Бу Азиз (қудратли) ва Алим (билимли зот)нинг ўлчовидир. Биз Ойни ҳам, токи у эски хурмо бутоғидек бўлиб (эгилиб) қолгунича, манзилларга (ботадиган қилиб) ўлчаб қўйгандирмиз” (Ёсин сураси, 38-39-оятлар).
Дарҳақиқат, Ой аввал бошда ҳилол бўлиб кўринади, сўнгра тўлин ой шаклига киради. Ундан кейин яна ҳилол ҳолатида қайтиб тугайди. “Сиздан (эй, Муҳаммад!) ҳилоллар (янги ойлар) ҳақида сўрайдилар. “Улар одамларга (йил ҳисоби) ва ҳаж учун вақт ўлчовларидир”, – деб айтинг” (Бақара сураси, 189-оят).

لكل شئٍ إذا ما تم نقصانه فلا يُغر بطيب العيش إنسان
هي الأمور كما شاهدتها دول من سرّه زمن ساءته أزمـــــــــان
Маъноси:
Ҳар нарсаки камолга етгач, нуқсонга учрар,
Айшнинг роҳатига алданма, инсон.
Кўрганингдек, ишлар навбати билан,
Бир гал масрурдирсан, бошқа пайт ғамнок.
Мазкур байтларни Абулбақо ар-Рундий раҳимаҳуллоҳ (601-684ҳ./1204-1285м.) Андалусиянинг мағлубиятини кўрганда айтган экан.
Демак, оқил инсон тарихдан ҳам, табиат ҳодисаларидан ҳам, ҳатто ўзининг хилқатидаги ўзгаришлардан ҳам ўзи учун хулосалар олиши ва бу хулосалар унинг имонининг қуввати ортишига, гуноҳлардан қайтиб, Аллоҳнинг тоатига бўйин эгишга сабаб бўлмоғи лозим

@Ohangaron_Xonobod_masjidi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#муфтий_минбари

📹 ОФИЯТ СЎРАНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
@Ohangaron_Xonobod_masjidi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Huquqiy_savodxonlik

📖 "Vijdon erkinligi va diniy tashkilotlar to‘g‘risida"gi qonunning
4-moddasi.


👉
https://youtu.be/Dv4aORYQrMI

🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@Ohangaron_Xonobod_masjidi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#дуо #Ҳадис:
🤲 Ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида ўқиладиган дуо

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида:

حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ

«Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм» (Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир), деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари.

@Ohangaron_Xonobod_masjidi


🌙Ассалoму алайкум!

Хайрли тонг!
🤲Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!


🤲Аллоҳим, тонгимизни ғамлардан холи қил!
Бизга яна бир янги кунни ҳадя қилган Роббимизга ҳамд айтамиз! Алҳамдулиллаҳ
Душанба кунингиз омадли дунё ва охиратингиз учун даромадли ўтсин!

🧎‍♂️Аллоҳ ибодатлармизни   қабул  этсин!       
                                   
📝@Ohangaron_Xonobod_masjidi


                            ШАНБА!
              
📅8 Феврал    2025й,
                     9 Шаъбон , 1446 

          
                    (Оҳангарон шаҳар)

  ≌≌≌≌≌🔹🌨❄️🌨🔹≌≌≌≌≌

🌆     ТОНГ -               06:07 ⏰ 
           
🕌    БОМДОД       06:40    
🕰

🌅     ҚУЁШ  -             07:27 ⏰

🏞     ПЕШИН -           13:00 ⏰ 

🌇     АСР -                  16:10 ⏰
                                     
🌇     ШОМ -                17:55 ⏰     
                                     
🌃     ХУФТОН -          19:35 ⏰


  ≌≌≌≌≌🔹🌨❄️🌨🔹≌≌≌≌≌

📖"Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!"
Тоҳа сураси 132-оят

@Ohangaron_Xonobod_masjidi 


ҲАДЯГА КЕЛГАН НАРСАНИ ҲАДЯ ҚИЛИШ
#ҳадя

❓1466-CАВОЛ: Менга бир киши кийим ҳадя қилган эди. Мен у кийимни анча кийиб фойдаландим. Энди шу кийимни мен ҳам кимгадир ҳадя қилиб берсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, ҳадя сифатида келган нарсаларни ўзгаларга ҳадя қилиш дуруст. Чунки ҳадя қилинган нарсани қўлга олиш ёки олишга тўлиқ имконият берилиши билан совға олувчининг мулкига ўтади. Кейин киши ўз мулкини хоҳлаганидек ишлата олади.
Бу ҳақда “Мухтасарул Қудурий” китобида шундай дейилган:
الهبة : تصح بالإيجاب والقبول وتتم بالقبض
“Ҳадя ижоб (“сенга фалон нарсани ҳадя қилдим”, дейиш) ва қабул (“қабул қилдим”, дейиш) билан дуруст бўлади ва қўлга олиш билан охирига етади”. Қўлга киритиш кўчадиган мулкларда уларга муносиб кўринишда, кўчмас мулкларда эса калитларни олиш ва уйнинг бўшатиб қўйилиши билан бўлади.
Ҳадяда “сенга фалон нарсани ҳадя қилдим” ва “қабул қилдим”, деган сўзларни талаффуз қилиш шарт қилинмайди. Балки берилган нарса ҳадя эканига далолат қилувчи ишлар кифоя қилади. Масалан бир фақирга кийим берса ва у индамай олса ҳам, ҳадя бўлаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
@Ohangaron_Xonobod_masjidi

20 last posts shown.