СЕҲРЛИ СЎЗЛАР
Кўчада бир сўқир киши ўтирарди. Унинг оёғи олдида идишча турар, ёнида эса “Менинг кўзим кўрмайди, илтимос, ёрдам беринглар!” деб ёзилган тахтача бор эди. Ёнидан кўпчилик ўтаётган бўлса-да, унга ҳеч ким парво қилмас, идишига танга ташламас эди.
Мана, ниҳоят, сўқир одамнинг олдига бир киши яқинлашди. У идишчага пул ташлади, сўнг тахтачани олди-ю, нимадир ёзди.
Шундан кейин йўловчилар сўқирнинг олдидан бефарқ ўтиб кетолмайдиган бўлишди. Кимдир идишига танга ташлар, кимдир бир оғизгина яхши сўз айтиб, ўтиб кетарди. Сўқир бу ўзгаришдан жуда ҳайрон бўлди...
Кейинги кун сўқирнинг ёнидан яна ўша эркак ўта бошлади. Сўқир уни қадам товушидан таниди.
– Тахтачага нима деб ёзгандингиз? – сўради у.
– Ҳақиқатни! – жавоб берди эркак. – Фақат бошқа сўзлар билан.
У шундай деганича кулиб нари кетди.
Тахтачада: “Ҳозир кўчада баҳор, мен эса уни кўролмаяпман”, деб ёзилган эди...
Сиз баҳорни кўряпсизми? Бу онларнинг қадрига етинг!
©ijod_bustoni
@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI