Бу йўлга мен ё кеч, ё аввал тушдим,
Дўстлар қучоғига ҳар маҳал тушдим.
Сал ҳокисор кўрса, лаинлар қўзир,
Ҳурлар изн берса, мен сал-пал тушдим.
Калондимоғ фарзин шоҳ билан гумроҳ,
Бош йўлга пиёда, лек тугал тушдим.
Оқ шеърлар қоралаб минг тўзғиб баъзан,
Зарбу ҳарор излаб бир ғазал тушдим.
Дов келса, қўлимда на пул ё на туз,
Аранлар қўллади, таваккал тушдим.
Ҳақиқатни очиқ айтмоқку мардлик,
Не мен кўп муаммо ва масал тушдим.
Ватан қайғусисиз кўнгил шод ўлмас,
Даврондан йироқда камбағал тушдим.
1998
ЭЪТИҚОД
Оллоҳ деганим Севги,
Оллоҳ деганим Ёғду.
Овозим лаҳза-тўлқин,
Акси-садоси Мангу.
Оллоҳ деганим Уммон,
Оллоҳ деганим зарра.
Жисмимда гўдак бўзлар,
Руҳимда етук баҳра.
Оллоҳ деганим Борлиқ,
Оллоҳ мовий қалдироқ.
Ошкора оҳларимдан
Пинҳон дардим оғирроқ.
Оллоҳ деганим йўлдир,
Оллоҳимдир тақдирлар.
Олдинда жим борурлар
Сукут ридоли пирлар...
Хоразм – илоҳий соз,
Хоразм – Авестодир.
У барча тарихлардан
Чуқурроқ... ва устдадир.
Мўмин бўлсангу аммо
Ҳасадгўй,ола оғиз, –
Қадамда чингизлар бор,
Сўйлоқ тишли чанқовуз.
Оллоҳ деганим ўзи –
Парча нур ва кўнглим тўқ!
Ғаламис ёвларимнинг
Шугина бахти ҳам йўқ.
Оллоҳ деганим – Ҳолдир,
Шуни асрасам – Борман.
Ҳарки мавқега, юртим,
Сен боис Сазоворман!
1998
"АРДАХИВА"
китобидан
ОМОН МАТЖОН
Дўстлар қучоғига ҳар маҳал тушдим.
Сал ҳокисор кўрса, лаинлар қўзир,
Ҳурлар изн берса, мен сал-пал тушдим.
Калондимоғ фарзин шоҳ билан гумроҳ,
Бош йўлга пиёда, лек тугал тушдим.
Оқ шеърлар қоралаб минг тўзғиб баъзан,
Зарбу ҳарор излаб бир ғазал тушдим.
Дов келса, қўлимда на пул ё на туз,
Аранлар қўллади, таваккал тушдим.
Ҳақиқатни очиқ айтмоқку мардлик,
Не мен кўп муаммо ва масал тушдим.
Ватан қайғусисиз кўнгил шод ўлмас,
Даврондан йироқда камбағал тушдим.
1998
ЭЪТИҚОД
Оллоҳ деганим Севги,
Оллоҳ деганим Ёғду.
Овозим лаҳза-тўлқин,
Акси-садоси Мангу.
Оллоҳ деганим Уммон,
Оллоҳ деганим зарра.
Жисмимда гўдак бўзлар,
Руҳимда етук баҳра.
Оллоҳ деганим Борлиқ,
Оллоҳ мовий қалдироқ.
Ошкора оҳларимдан
Пинҳон дардим оғирроқ.
Оллоҳ деганим йўлдир,
Оллоҳимдир тақдирлар.
Олдинда жим борурлар
Сукут ридоли пирлар...
Хоразм – илоҳий соз,
Хоразм – Авестодир.
У барча тарихлардан
Чуқурроқ... ва устдадир.
Мўмин бўлсангу аммо
Ҳасадгўй,ола оғиз, –
Қадамда чингизлар бор,
Сўйлоқ тишли чанқовуз.
Оллоҳ деганим ўзи –
Парча нур ва кўнглим тўқ!
Ғаламис ёвларимнинг
Шугина бахти ҳам йўқ.
Оллоҳ деганим – Ҳолдир,
Шуни асрасам – Борман.
Ҳарки мавқега, юртим,
Сен боис Сазоворман!
1998
"АРДАХИВА"
китобидан
ОМОН МАТЖОН