Кетиб, ҳолимни сиз забун этдингиз,
Бу бирла кимларни мамнун этдингиз?
Васлингиз чин умрим маъноси эрди,
Айрилиқни нечук мазмун этдингиз?
Куйингизнинг эрдим битта мажнуни,
Бу иш билан юз бор мажнун этдингиз.
Дилкаш биродардан, дўстдан йироқлаб,
У ёқларда кимни яқин этдингиз?
Қалбингиз – борингиз қолдириб менда,
Наҳот бошқа юрак фунун этдингиз?!
Бир-бировга гуллар тутиб улгурмай,
Баҳорга мунча тез якун этдингиз?
Айтинг, қайлардасиз, соғ-омонмисиз,
Лаҳзаларни йилдан узун этдингиз?..
1982
ОМОН МАТЖОН
Бу бирла кимларни мамнун этдингиз?
Васлингиз чин умрим маъноси эрди,
Айрилиқни нечук мазмун этдингиз?
Куйингизнинг эрдим битта мажнуни,
Бу иш билан юз бор мажнун этдингиз.
Дилкаш биродардан, дўстдан йироқлаб,
У ёқларда кимни яқин этдингиз?
Қалбингиз – борингиз қолдириб менда,
Наҳот бошқа юрак фунун этдингиз?!
Бир-бировга гуллар тутиб улгурмай,
Баҳорга мунча тез якун этдингиз?
Айтинг, қайлардасиз, соғ-омонмисиз,
Лаҳзаларни йилдан узун этдингиз?..
1982
ОМОН МАТЖОН