Forward from: BAG‘DOD TUMANI HOKIMLIGI
28/01/2025 #Тафсилот: Бағдод тумани ҳокими Ғанижон Солиев ва сектор раҳбарлари тумандаги барча ташкилотлар, муассасалар раҳбарлари, маҳалла раислари билан учрашиб, бир қатор масалаларни муҳокама қилишди.
Туман прокурори А. Мухторов ва туман ИИБ бошлиғи Ф. Ҳайитовлар маҳаллаларда вояга етмаган шахслар ўртасида кузатилиши мумкин бўлган жиноят турлари, психотроп воситалардан сақланиш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси натижалари хусусида тўхталишди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Кўрилган масалалар:
- Ижро интизомини мустаҳкамлаш;
- Маънавий-маърифий тадбирлар самарадорлигини ошириш;
- Ёшларнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланиш;
- Умумий жиноятчилик ҳолати, динамикаси, сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар масалалари;
- Аҳоли бандлигини таъминлаш, ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ишлар;
- Тадбиркорликни ривожлантириш, стартап лойиҳалар, IT, тилга ўқитиш масалалари бўйича чора-тадбирлар масъуллар иштирокида муҳокама этилди.