Тўртликлар
💥
Оқил кишиларга қафас муҳити
Зарар беролмагай, бўлдик шоҳиди:
Мушкни бир шишага қамаб қўйсалар,
Чиқаверар экан барибир ҳиди.
💥
Нигоҳим музлаган - сокин самолар...
Дерлар, гумон эди, гумон учиши.
Маҳзун юрагимни ҳайратга солар
Яраланган қушнинг ҳамон учиши!
💥
-- Аллоҳ нима учун саломни суннат,
Аликни вожиб деб кўрсатди ҳиммат?
-- Салом – ихтиёрий берилган қарздир,
Қарзни қайтармоқ эса, фарздир.
💥
Инсоний туйғулар ўчмагай илло,
Унинг парвозини бўлмагай тўсиб.
Манзил белгиламас ўлчовни асло,
Юсуф саройда ҳам, чоҳда ҳам Юсуф.
@Xayrulla_Hamidov_adabiyot