Nishon tumani hokimligi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


🇺🇿 Nishon tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy telegram kanali.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Республика Нуронийлар бошқаруви раиси, сенатор, Ўзбекистон Қаҳрамони Содиқжон Турдиев Нишон туманига ташриф буюрди.

Тафсилотлар ҳақида Нишон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz |Telegram|Instagram|Facebook|You tube


Халқ депутатлари Нишон тумани кенгаши депутати Орзу бўстони ва Умр бунёдкори маҳаллаларида бўлди

Туманимизда аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, муаммоларни жойида ўрганиш ва уларни ҳал этиш мақсадида Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Гулрухсора Сайидалимова Орзу бўстони маҳалла еттилиги билан учрашди.

Учрашув давомида маҳалла фаоллари ва фуқаролар томонидан электр таъминотидаги муаммоли масалалари кўтарилди.

Депутат ҳар бир муаммони диққат билан тинглаб, уларнинг ҳал қилиниши бўйича масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлашини таъкидлади.


Халқ билан бевосита мулоқот – муаммоларни аниқ ва самарали ҳал қилишнинг энг яхши усули.

Маҳаллалардаги мавжуд камчиликлар бартараф этилиши, аҳолининг талаб ва эҳтиёжлари инобатга олиниши учун бу каби учрашувлар мунтазам давом этади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz |Telegram|Instagram|Facebook|You tube


Содиқжон Турдиев Нишон туманида бўлди

Республика Нуронийлар бошқаруви раиси, сенатор, Ўзбекистон Қаҳрамони Содиқжон Турдиев Нишон туманига ташриф буюрди.

У Юксалиш маҳалласида маҳалла еттилиги, ёшлар ва нуронийлар билан учрашиб, уларнинг таклиф ва муаммоларини эшитди.

Учрашув давомида маҳаллада амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшлар бандлиги, нуронийларга кўрсатилаётган эътибор ҳамда жамоатчилик фаолияти ҳақида фикр алмашилди.

Шунингдек, Содиқжон Турдиев аҳоли хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг турмуш шароити билан танишди.

Бундай мулоқотлар халқ фаровонлигини таъминлаш, маҳаллалардаги муаммоларни жойида ҳал этиш ва фуқароларнинг ҳаёт сифати яхшиланишига ҳисса қўшади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz |Telegram|Instagram|Facebook|You tube


Forward from: Matbuot kotibi Oybek Tojiyev |Rasmiy
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Республика нуронийлар жамғармаси бошқарув раиси, Ўзбекистон қаҳрамони, Сенатор Содиқжон Тўрдиев Нишон туманида

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz |Telegram|Instagram|Facebook|You tube


Нишон туманида замонавий кўп қаватли уй-жойлар сотуви бошланди

Нишон тумани кундан-кунга обод ва ривожланиб бормоқда. Ҳозирда туманимизда аҳоли учун барча шароитларга эга бўлган замонавий кўп қаватли уй-жойлар қурилиши қизғин давом этмоқда.

Ҳозирда кўп қаватли уйларнинг асосий қурилиш ишлари якунланиб, том ёпиш ва ички таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Қурилишда энг замонавий материаллар ва технологиялар қўлланилмоқда.

Ҳар бир хонадон барча замонавий талабларга мос яқин атрофда мактаб ва болалар боғчаси, савдо дўконлари ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, автомобиллар учун кенг парковка майдони, яшил ҳудудлар ва дам олиш жойлари ҳам мавжуд.


Буларнинг барчаси аҳолининг турмуш сифатини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва шаҳарсозликни ривожлантиришга хизмат қилади.

Ҳозирда кўп қаватли уй-жойлар сотуви ҳам бошланган. Замонавий, шинам ва барча қулайликларга эга хонадонларга эга бўлишни хоҳласангиз, https://t.me/suhbatmatbuot гуруҳимизга мурожаат қилинг.


nishontuman.uz |Telegram|Instagram|Facebook|You tube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
9-февраль – Алишер Навоий таваллуд топган кун

Мир Алишер Навоий - ўзбек халқининг улуғ шоири ва буюк мутафаккири бўлиб, унинг номи дунёнинг энг машҳур шоирлари, давлат ва жамоат арбоблари қаторида тилга олинади.

Буюк олим, ғазал мулкининг султони, ўзбек адабий тилининг асосчиси Алишер Навоий барча даврларда турк дунёси томонидан “шамс ул-миллат” яъни “миллат қуёши” деб эъзозланган.

Бутун умрини туркий тил мавқеини юксалтириш, туркий адабиёт имкониятларини дунёга тан олдириш, жамиятда ҳақиқат ва адолат мезонларини қарор топтиришга бағишлаган бобокалонимиз бу эътирофга тўла-тўкис муносиб ва ҳақлидир.

Бугун юртимиз бўйлаб буюк бобокалонимиз таваллудининг 584 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz |Telegram|Instagram|Facebook|You tube



7 last posts shown.