Nijonlik jome masjidi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Жиззах шаҳар Ўратепалик махалласи «НИЖОНЛИК» жомеъ масжиди номидаги расмий маърифий канал.
Имом: Султонхон домла.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


​​ЭҲРОМ ҲОЛАТДА БЎЙИННИ ЁПИШ
#Ҳаж_умра

❓1506-CАВОЛ: Узоқ сафарлар учун мўлжалланган ёстиқчалар бор. Улар самолёт, поезд ва автобусларда узоқ йўлларда ухлаб кетиш учун жуда ҳам қулай. У бўйинни тўлиқ қоплаб олади. Эҳром ҳолатда мана шундан фойдаланиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромдаги киши бўйнини ёпиши ман қилинмаган. Мазкур ёстиқчалар сиз айтгандек фақат бўйинни ёпгани учун эҳромда ундан фойдаланиш жоиз. Бу билан бирор жарима лозим бўлмайди. Бу ҳақда “Ғунятун носик”да шундай дейилган:
ولا بأس بأن يغطي أذنيه وقفاه
“Эркак киши эҳромда бўйни ва қулоғини ёпишнинг зарари йўқ”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Жума_суҳбати #мотуридий #таълимот
🗣 Мавзу: МОТУРИДИЙЛИК ТАЪЛИМОТИНИНГ АҲАМИЯТИ

🎙 Соатмурод домла Примов
Тошкент ислом институти проректори

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
​​НОПОКЛИК ВА ЖУМА УЧУН БИТТА ҒУСЛ
#ғусл #намоз

❓1505-CАВОЛ: Жунуб шахс тонгда ғусл қилса, шу ғусл ҳайит ёки жума намози учун ҳам ўтадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Киши ғусл қилаётганда жунубликдан покланиш ва жума ёки ҳайит намози учун ғусл қилишни ният қилса, улар учун ўтади ҳамда бу учун бериладиган савобларга эга бўлади (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Forward from: Muslim.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#siyrat #taqdimot #kitob

🌙 Ҳақнинг ҳабиб расули, икки олам сарвари, севикли пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Робиъул аввал ойига бағишланган МАВЛИДИ ШАРИФ ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг «РАББОНИЙ НИДОЛАР» ва «ЁШЛАРГА НАСИҲАТИМ» китоблари тақдимоти. (30.09.2024)


🗣Томоша қилинг, қалбингизга роҳат, руҳингизга илоҳий озуқа бўлади.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Forward from: Muslim.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#rajab

РАЖАБ - ҲАЁ ОЙИДИР

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔭 Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Ражаб ойининг 1-куни  2025 йил 1 январь чоршанба кунига тўғри келмоқда.


🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
​​ТУЯ ГЎШТИНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛГАН КИШИ ТАҲОРАТ ҚИЛИШИ КЕРАКМИ?
#таҳорат

❓1499-CАВОЛ: Туя гўшти еган одам таҳоратини янгилаш керак деган ҳадис борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, шундай мазмунда ҳадис бор. Имом Ибн Можа Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туя гўшти ейилгандан сўнг таҳорат олишга буюрганлари нақл қилинган. Шу ҳадисдаги таҳорат олиш ҳақидаги сўзни муҳаддис ва фақиҳ уламолар оғиз ва бурунни ювиб олиш деб шарҳлаганлар. Чунки бошқа ҳадиси шарифларда туя гўшти туфайли таҳорат синмаслиги айтилган. Қолаверса, ҳадисларда келган “вузуъ” сўзи ҳар доим ҳам намозга олинадиган таҳоратни англатмайди. Масалан, таомдан олдин қўл ювиш ҳақидаги ҳадисда ҳам мана шу “вузуъ” сўзи қўлланилган. Лекин бирорта уламо овқатланишдан олдин таҳорат олишни айтмаган (“Маорифус сунан” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
​​ТАҲОРАТДА СУВ ЎРНИГА НАМ САЛФЕТКА
#таҳорат #таяммум

❓1498-CАВОЛ: Баъзида самолёт ёки поездда сув билан таҳорат қилишнинг имкони бўлмай қолади. Шундай ҳолатда нам салфетка билан таҳорат аъзоларни намлаш орқали таҳорат қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар самолёт ва поездда сув билан таҳорат олишнинг имкони бўлмаса, таяммум қилинади. Нам салфетка ёки нам сочиқ билан баданни артиш таҳорат ўрнига ўтмайди. Чунки таҳорат олишга буюрилган ояти каримада аъзоларни ювишга буюрилган. Ювиш – сувни аъзонинг устидан оқизишдир (“Дурарул ҳуккам” китоби). Бунда ювилган аъзодан энг камида 2-3 томчи сув томчилаши керак. Нам салфеткада эса бундай нарса топилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Forward from: Muslim.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#kundalik_odoblar #duo

🤲 Shunday duo qilsangiz, Alloh albatta ijobat etadi

🎙 Muhammad Umar qori Muhammadjonov
Toshkent Islom instituti talabasi
.

#quron #hadis #rasululloh #salom #baraka
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Forward from: Muslim.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Жума_суҳбати
🗣 Мавзу: ЎЗИНИ САРҲИСОБ ҚИЛИШ – МУСУЛМОННИНГ ВАЗИФАСИДИР!

🎙 Зайниддин домла Эшонқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Forward from: Muslim.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#pirotexnika #ofat #falokat
💥ПИРОТЕХНИКА ОФАТ КЕЛТИРАДИ,
🚫ЁҲУД ФАЛОКАТНИ СОТИБ ОЛМАНГ!

#infografika #pirotexnika

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#Қуръон #Каҳф #қироат
📖 Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса...

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар.

———
📕 Каҳф сураси
🎙 Шайх Алижон қори

📖 ЖУМА КУНИ ЎҚИЛАДИГАН 8 СУРА

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#муфтий_минбари

📹 ЭНГ ГЎЗАЛ САДАҚА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Forward from: Muslim.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 ЭНГ ГЎЗАЛ САДАҚА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


00:00 ●━━───── 30:40
    ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤㅤ↻
┅══════════┅
Mavzu : Savobi Ulug' ammalar
👤🎙 Sultonxon domla   🎤
➖➖➖➖➖➖➖➖
🅰 » @Nijonlikmasjid
┅══════════┅

🌸☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!✔️🌸

Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир.  (Роҳман - 60)

УЛАШИНГ📲⤵️
Ⓜ️anba: @Nijonlik_masjidi

👉 SULTONXON DOMLA MA'RUZALARI (NIJONLIK MASJIDI) канал!
КАНАЛГА КИРИШ УЧУН БОСИНГ!👈
https://t.me/+T7-FzbNDOX-TEEXl
https://t.me/+T7-FzbNDOX-TEEXl


Forward from: Muslim.uz
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ@muslimuzportal

📖 Қуръоннинг тарихий қўлёзма нусхаси аниқланди

💬 Батафсил

🕌 Масжид биносига илк ғишт қўйиш, кўчат экиш ва фуқаролар билан мулоқот

💬 Батафсил

📖 Қорақалпоғистондаги имом-хатибларга амалий машғулот, талабаларга илмий суҳбат ўтказилди

💬 Батафсил

📕 Қуръони каримнинг Ўзбекистон фондларида сақланаётган қадимий нусхалари давлат реестри тузилади

💬 Батафсил

🌴 Кўчат экишнинг 3 савоби

💬 Батафсил

🕌 Масжиднинг янги биносига илк ғишт қўйилди

💬 Батафсил

🌳 Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди

💬 Батафсил

🌙 Тошкентда Қоҳира университети филиали очилади

💬 Батафсил

📃 Ўзбекистоннинг Доимий вакили ИҲТ раҳбарига ишонч ёрлиғини топширди

💬 Батафсил

✍️ Дарс бўлғуси умрачиларга манфаатли бўлди

💬 Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Forward from: Muslim.uz
#roza #farishta #niyat
🌙 РЎЗА ТУТИНГ, ФАРИШТАЛАР ХУРСАНД БЎЛАДИЛАР

❄️ Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: “Фаришталар қиш келганда мўмин банданинг туни узун бўлиб қоим бўлиши ва кундузи қисқа бўлиб рўза тутишидан хурсанд бўлиб шодланишар экан”, деганлар.

🤲 Эртага душанба кунининг рўзасини тутишни унутманг!
Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: "Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам душанба ва пайшанба куни рўзасини тутишга ҳаракат қилар эдилар".


🌙 2 декабрь - душанба
⏰ Саҳарлик вақти (оғиз ёпиш): 06:06 (Тошкент вақти билан)
⏰ Ифторлик вақти: 16:57
(Тошкент вақти билан)

🤲 Нияти:
Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Forward from: Muslim.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Ҳадис #duo
Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик...

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отганида:

اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ

«Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намуту ва илайкан нушур»
(Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз), дер эдилар.

Имом Термизий ривояти.

#tonggi_duo
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Forward from: Muslim.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🕌 ЖУМА КУНИ ЎҚИЛАДИГАН 8 СУРА

📖 Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: "Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки, ютуққа эришсангиз" (Жума сураси, 10-оят).


📕 Каҳф сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади", дедилар (Абу Бакр ибн Мардуяҳ ривоят қилган).

📕 Духон сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума кечаси "Ҳа мим" (Духон сураси)ни қироат қилса, мағфират қилинади", дедилар.

Набий алайҳиссалом: "Ким жума кечаси "Ҳа мим"ни ўқиса, етмиш минг фаришта тонггача унинг ҳаққига истиғфор айтиб чиқади", деганлар.

📕 Ёсин сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ёсин Қуръоннинг қалбидир. Ким уни Аллоҳни ва охират кунини умид қилиб ўқиса, албатта, мағфират қилинади...", деганлар (Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад ривояти).

📕 Ҳуд сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳуд сурасини жума куни ўқинглар", деганлар.

📕 Оли Имрон сураси.
Ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу айтадилар: "Кимки кечаси "Оли Имрон" сурасини ўқиса, унга кечани бедор ўтказганлик савоби ёзилади".

Бир асарда: "Ким жума куни Оли Имрон сурасини ўқиса, 70 минг фаришта кечгача истиғфор айтади".

📕 Ихлос, фалақ ва наас сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума намозидан кейин "Қул ҳуваллоҳу аҳад", "Қул аъузу бироббил фалақ" ва "Қул аъузу бироббин наас" сураларини етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло уни кейинги жумагача ёмонликдан сақлайди», дедилар (Ибн Сунний ривояти).

🤲 Жума куни ушбу дуони 4 марта ўқишни ҳам унутманг:
"Аллоҳумма йаа ғоний, йаа ҳамийд, йаа мубдиьу, йаа муъийд, йаа роҳийм, йаа вадууд ағниний ъан ҳаромика ва битоаътика ъан маъсиятика ва бифазлика ъамман сиваак".

Даврон НУРМУҲАММАД

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook


Forward from: Muslim.uz
#mutolaa #duo #zikr #alhamdulillah
🤲ДОИМО "АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ" ДЕБ АЙТИНГ!

🗣Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

☝️ Аллоҳ таоло бандаларига:
لا تقنطوا

"ноумид бўлманглар" деган.

➖〰️〰️➖

⏺Яъқуб алайҳиссалом ўғилларига:
لا تياسوا


"ноумид бўлмангиз" деган.


➖〰️〰️➖

⏺Юсуф алайҳиссалом укасига:
لا تبتئس


"ташвиш чекма" деган.

➖〰️〰️➖

⏺Шуайб алайҳиссалом Мусо алайҳиссаломга:
لا تخف


"қўрқма" деган.

➖〰️〰️➖

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳуга:
لا تحزن

"маҳзун бўлманг" деганлар.


Ташвишли дамларда инсон қалбига хотиржамлик солиш илоҳий манҳаждур. Бас, шундай экан, доимо "алҳамду лиллаҳ" денг.


📝 Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

     😶 Хотирани қандай кучайтирса бўлади?

💧 Таҳоратда бўйинга масҳ тортиш

    💵 Бой бўлишни истайсизми?


MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Видео
#мусофир

🎙Мусофирлик масаласи

Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


🗣 😎 OBUNA BO'LING

20 last posts shown.