Нигора Алимова


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат
Мурожаат учун +998909009024

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Forward from: Pressuzb
Тошкентда жамоат транспортини тун-у кун ишлаш режимига ўтказиш режалаштирилмоқда

Стратегик ислоҳотлар агентлиги Ўзбекистонда тунги иқтисодиётни янада ривожлантириш масалаларини ўрганиб, тегишли таклифлар тайёрлади.

Хусусан, қуйидагилар таклиф этилмоқда:

⁃ 2025 йил 1 февралдан тунги иқтисодиёт ва туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ишчи гуруҳ тузиш;

⁃ кўнгилочар муассасаларнинг жума ва шанба кунлари кеча-кундуз ишлаши ҳамда уларнинг иш соатларига қўйилган чекловларни бекор қилиш

⁃ туристик жозибадор зоналарни аниқлаш ва уларда тунги тадбирлар учун жойларни ташкил этиш;

⁃ Тошкент шаҳридаги жамоат транспортини (автобуслар, трамвай, метро) кеча-кундуз ишлаш режимига ўтказиш;

⁃ тунги муассасалар, жамоат транспорти йўналишлари ва махсус таклифлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган “Тунги Тошкент” электрон платформасини яратиш;

⁃ тунги иқтисодиёт учун маълум ҳудудларни модернизация қилиш, кўчаларни ёритишни кучайтириш ҳамда аҳоли ва сайёҳлар учун қўшимча қулайликлар яратиш.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, “Ўзбекистонда тунги иқтисодиётни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони лойиҳасини ишлаб чиқиш, шунингдек, тунги иқтисодиёт соҳасида лицензиялаш тизимини ислоҳ қилишни назарда тутувчи қонунни тайёрлаш мақсадга мувофиқлиги таъкидланган.

@pressuzb


Forward from: Қўқон шаҳар ҳокимлиги
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзбекистон тарихи телеканали ижодкорлари томонидан Хамза Ҳакимзода ҳамда Ашурали Зоҳирий ҳаёти ва ижодига бағишланган “Реал факт” кўрсатувлари суратга олинмоқда

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиация соҳасидаги давлат компанияларида трансформация жараёнларининг боришига оид тақдимот билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о ходе трансформационных процессов в государственных компаниях железнодорожной и авиационной отраслей.

#Mirziyoyev #taqdimot #temiryul #aviatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Forward from: Pressuzb
Ўзбекистон ҳаво йўллари ҳали аҳолини рози қиладиган даражага етгани йўқ – президент

Президент Шавкат Мирзиёев 26 ноябрь куни темир йўл ва авиация соҳасидаги давлат компанияларида трансформация жараёнларининг боришига оид тақдимот билан танишди.

Йиғилишда Ўзбекистон ҳаво йўллари ҳали аҳолини рози қиладиган даражага етмагани қайд этилди.

Халқаро рейтинг олиб, ташқи бозорга чиқиш кечикаяпти. Оқибатда таннарх юқорилиги учун чипта нархида сезиларли ўзгариш йўқ. Харажатларни қисқартириш бўйича чора-тадбирлар ижроси суст.

Шу боис консалтинг компанияси жалб қилиб, трансформация бўйича аниқ дастур ва “йўл харитаси” ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

“Uzbekistan Airports” тизимида асосийси – хизматларни кўпайтириш ва хусусий шерикликни кенгайтириш. Самарқанд аэропорти хусусий бошқарувга берилгач, парвозлар ва йўловчилар сони 5 баробар ошган. Энди Наманган, Андижон, Бухоро ва Урганч аэропортларида ҳам шундай мақсад кўзланган. Йил якунигача аэропортларда қўшимча хизматларни 2 карра кўпайтириш, даромадни 25 фоиз ошириш мўлжалланган.

Халқаро бозордан мустақил ресурс жалб қилиш, Навоий аэропорти терминалидан тўлиқ фойдаланиш чоралари белгиланди.

Давлат раҳбари мазкур учта компанияда рақамлаштиришни жадаллаштириш, режаларни қайта кўриб чиқиб, иқтисодий натижадорликни ошириш бўйича топшириқлар берди.

@pressuzb


Нега айнан Тошкент шаҳрида шундай фаолликда ишланади, бошқа вилоят, шаҳар, туманлардаги раҳбарлар нега фаол эмас, Халқ билан ишлаш ҳозирда қийин эмаску раҳбарларнинг тажрибаси ортиши ортидан!

Видеода Тошкент шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандликнинг раҳбаридан тортиб ходимларнинг тиним билмай аҳолини иш билан таъминлаши, камбағал ишсиз оилаларни оёққа қўйишини доимо кузатаман.

Қўқон, Фарғона, Наманган, Андижон ёки бошқа вилоятларда камбағалликни қисқартириш ва бандлик раҳбарларинию ходимларини умуман иш фаолиятини билмаймиз, сезмаймиз керак бўлса кўрмаймиз.

Лекин ойлик маошни олиб штатни бўшатмасликда давомий, эскича ишлаш давомий.

Шу ўринда Тошкент шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик раҳбарига, ходимларига Халқ орасида доимо бўлиб аҳолини ишсиз қатламини иш билан таъминлаб, камбағал қашшоқ оилаларга тиргак бўлганлари учун ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Toshkent Shahar hokimligi/Хокимият города Ташкента
Toshkent Shahar Xalq Qabulxonasi
Tanzila Narbaeva
Zulayxo Maxkamova
Озода Парпибоева
pm.gov.uz
O‘zbekiston Respublikasi Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi
O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati
UN General
Организация Объединенных Наций

https://t.me/Nigora_Alimova


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


У ҳеч қаерга қочиб кетмади!, у ўз юртида!!! Отабек Умаров омадлар тилайман 🤝👇
Ўзбекистоннинг кўп минг сонли олимпия оиласи, спортчи ва мураббийларнинг илтимосини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёев Шавкат Миромонович Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раиси этиб сайланди.

@pressuzb

Отабек Умаров Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди.

@pressuzb

https://t.me/Nigora_Alimova


Forward from: Pressuzb
Отабек Умаров Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди.

@pressuzb


Forward from: Pressuzb
Ўзбекистоннинг кўп минг сонли олимпия оиласи, спортчи ва мураббийларнинг илтимосини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёев Шавкат Миромонович Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раиси этиб сайланди.

@pressuzb


Forward from: Қўқон шаҳар ҳокимлиги
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қўқон шаҳар ҳокимининг сайёр қабўли бўлиб ўтди

“Чорчинор” маҳалласида ўтказилган қабулда Президент Халқ қабулхонаси, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ҳамда маҳалла тизими мутасаддилари ҳам иштирок этдилар.

Қабулда фуқароларнинг ишга жойлашиш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, саломатлигини тиклашда моддий ёрдам кўрсатиш, таълим кредити каби масалалар ижобий ҳал этилди.

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram


Бир Аёл ўз йўлини топган бўлса хурсандмиз👍

Масъулларга раҳмат вақтида эътибор ва ёрдам берганлари учун 👇

Ҳурматли Қувалик ҳонимлар, бегойимлар. Энди Қўқоннинг қазилик норинлари, тотли ҳалвалари, патирлари,турли ҳил пишириқлар,салатлар керак бўлса овора бўлиб Қўқондан доставка қилдириб ўтирманглар. Буларни ҳаммасини сиз учун тайёрлаб ёки етказиб берадиган қўқонлик қизимиз борлар. Сизлар учун Қуванинг деҳқон бозорида "Мазар ва норин маркази" дўкони бугундан иш бошлади. Дўконимизда бундан ташқари турли ҳил ярим тайёр маҳсулотлар сотуви ҳам йўлга қўйилган.Тўй ва маросимларга норин, турли ҳил сомсалар,манти,салатлар ва бошқа пишириқларга олдиндан буюртма оламиз.
Дўконни очилишида қизимизга яқиндан ёрдам берган Қува тумани оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Матлубахонхонимга, блогер Нигора Алимова га ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

https://t.me/Nigora_Alimova


Forward from: Pressuzb
Тошкентда жамоат транспортининг йўлкира ҳақи ўзгариши кутилмоқда

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Тошкент шаҳри ҳокимининг қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор билан 2025 йил 1 январдан Тошкент шаҳрининг жамоат транспорти йўналишларида (автобус ва метрополитен) қатновларни амалга ошириш учун йўлкира ҳақининг қуйидаги чекланган тарифлари белгиланмоқда:

⁃ бир йўловчи қатнови учун чекланган тариф – 3 000 (уч минг) сўм. Бунда, бир йўловчи қатнови учун 1 (бир) марталик тўловни электрон тўлов тизими орқали амалга оширилганда рағбатлантирувчи чегирма қўлланилган ҳолда – 1 700 (бир минг етти юз) сўм ундирилади;

⁃ бир йўловчининг багажини ташиш бўйича хизмат учун – 4 000 (тўрт минг) сўм;

⁃ қатновлар сонига боғлиқ ҳолда белгиланган тариф режаларини ҳисоблаш учун чекланган тариф – 1 600 (бир минг олти юз) сўм.

Қатновлар сонига боғлиқ ҳолда белгиланган транспорт карталарининг ва транспорт карталаридан фойдаланилган ҳолда бир соат ичида бир йўналишли йўловчи транспортидан бошқасига ўтиш сонидан келиб чиққан ҳолда имтиёзли ва бепул тариф режаларининг нархлари ўзгаришсиз қолдирилади.

Тошкент шаҳри йўналишларидаги барча автобуслар салонида йўлкира ҳақини нақд пулда олиш амалиётидан воз кечилади ва йўлкира ҳақини фақат электрон тарзда қабул қилиш амалиёти жорий этилади.

@pressuzb


Forward from: Қўқон шаҳар ҳокимлиги
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қўқон шаҳрида аҳолига табиий газни бир меъёрда етказиб бериш чоралари кўрилмоқда

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 3-газ тақсимлаш станциясида бўлиб, мутасаддилапга шаҳримиз аҳолисига табиий газни бир маромда, узлуксиз етказиб бериш, табиий газ босимини яхшилаш юзасидан кўрсатмалар берди.

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, пахта ва ғалла ҳосилдорлигини ошириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по обеспечению продовольственной безопасности, повышению урожайности хлопчатника и зерновых культур.

#Mirziyoyev #taqdimot #qishloqxujaligi #oziqovqat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Forward from: Қўқон шаҳар ҳокимлиги
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қўқон шаҳрида Mendeleev Kids and Juniors лойиҳаси амалга оширила бошлади

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
25 ноябрь хотин қизларга зўравонлик қилишга барҳам бериладиган кун.

Кимдир, қайсидир Аёл зўравонлик қурбони бўляптими албатта адолатли тизимга хабар етказинг Азиз Юртдошлар.

Бу ҳатти ҳаракатларингиз билан бир Аёлни хаётини асраб қолишингиз мумкин.

https://t.me/Nigora_Alimova


Forward from: Pressuzb
Онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади — Президент қарори

“Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, тиббиётнинг бирламчи бўғинида 30–65 ёшдаги аёлларнинг электрон базаси (рўйхати) шакллантирилади, уларни тиббий кўрикка таклиф қилиш тизими яратилади.

Ҳар йили 30–50 ёшдаги аёлларда бачадон бўйни саратони скрининги одам папилломаси вирусини полимераза занжирли реакция текшируви усули орқали аниқлаш ҳамда суюқлик цитологияси усулида текшириш йўли билан амалга оширилади.

30–65 ёшдаги аёллар ҳар 2 йилда бир маротаба тиббиёт ходимлари томонидан бирламчи саралашдан ўтказилади.

Скрининг натижасида онкологик касалликка чалинганлиги аниқланган беморларни ташхислаш ва даволаш билан боғлиқ харажатлар бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.

@pressuzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзбекистон темир йўлларида қачон Ўзбекистон Халқи учун шундай шароитли вагонлар йўлга қўйилади, қачон...?

https://t.me/Nigora_Alimova


Айтайлик ёки фараз қилайлик..., бирданига Ўзбекистоннинг камбағал ва ўрта ҳол қатламида барча энергетика соҳасида яъни газ, свет ўчиб қолса узоқ муддатга, нима бўлади?

Бой амалдорларда ҳамма шароитлар яратилган, комфорт.

Мана ҳозирдан ҳар йилгидек Ўзбекистон метан газ қуйиш шаҳобчаларида навбат кутиш, чекловлар бошланди.

Янги Ўзбекистонда газ, свет муаммолари ижобий ҳал бўлиши оғирлигича қолмоқда.

Газ Россияники!

Светимизни эса яқин йиллар ичида Европага узатамиз ўзимиз тақчиллик бўлган пайтда!

Сайловлар бўлмади аксинча тайнловлар бўлди, десам, адашмайман.

Ҳукумат истеъфо берди, аммо вазирлар қайта ўзлари сайланиши нимадан дарак?!

Ҳурматли Президент янги сайланган, тайинланган кадрлар билан Ўзбекистонни ҳар томонлама ривожлантирамиз, деб, минбарда бонг урдилар.

Тўғриси Ҳурматли Президент тинмай қуйи раҳбарларга ижобий умид қилиши ва бу умид қилинган қуйи раҳбарлар кўп ишларга ожизлиги Ўзбекистон Халқининг асабига тегяпти холос.

Бирорта вазир, сенатор, депутат Ҳурматли Президентсиз бир ишга, бир янгиликларга қўл ура олмайди, албатта Ҳурматли Президент сўзини кўрсатмасини кутиб ўтиради, айтмоқчиманки Янги Ўзбекистондаги эски раҳбарлар туртмалигича қолди минг афсуски...

Ўзбекистон Халқи бу раҳбарлардан иш чиқмаслигини билиб ўзлари учун шароитларни, янгиликларни яратишда давомий.

Президент айтганидек, Халқимиз хушёр ўзи билиб олади, деб...

Эски кадрлар билан сенат, вазирлар маҳкамасида ижобий ўзгаришлар бўлмайди.

Театр ўйналди, Ўзбекистон Халқини ва Ўзбекистон Президентини кучли алдаб ўз жойларини, кошонали жойларни виждонли ишлайдиган кадрларга бўшатиб берилмади.

Сенатда бир сенатор Аёлнинг сўзи ҳали ҳануз эсимда..., бу жойда ишлашни орзу қилганман, шу жойда қолишим шарт, деб...

Шундай фикрлайдиганлар афсуски ҳар бир раҳбарликда мавжуд.

Орзу бошқа иш бошқа.

Орзу билан ўтириб соҳта ишлаш кимга керак?!

Президентга оғир жуда оғир...

Малакали мутахассислар деярли Ўзбекистонда йўқ.

ТВларда фақат ва фақат оилавий можаролар, қайнона келин, ота ўғил, бировларни ҳаққига ҳиёнат, ўғрилик, қотилликлар, ажримлар, қўш хотинлик, наркотик, ҳиёнат, дод фарёд, фарзандсизликлар ёритиб келинади, бир хил мавзу.

Ривожланган мамлакатлардек Ўзбекистонда иҳтиролик олимлар етишиб чиқиш суст, йўқ ҳам.

Мактабларда таълим жарлик ёқасига келиб жарликка қулаб ҳам бўлди, бино чиройли бўлгани билан таълим бериш чиройли эмас.

Инсонлар аламзадалиги кучайди.

Уй жой нарҳлари кундан кунга осмон қадар ошди, ўрта ҳол ва камбағал қашшоқ қатлам ўз пулига ололмайдиган даражада.

Даврон кимники бой амалдорларники бўлди бу замон!

Қаерга борманг қаерга қараманг қўл учида ишлар авжида.

Чет эллардан пули бор инвесторлар келса бемалол ишлаши оғирлигича қолди, тўсиқлар тўсиқлигича қолди.

Чегараларда қўполлик, навбат кутишлар давомий.

Сифатсиз озиқ овқатлар кўпайди.

Санитария гигиена қоидаларига риоя қилиш ўлди ҳиссоб.

Тиббиёт ўлди!, пули бор тузалади, пули йўқ ногирон бўлади ёки ўлади!

Аптекада сифатсиз дорилар кўпайди, қимматлашди.

Йўл ҳаракати хавфсизлигида ҳавфлилик даражаси ортди.

Ҳали ҳам Ўзбекистон ишхоналарида ходимларга раҳбарлар томонидан маънавий босимлар кучлилигича қолди.

Ички оилавий зулмлар давомий.

Иқтисодий етишмовчилик оқибатида жиноятлар кўпайди, бир жиноятга қул урганни кўзи очилмай қайта қайта жиноятга қул урмоқда.

Ёшлар наркотикка берилиши кучайди.

Сифатсиз коммунал тўловлар ўта қиммат.

Қиммат фоизи катта банк кредитлари.

Имкон бўлса ифлос ҳаводан ҳам пул қилинглар нафас олаётганимиз учун.

Ўзбекистонда бой амалдорлар бойиса бойиши мумкин лекин асло ўрта ҳол ва камбағал қашшоқ қатлам бойимайди, балки дунё қонунлари шундайдир...

Ўзбекистон Президентига қийин бўлади яна бир неча йиллар эски локомотив раҳбарлар билан, сабр...

Нигора Алимова

https://t.me/Nigora_Alimova

20 last posts shown.