Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


✅ СИЗ БУ ЕРДА НАМОЗ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТЛАР ОЛИШИНГИЗ МУМКИН.
⏰ ШУНИНГДЕК, КУНЛИК НАМОЗ ВАҚТЛАРИ БЕРИБ БОРИЛАДИ.
👨‍💻 Админ: @Namoz_Creator
Реклама: @Reklama_Xaqidaa
@Namoz_Creator
Дўстларингизни ҳам таклиф қилинг!

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Рамазоннинг мағфират даҳаси бошланди

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Рамазон аввали раҳмат, ўртаси мағфират, охири дўзахдан озод бўлиш ойидир", деганлар (Имом Термизий ривояти).

Муборак рамазон ойининг дастлабки 10 куни бир зумда ўтиб, фазилатли ойнинг мағфират кунлари бошланди. Аллоҳ таоло бу ғанимат кунларда кўп истиғфор айтишимизга муваффақ қилсин, гуноҳларимиздан покланишимизни насиб этсин.

"Аллоҳга истиғфор айтинглар. Албатта Аллоҳ мағфират қилувчи ва раҳмлидир"
(Муззаммил сураси, 20-оят).

Астағфируллоҳал ъазийм аллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳи

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6


РАМАЗОННИНГ МАҒФИРАТ ДАҲАСИ

Рамазони шарифнинг дастлабки ўн куни – “раҳмат” даҳасида рўйи заминга Аллоҳнинг раҳмати ёғилади.

🔵 Иккинчи ўн кунлиги – “мағфират” даҳасида пок ният билан рўза тутган бандаларнинг олдинги қилган гуноҳлари кечирилади, дейилган.

Охирги ўн кунлиги эса “Итқун минан-нийрон”, яна “Қадр даҳаси” ҳам дейилади. Ким Рамазон ойининг рўзасини пок ният билан тутган бўлса, у бандага Аллоҳ ваъда қилган ажр­ларини ато этгай. Рамазон ҳайити куни эса Аллоҳ таоло Рамазон рўзасини тутган, таровеҳ намозларини ўқиган, Қадр кечасини бедор ўтказган бандаларига Ўзи тайёрлаб қўйган мукофотларни кўпайтириб берадиган кундир.
Бу ойда имон-эътиқод билан қилинадиган дуолар мустажоб бўлади. Чунки муборак ойда Аллоҳ таоло бандаларига осмон эшикларини очиб, ҳар бир дуо қилгувчининг дуосини қабул қилади.

Мана Алҳамдулиллаҳ Рамазон ойининг ўртаси мағфират даҳасида турибмиз. Мусулмонларга бу кунларда гуноҳларига тавба қилишлик буюрилади. Шуни ёдда сақлаш керакки, мағфират фақат Аллоҳ томонидан. Аллоҳ Ғофурдир! Аллоҳ роҳиймдир! Шунинг учун мусулмонлар, фақат Унгагина ёлворишади. Зеро Аллоҳнинг мағфиратисиз жаннатга кириб бўлмайди.

Манбалар асосида Mehrob.uz ижодий жамоаси тайёрлади.

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🆘#Диққат

ХАЙР КЎЗОЙНАК - 8 КУН ИЧИДА КЎЗ НУРИНИ 100% ҚИЛИШ УСУЛИ!

Телефонда кўп ўтирадиганлар учун Кўз нурини тиклаш сири

Хаттоки 90 ёшдахам кўриш қобилятини тиклаш мумкин!

Операция ва уколсиз Уй шароитида кўриш қобилятини 100% қилиш!

Батафсил малумот:👇
https://kshop2.biz/ABH7Qk/

⁉️Охиргача ўқинг

(Батафсил кўриш учун юқоридаги хавола устига босинг)


Рамазон ойида намоз ўқимаётган кишини кўрсанг, уни мунофиқ деб айтишга шошилма, балки унинг намозда мустаҳкам бўлишини дуо қилиб сўра. Билмайсанки, эҳтимол,
Аллоҳ уни ҳидоятга бошлаб, ўзингни
адаштириб қўяр!


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6


Рўза тутаман деб сахарликка турганларга Кабатуллоҳни ёнида оғиз очиш насиб қилсин 🤲

Рамазонни 11-куни муборак бўлсин!

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
✨🤲🌙 РАМАЗОННИНГ 11-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!✨🌸✨

✨Рамазон ойининг Раҳмат даҳаси ҳам тугаб, иккинчи ўн кунлик – мағфират даҳаси бошланди.
✨Аллоҳ барчамизни гуноҳларимизни мағфират қилсин!
✨Барча ибодатларимизни қабул айласин!
✨Жаннатда ота-онамизга
тож кийдиришимизни насиб айласин!

🌙 РАМАЗОННИНГ 11-КУНИ, «МАҒФИРАТ ДАҲАСИ» МУБОРАК БЎЛСИН! 🤲


✨ Аллоҳнинг саломи
✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари
✨ Қуръоннинг нури
✨ Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!


☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!


НАМОЗНИ БИРГАЛИКДА ЎРГАНАМИЗ КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИНГ
••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••
Биз билан Намозни (0%)дан тез ва осон ўрганинг🕋Қуроъни каримни ўқишни (0%)дан Устоздан дарс олиб ўрганишни бошлаш📖
👉Намозни (0)дан ўрганиш👈
👉Қуръон ўқишни (0)дан ўрганиш👈
👉Қарздан Қутулиш учун энг зўр дуо


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🤲☘️✨РАМАЗОННИНГ 11-КУНИ, «МАҒФИРАТ ДАҲАСИ» МУБОРАК БЎЛСИН! 🤲 ☘️✨

✨Рамазон ойининг Раҳмат даҳаси ҳам тугаб, иккинчи ўн кунлик – мағфират даҳаси бошланди.
✨Аллоҳ барчамизни гуноҳларимизни мағфират қилсин!
✨Барча ибодатларимизни қабул айласин!
✨Жаннатда ота-онамизга
тож кийдиришимизни насиб айласин!

🌙 РАМАЗОННИНГ 11-КУНИ, «МАҒФИРАТ ДАҲАСИ» МУБОРАК БЎЛСИН! 🤲

✨ Аллоҳнинг саломи
✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари
✨ Қуръоннинг нури
✨ Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

🤲☘️✨РАМАЗОННИНГ 11-КУНИ, «МАҒФИРАТ ДАҲАСИ» МУБОРАК БЎЛСИН! 🤲 ☘️✨

☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

📨 Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!

┈┈┈┈┈
Бу видео мени дахшатга солди! НАМОЗГА дангасалик қиладиган, ЎҚИМАЙДИГАНЛАР учун. Видеони кўриб титраб кеттим! Албатта кўринг!!! Намозни бошлайсиз!!!
👉ВИДЕОНИ КЎРИШ👈
👉Сиз излаган Дуолар👈
👉Савол-Жавоблар👈


2025-йил
🗓 11- Март
🌼 СЕШАНБА 🌙

( Тошкент шаҳри )

🏙 ТОНГ - 05:24 🕰 (Саҳарлик тугаши)

🌅 ҚУЁШ - 06:41 🕰

🏞 ПЕШИН - 12:38 🕰

🌇 АСР - 16:39 🕰

🌆 ШОМ - 18:27 🕰 (Ифторлик бошланиши)

🌃 ХУФТОН - 19:41 🕰

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

МАНБА:
NAMOZ VAQTLARI

НАМОЗНИ БИРГАЛИКДА ЎРГАНАМИЗ КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИНГ
••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••
Биз билан Намозни (0%)дан тез ва осон ўрганинг 🕋
Ва ИншаАллох сизга керакли дуоларни ҳам шу каналдан топасиз 🤲

🎙 Ибратли маърузалар 😊
😭 Бенамознинг ахволи 😢
☝️ Намозга бефарқ бўлманг
👉 Намозни (0)дан ўрганиш
👈


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️Бугун 10 март, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (1952-2015) ҳазратларининг вафот этганларига 10 йил бўлди.

Шайх ҳазратлари 1952 йил 15 апрелда Андижон вилояти Асака тумани Ниёзботир қишлоғида таваллуд топган. Ҳазрат 2015 йил 10 март куни юрак инфарктидан вафот этган эди...

Имкони бўлса, Қуръони Карим сураларидан тиловат қилиб, шайх ҳазратларининг ҳақларига дуо қилиб қўяйлик🤲


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6


РЎЗАДОРНИНГ ҚАЙТ ҚИЛИШИ
#рўза

❓178-CАВОЛ:
Рўзадор сахарликда истеъмол қилган озуқаси оғиз ёпилгандан сўнг кекирганда томоқ йўли орқали оғзига қайтиб чиқса ва уни қайта ютса рўзаси бузиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўзадор қасддан қайт қилмаса рўзаси очилмайди. Агар қасддан, ўзини-ўзи қайт қилдирса рўза очилади. Бунга қуйидаги ҳадис далилдир:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "مَنْ ذَرَعَهُ الْقَيْءُ فَلَيْسَ عَلَيْهِ قَضَاءٌ،
وَمَنْ اسْتَقَاءَ عَمْدًا فَلْيَقْضِ" (رَوَاهُ الإِمَامُ التِّرْمِذِيُّ)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким рўзадор бўлсаю, унга қайт ғолиб келса, қазо қилиш вожиб эмас. Агар ўзи хоҳлаб қайт қилган бўлса, қазо тутсин”, деганлар” (Имом Термизий ривояти).

Агар қайт рўзадорнинг ихтиёрисиз ўзи ютилиб кетсаю, қайтнинг миқдори оғиз тўладигандан оз бўлса рўза бузилмайди. Бу ҳақда Имом Сарахсий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

إِذَا ذَرَعَهُ القَيْءُ دُونَ مِلْئَ الْفَمِ وَعَادَ بِنَفْسِهِ لَمْ يَفْسُدْ صَوْمُهُ بِالإِتِّفَاقِ

яъни: "Қайт рўзадорга ғолиб келсаю, оғиз тўлмайдиган миқдорда қайт қилса ва бехосдан ютилиб кетса унинг рўзаси бузулмайди. Бунга уламолар иттифоқ қилишган" ("ал-Мабсут").

Агар қайтнинг миқдори оғиз тўладиган даражада кўп бўлса ва ўзи бехосдан ютилиб кетса Имом Абу Юсуф (р.а.)га кўра рўза бузилади ва қазо вожиб бўлади. Имом Муҳаммад (р.а.)га кўра эса рўза бузилмайди. Рўзадор ушбу ҳолатда қайъни ютмасликка имкони бор бўла туриб, ютиб юборса унинг рўзаси бузилишига уламоларимиз иттифоқ қилишган.

Қайтда оғиз тўлиш миқдори борасида ҳам уламоларимиз турли қарашларни айтиб ўтишган. Жумладан, Бурҳониддин ибн Моза ал-Бухорий бу ҳақда шундай деганлар:

وَحَدُّ مِلْءِ الفَمِ مَا لاَ يُمْكِنُ ضَبْطُهُ، وَفِي بَعْضِ الْمَوَاضِعِ مَا لاَ يُمْكِنُ ضَبْطُهُ أَلَّا يُخْرِجَ، وَعَنْ الفَقِيْهِ أَبِي جَعْفَرٍ الْهِنْدُوَانِيِّ أَنَّهُ قَالَ: مِلْءُ الْفَمِ أَنْ يُعْجِزَهُ عَنْ الكَلاَمِ

“Қайтда оғиз тўла бўлишининг чегараси уни оғизда ушлаб тура олмаслик билан белгиланади. Баъзи ўринларда эса уни “Оғиздан чиқариб ташлашдан бошқа чора қолмаган”лик билан изоҳланган. Фақиҳ Абу Жаъфар Ҳиндувоний: “Қайтда оғиз тўлиши – у билан киши гапира олмай қолиши билан ўлчанади” деган” (“ал-Муҳийтул Бурҳоний”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.



✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6


✔️Аллоҳнинг исмлари

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолонинг тўқсон тўққизта – бир кам юзта исми бор. Ким уларни санаса, жаннатга киради. Аллоҳ тоқдир ва тоқни яхши кўрур», дедилар.
Бу ҳадисни Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган. Имом Термизий ва бошқа муҳаддислар ҳадиснинг давомида Аллоҳ таолонинг исмларини келтиришган:
1)  Аллоҳ.
2) ар-Раҳмон.
3) ар-Раҳийм.
4)  ал-Малик.
5) ал-Қуддус.
6)  ас-Салом.
7)  ал-Мўмин.
8)  ал-Муҳаймин.
9) ал-Азиз.
10)  ал-Жаббор.
11)  ал-Мутакаббир.
12)  ал-Холиқ.
13)  ал-Бориъ.
14)  ал-Мусаввир.
15)  ал-Ғаффор.
16)  ал-Қаҳҳор.
17)  ал-Ваҳҳоб.
18)   ар-Раззоқ.
19)  ал-Фаттоҳ.
20) ал-Алийм.
21) ал-Қобиз.
22) ал-Босит.
23) ал-Хофиз.
24)  ар-Рофеъ.
25)  ал-Муъизз.
26)  ал-Музилл.
27) ас-Самийъ.
28) ал-Басийр.
29) ал-Ҳакам.
30) ал-Адл.
31) ал-Латийф.
32) ал-Хабийр.
33) ал-Ҳалийм.
34) ал-Азийм.
35)  ал-Ғафур.
36)  аш-Шакур.
37) ал-Алий.
38) ал-Кабийр.
39) ал-Ҳафийз.
40) ал-Муқийт.
41) ал-Ҳасийб.
42)  ал-Жалийл.
43) ал-Карийм.
44) ар-Рақийб.
45) ал-Мужийб.
46) ал-Восеъ.
47) ал-Ҳакийм.
48) ал-Вадуд.
49)  ал-Мажийд.
50)  ал-Боъис.
51)  аш-Шаҳийд.
52) ал-Ҳақ.
53)  ал-Вакийл.
54)  ал-Қавий.
55)  ал-Матийн.
56)  ал-Валий.
57) ал-Ҳамийд.
58)ал-Муҳсий.
59) ал-Мубдиъ.
60) ал-Муъийд.
61)  ал-Муҳйи.
62)  ал-Мумийт.
63) ал-Ҳайй.
64) ал-Қаййум.
65) ал-Вожид.
66) ал-Можид.
67) ал-Воҳид.
68) ас-Сомад.
69) ал-Қодир.
70)  ал-Муқтадир.
71)  ал-Муқаддим.
72)  ал-Муаххир.
73)  ал-Аввал.
74)  ал-Охир.
75) аз-Зоҳир.
76) ал-Ботин.
77) ал-Волий.
78) ал-Мутаъолий.
79) ал-Барр.
80) ат-Таввоб.
81) ал-Мунтақим.
82) ал-Афувв.
83) ар-Ра`уф.
84) ал-Моликул мулк.
85) Зул жалоли вал икром.
86) ал-Муқсит.
87) ал-Жомеъ.
88) ал-Ғаний.
89) ал-Муғний.
90) ал-Монеъ.
91) аз-Зорр.
92) ан-Нофеъ.
93)  ан-Нур.
94) ал-Ҳодий.
95) ал-Бадийъ.
96) ал-Боқий.
97) ал-Ворис.
98) ар-Рашийд.
99) ас-Сабур.
 
Азизлар Аллоҳнинг исмларини яқинларизга ҳам эслатиб, уларни ҳам ушбу исмлар ила қилган дуоларини қабул бўлишига сабабчи бўлинг. Аллоҳ барчамизни жаннатга киришимизни насиб этсин.
Амийн!

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6


🌙 Рамазонда ютуққа эришганлар шундай кимсаларки, улар кундузи рўза, тунда сажда узра йиғлаган ва хушуъ қилган ҳолда бўладилар. Қуёш чиқишидан олдин ҳам қуёш ботганида ҳам тасбеҳ, таҳлил, зикр ва истиғфорга машғул бўладилар. Қўйингки, ҳар қандай яхшилик бўлса уни амалга оширадилар. Лекин шу билан бирга ўша амаллари қабул бўлмоқдами ёки йўқми, амаллари холис Аллоҳ учунми ёки йўқми, мана шу ҳолатдан хавф ражода бўладилар.

© Одилхон қори Юнусхон ўғли

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
👀 Диққат саволни қичиғи чиқди!

7 йил олдин 7 ёшда эдим,
7 йилдан кейин неччи ёшда бўламан.

Ақлингизни ишлатиб кўринг неччи ёшда бўласиз.?

🤔

Жавоби 👇


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
БИЗ РАСУЛУЛЛОҲ ﷺГА ҚАНЧАЛИК МОС УММАТ БЎЛАЯПМИЗ?!

Азизлар, саловатни кўпайтирайлик, ул зот ﷺ ўргатганларидек:

🔸«Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин ва ала оли Муҳаммадин, кама соллайта ала Иброҳийма ва ала оли Иброҳийм. Иннака ҳамийдум-мажийд. Аллоҳумма барик ала Муҳаммадин ва ала оли Муҳаммадин, кама барокта ала Иброҳийма ва ала оли Иброҳийм. Иннака ҳамийдум-мажийд»

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6


​​​"Ким уни ўқиса, гуноҳлари кечирилгунча шафоат қилади"

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръонда ўттиз оятдан иборат бир сура бор. Ким уни ўқиса, гуноҳлари кечирилгунича шафоат қилади. У Таборак сурасидир”, деганлар. Имом Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Насоий ривояти.

Таборак сураси “шафоатчи” номи билан машҳур. Шу сабаб бўлса керак, кўп мусулмон диёрларида, хусусан бизнинг юртда маййит дафн этилгандан кейин Таборак сураси ўқилади.

Саҳобалар бу сурани “қутқарувчи” деб аташган. Зеро, Таборак сураси бандани шафоат қилиши ҳақида ривоятлар келган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Қуръондаги ўттиз оятдан иборат сура соҳибини жаннатга киритгунча тортишади. Бу Таборак сурасидир”, дейилган. Имом Табароний ривояти.

Анас ибн Нуфайлдан ривоят қилинишича, қиёмат куни бир банда тирилтирилади. У биронта ҳам гуноҳни қолдирмай ҳаммасини қилганди. Бироқ Аллоҳни ягона деб билар, Қуръоннинг фақат битта сурасини ўқирди. Уни дўзахга киритиш буюрилади. Шунда ўша кишининг ичидан бир нарса учқундек отилиб чиқиб: “Ё Аллоҳ! Мен Пайғамбаринг алайҳиссаломга нозил қилганинг (Қуръондан) бир сураман. Мана бу банданг мени ўқирди”, дейди. Ўша сура бандани жаннатга киритгунича шафоат қилади. Таборак сураси (Аллоҳнинг изни билан бандани азобдан) қутқаради (Имом Дайламий ривояти).

Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен (Таборак сураси) умматимдан ҳар бир мўмин банда қалбида бўлишини хоҳлардим”, деганлар.
Имом Ҳоким ривояти.

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6


🎈РАМАЗОН ЎЙИНИ

КЕЛИНГ РАМАЗОНДА вақтимизни бекор ўтқазмай Рамазон уйинини ўйнасак, нима дейсиз?

👇 Қуйида 1 дан 30 гача бўлган рақамларнинг ҳар бири остига ҳар биримизнинг қўлимиздан келадиган биттадан солиҳ амал яширилган. Сиз бу рақамлардан хоҳлаганингизни танлайсиз, унинг остида яширинган қайси амал чиқса, уни бажарасиз 😊👇


1🕋 2🕋 3🕋 4 🕋 5🕋 6🕋
7🕋 8🕋 9🕋 10🕋 11🕋
12🕋 13🕋14🕋 15🕋 16🕋
17🕋 18🕋 19🕋 20🕋 21🕋
22🕋 23🕋 24🕋 25🕋 26🕋
27🕋 28🕋 29🕋 30🕋

Рақамларни бирини танлаб устидан босинг 🥰 🥳🥳


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Намоз вақтни баракага тўлдиради ва тартибга солади...

Ҳасанхон Яхё Абдулмажид

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6


Ақида ва калом илми нима?

– Киши ақидасини яҳши билмаса адашиб кетиши осон эканлигини билармидингиз?

📹Суҳбатни кўриш:
https://youtu.be/DqF4Ihl49lU?si=9GyCig5PwToSvVOt


​​💥 БИР ОЙ ТЎЛА РЎЗА ТУТГАНДАН КЕЙИН ОРГАНИЗМИМИЗДА НИМАЛАР СОДИР БЎЛИШИНИ БИЛАСИЗМИ?

1. Баданингиздан 80% заҳарли моддалар чиқиб кетади.

2. Ошқозон ости бези катта ҳажмда ишлайди. Шу сабаб қанд диабети касаллигига чалиниш саккиз ой муддат ортга сурилади.

3. Мия никотин моддасидан халос бўлади. Бу нарса сигаретани ташлашга ёрдам бериб, танани кофеин моддасидан халос қилади.

4. Қаришни уч ой ортга суради. Бунга қўшимча равишда ҳужайраларни тозалайди.

5. Рўза танадаги ўлимга ҳозирланаётган барча ҳужайраларни, айниқса иммунитет ва қон айланишда муҳим бўлган ҳужайраларни ҳимоя қилади.

6. Рўза узоқ муддат ишлаб келаётган ҳужайраларга дам бериш орқали уларни янгилаб, тартибга келтиради ва таркибида носоғлом бўлганларини чиқариб юборади.

7. Рўза буйракни ювади. Шунингдек жигар қонни айлантириш ва ички заҳарли моддаларга барҳам бериш учун кучли даражада тайёргарликни рўза сабабли қўлга киритади.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал:
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6


КИМ СУННАТИМДАН ЮЗ ЎГИРСА, МЕНДАНМАС!

Уч киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уйларига келиб ибодатлари ҳақида сўрашди. Қандай ибодат қилишларининг хабарини берганларидан сўнг уларга оздек туюлди. Ўзларича: “Бизлар қаёқдаю, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қаёқдалар. Ваҳоланки, олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилган зот бўлсалар!” дейишди.
Бири айтди: “Мен энди кечаси бутунлай ухламай ибодат қилиб чиқаман”. Иккинчиси: “Умрим бўйи рўза тутиб юраман”, деди. Учинчиси эса: “Аёлларга яқин бўлмайман!” деди. Расули акрам бу сўзлардан хабардор бўлгач, масжидга одамларни йиғиб хутба қилдилар:
“Одамларга нима бўлдики, шундай-­шундай дейишади! Аллоҳга қасамки, мен одамлар орасида Аллоҳга энг яқинроғиман! Энг қўрққувчироғиман! Лекин рўза тутаман, тутмай ҳам юраман.
Намоз ҳам ўқийман, ухлайман ҳам. Аёлларга яқин ҳам бўламан. Кимки менинг суннатимдан ўзини олиб қочса, мендан эмас!”

"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар" китобидан.

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6

20 last posts shown.