«Наманган ҳақиқати» | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Наманган вилоят ҳокимлигининг «Наманган ҳақиқати» газетаси расмий канали
Янгиликларни биз билан кузатиб боринг!
Бизда ҳаммаси ишончли!
Газетанинг электрон нусхаси: @NamanganHaqiqatiOnline
Веб-сайт: namhaqiqat.uz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


#АНОНС

«Наманган ҳақиқати» газетасининг 2024 йилдаги 87-сони нашрдан чиқди

🔗 Батафсил танишинг

Газетанинг босма шакли билан танишиш учун обуна бўлинг ёки матбуот дўконларидан харид қилинг!

Обуна индекси: 5000.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#МАДАНИЯТ

Наманганда III Халқаро асал фестивали бошланди


Давлатобод туманидаги «Афсоналар водийси» тематик паркида фестивалнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Нуритдинов сўзга чиқиб, асаларичилик соҳасидаги ривожланишлар, юртимизда асал етиштириш истиқболлари ва фестивалнинг аҳамияти ҳақида гапириб ўтди. Шунингдек, Германия, Россия Федерацияси, қўшни Қирғиз Республикасидан ташриф буюрган меҳмонлар ҳам Наманган, хусусан, ҳар йили ўтказилиш анъанага айланиб бораётган Халқаро асал фестивали ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Фестиваль доирасида асаларичиликка бағишланган илмий-амалий конференциялар, спорт тадбирлари, концертлар, маҳорат дарслари ва турли танловлар ўтказилиши режалаштирилган.

Уч кун давом этадиган фестивалга 2 ярим мингга яқин хорижий ва 10 мингга яқин маҳаллий сайёҳ ташрифи кутилмоқда.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ЭНЕРГЕТИКА

Ноябрдан табиий газнинг ижтимоий норма миқдори ошади — «Ҳудудгазтаъминот»


Жорий йилнинг 1 ноябридан бошлаб табиий газнинг ижтимоий норма миқдори 100 метр кубдан 500 метр кубгача оширилади.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ ахборот хизмати маълум қилишича, ноябрь ойининг биринчи кунидан ойлик базавий меъёрлар иситиш мавсуми учун мўлжалланган шкалага ўтади. Ноябрь, декабрь, январь ва февраль ойларида бир ойлик меъёрлар қуйидаги тартибда бўлади:

▪️500 м3 гача — 650 сўм (1 м3 газ учун);
▪️501 м3 дан 2500 м3 гача — 1500 сўм;
▪️2501 м3 дан 5000 м3 гача — 1950 сўм;
▪️5001 м3 дан 10000 м3 гача — 2275 сўм;
▪️10001 м3 ва ундан юқори — 2600 сўм.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#ЖУМАҲИКМАТИ

Қалбларнинг энг афзали, ундан ростгуйлик ажрамайдиган қалбдир. Инсонларнинг энг афзали сени унутмайдиган кишидир. Чунки, у сени Аллоҳ учун яхши кўради. Кунларнинг энг афзали гуноҳсиз ўтган кундир. Ҳадяларнинг энг афзали сен учун дуога кўтарилган қўллар бўлиб, сен бундан бехабар бўлганингдир.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#АНОНС

«Наманган ҳақиқати» газетасининг 2024 йилдаги 86-сони нашрдан чиқди

🔗 Батафсил танишинг

Газетанинг босма шакли билан танишиш учун обуна бўлинг ёки матбуот дўконларидан харид қилинг!

Обуна индекси: 5000.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#ЧОРЛОВ

Пахта теримида «Долзарб ўн кун»
— етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмасдан йиғиштириб олайлик!

Вилоят «Нуронийлар» жамоатчилик Кенгаши, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси вилоят бошқармаси ҳамда вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг Наманган вилояти аҳолиси, фермер хўжаликлари раҳбарларига
МУРОЖААТИ


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ЭЛЕКТРЭНЕРГИЯ

Хонадонингизда қарздорлик сабаб бемаҳал чироқ ўчиб қолмаслиги учун қандай йўл тутиш керак?

Батафсил электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (ASKUE) афзалликлари ҳамда хонадонингизда сарф қилинаётган электр энергияси баланси ва қолдиқ ҳақида тезкор маълумот олиш ҳақидаги видеороликда танишинг.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#РАСМАН

48 соат ичида қоидабузарлик тўғрисидаги маълумот ЙҲХБга келиб тушмаса, жарима бекор бўлади


Президент имзолаган Қонунга (ЎРҚ-985-сон, 28.10.2024) мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, кичик электр двигателли транспорт воситалари ва индивидуал ҳаракатланиш воситалари билан боғлиқ қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

Шунингдек, тез ёрдам ва ёнғин-қутқарув хизматлари транспорт воситалари билан содир этилган қоидабузарликлар бўйича қоғозбозликни камайтириш тартиби жорий этилди.

Бундан ташқари, махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши тўғрисидаги маълумот жарима солиш ҳақида қарор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга 48 соат ичида юборилмаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш юритилмаслиги назарда тутилди.

Батафсил: https://lex.uz/uz/pdfs/7175153


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#ТАВСИЯ

Қуритилган меваларни ейишдан олдин ювинг

Сифатли қуритилган мевалар ёқимсиз кўринишга эга, чанглашган ва хиралашган бўлади. Ёрқин ранглар озиқ-овқат бўёқлари ва олтингугурт диоксиди фумигациясининг натижасидир. Ёрқинлик учун қуритилган меваларга арзон ўсимлик мойлари ёки глицерин билан ишлов берилади.

Ҳар хил кимёвий моддалар ва ифлослантирувчи моддалардан халос бўлиш учун меваларни истеъмол қилишдан олдин уларни қайноқ сув билан ювиб ташлаш керак.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


Сайлов натижалари эълон қилинди

Ўзбекистонда 27 октябрь куни бўлиб ўтган Қонунчилик палатаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди.

Унга кўра, Қонунчилик палатаси учун Ягона сайлов округи бўйича Ўзбекистон либерал демократик партияси 34,75 фоиз овоз тўплаб, 26 та, «Миллий тикланиш» партияси 18,82 фоиз билан 14 ўрин, Экология партияси 13,12 фоиз билан 10 та ўрин, Халқ демократик партияси 17,11 фоиз билан 13 та ўрин ва «Адолат» партияси 16,20 фоиз билан 12 та ўрин олди.

Бир мандатли сайлов округи бўйича эса ЎзЛиДеП 38 та, «Миллий тикланиш» 15 та, Экопартия 6 та, ХДП 7 та ва «Адолат» 9 та ўринга эга бўлди.

Партияларнинг Қонунчилик палатасидаги умумий сони эса қуйидагича бўлди:

ЎзЛиДеП — 64 та;
«Миллий тикланиш» — 29 та;
«Адолат» — 21 та;
ХДП — 20;
Экопартия — 16 та.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#САЙЛОВ2024

Халқ билан бирга:
Президент сайловда овоз берди ва фуқароларга юртимиз тақдири ва келажагига дахлдорлик учун миннатдорлик билдирди


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#МОТИВАЦИЯ

Ҳаётдаги энг муваффақиятли одамлар – бу савол берадиганлар. Улар доимо ўрганишади. Улар доимо ўсиб борадилар. Улар доимо юксаладилар.

© Роберт Киосаки


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#САЙЛОВ2024

Наманган вилояти ҳокими сайловда иштирок этди

Бугун мамлакатимизда ўтаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови Наманган вилоятида ҳам қизғин давом этмоқда. Мазкур муҳим сиёсий жараёнларда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбар ва масъул ходимлар ҳам қатнашмоқда.

Наманган вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шавкат Абдураззоқов Янги Наманган туманидаги 60-сонли умумтаълим мактаби биносида жойлашган 119-сайлов участкасига ташриф буюрди ва ўзи муносиб деб кўрган номзодлар учун овоз берди.

Вилоят раҳбари фуқароларни сайлов жараёнларида фаол бўлишга чорлади.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#САЙЛОВ2024

Президент Шавкат Мирзиёев сайловда овоз берди

Бугун мамлакатимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари кенгашларига сайловлар бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан биргаликда пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 59-сайлов участкасига ташриф буюриб, овоз беришда иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари 59-сайлов участкасига келган одамлар билан суҳбатлашди. Хорижий кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ҳам мулоқот қилди. Улар сайловлар очиқ, юқори савияда ўтаётганини, аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ошганини таъкидлашди.

Президент ўз юрти ва яшаётган ҳудуди тақдирига дахлдорлигини ҳис қилиб, сайловларда фаол қатнашаётган фуқароларга миннатдорлик билдирди.

Нуронийлар мамлакатимизга тинчлик-фаровонлик, Президентимизга соғлик-омонлик тилаб дуолар қилди.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#АНОНС

«Наманган ҳақиқати» газетасининг 2024 йилдаги 85-сони нашрдан чиқди

🔗 Батафсил танишинг

Газетанинг босма шакли билан танишиш учун обуна бўлинг ёки матбуот дўконларидан харид қилинг!

Обуна индекси: 5000.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#ТАБРИК

«Жамоат тартибини сақлаш бўйича Наманган шаҳар тажрибаси яратилди» — Президент

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни билан соҳанинг барча хизматчиларига табрик йўллади.

«Сиз, азизларни бугунги қутлуғ касб байрамингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Ҳозирги кунда "Барча ислоҳот ва ўзгаришлар – инсон қадрини улуғлаш учун" деган эзгу тамойил асосида бутун юртимизда фуқароларимиз учун муносиб меҳнат ва яшаш шароитларини яратиш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтиришга қаратилган улкан ишлар амалга оширилмоқда» — деди давлат раҳбари ўз табригида.

Шунингдек, «ёнма-ён жойлашган, криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларни кичик ҳудудларга ажратган ҳолда, уларда янгича иш услублари орқали жамоат тартибини сақлаш бўйича Наманган шаҳар тажрибаси яратилди» — дея таъкидлади Президент.

Батафсил: https://president.uz/uz/lists/view/7646


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz

16 last posts shown.