Кеча Катанецни кетказдиларинг, Кападзе ҳеч нима қила олмади деган гаплар билан асабни бузишди.
Савол бераман!
- Бу таркибни йиғинга ким йиғди?- Катанец!
- Кападзени ўзи йиғинга қачон қўшилди?- 3 кун машғулот ўказди, тўртинчи кун ўйнади!
- Таркибдаги футболчилар сўнгги маротаба қачон расмий футбол ўйнашганди?- 30 ноябрь куни! Кападзе 58 кун футбол ўйнамаган футболчилар билан ўйинга чиқди. Аслида январда калласи билан уришиб қолган одам йиғин ўтказади. Шуни деб "Насаф" биринчи йиғинини бекор қилди, "Нефтчи" эса асосий таркиб футболчиларисиз қолди.
- Иордания қандай ҳолатда?- Иордания чемпионатида энди биринчи давра якунига етган. Иккинчи давра олдидан улар ўртоқлик учрашувига йиғилдилар.
Агар шу нарсаларга ақилларинг ишламаса, илтимос карам шўрваларингни йиғиштирларинг. Эртага Қирғиз Республикаси ва Эрондан яхши очко оладиган бўлсак, бу Катанецнинг меҳнати деб жар соласанлар. Агар нимадир ёмон бўлса Кападзени айбдор қиласанлар.
Қачон ўзингникини қўллаб-қувватлайсан. Шунгаям чемпионат ғилтим-силтим легионерларга тўлиб кетяпти.
Шунга ҳам ички кадрлар ташқарига чиқиб кетяпти ва кетиш ҳақида ўйлаяпти.
Футболчиларни мураббийга, мураббийни футболчиларга қайрашни ҳам бас қилларинг!
@Nadirkhuja