Навоий азотда содир бўлган ёнғин бўйича расмий маълумот берилди.
Қуйидаги линкни босинг ва
Навоийликларга қўшилинг👇
https://t.me/+LQpMEIN9Sa02OWM6
«Навоий азот» АЖда содир бўлган ҳолат тўғрисида маълумот
Бугун, 11-март куни соат 14:10 да Навоий вилояти, Навоий шаҳар, Навоий кўчасида жойлашган «Навоий азот» АЖнинг 25-цехи лабораториясида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ҳодисаси рўй берган. Чақнаш натижасида ёнғин келиб чиққан.
Шунга кўра, ҳодиса жойига 10 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Воқеа жойига вилоят ФВБ бошлиғи, ИИБ, ССБ, прокуратура ходимлари етиб борган.
Бу вазият бўйича ФВВ Ахборот хизмати томонидан қўшимча маълумот тақдим этилади.
© FAVQULODDA VAZIYATLAR VAZIRLIGI
Қуйидаги линкни босинг ва
Навоийликларга қўшилинг👇
https://t.me/+LQpMEIN9Sa02OWM6