MUSURMONQUL SUVONQULOV | SHE'RLARI


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Quotes


📚 She'riyat 📚

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Quotes
Statistics
Posts filter


ДУНЁИМ СОХТАМАС !

Мени инсон қилиб, яратди бекам,
Устун келаверди, дардга иродам,
Хатоларим бордир, сабр қалбда жам,
Дунёим сохтамас, ўзга дунёлардай.

Мувозанат сақлаш, елкамдаги қарз,
Гохида виждоним, емрилади дарз,
Ичимдагиларни этолмайман арз,
Дунёим сохтамас, ўзга дунёлардай.

Нақадар соддаман, ким хам биларди,
Агарда билганда, кулгу қиларди,
Тангри хақ яратган, не хам бўларди ?
Дунёим сохтамас, ўзга дунёлардай.

Сўзларим чалкашар, тийилмайди тил,
Қалбимга сиғмайди, асли бирон қил,
Арзирли мен учун, ўтган хар бир йил,
Дунёим сохтамас, ўзга дунёлардай.

Мунғайиш ёт туйғу, қадим баландир,
Ўргандим, ўргатдим, еганим пандир,
Аламлар йўналган, танамда қандир,
Дунёим сохтамас, ўзга дунёлардай.

Мусурмонқул Сувонқулов

@MusurmonqulSuvonqulov1


ХАР НАРСАНИ ПУЛГА ЧАҚАН ОДАМЛАР.

Менсимай ўтдингиз, нега билмадим,
Бошида сизларга, парво қилмадим,
Ишингиз хунукдир, қойил қолмадим,
Хар нарсани пулга чақан одамлар,
Олдиндадир бари, шошмангиз хали.

Кўкга бўй чўздингиз, аммо етмади,
Балки у ерларда, найранг ўтмади,
Сизнинг пуларингиз, ўрин тутмади,
Хар нарсани пулга чақан одамлар,
Олдиндадир бари, шошмангиз хали.

Ёқимсиз қилиқлар, кўрсатган билан,
Хаммани ўзизга, қаратган билан,
Аммалда қилмадиз, ўргатган билан,
Хар нарсани пулга чақан одамлар,
Олдиндадир бари, шошмангиз хали.

Оддий ишчи дея, пастга ургансиз,
Сиз хам олдинлари, шундай юргансиз,
Энди-чи ночордан, юзиз бургансиз,
Хар нарсани пулга чақан одамлар,
Олдиндадир бари, шошмангиз хали.

Лой хам ёпишарди, гўё жигаранг,
Кийиб хам юргансиз, ювмасдан аранг,
Кийимингиз қоқарсиз, энди тегса чанг,
Хар нарсани пулга чақан одамлар,
Олдиндадир бари, шошмангиз хали.

Ёрдам қўлини хам, чўзмайсиз хатто,
Олиб-кетарингиз, икки энлик, матто,
Қаричлаб ўлчайсиз, хаётни хам то,
Хар нарсани пулга чақан одамлар,
Олдиндадир бари, шошмангиз хали.

Кўкга бўй чўздингиз, аммо етмади,
Балки у ерларда, найранг ўтмади,
Сизнинг пуларингиз, ўрин тутмади,
Хар нарсани пулга чақан одамлар,
Олдиндадир бари, шошмангиз хали.


13_04_2021_ Йил.

Муаллиф: Мусурмонқул Сувонқулов.

@MusurmonqulSuvonqulov1


ОХИРАТНИ ЎЙЛАМАЙ ҚЎЙДИК!



Эртамизга солмадик назар,
Харом харшдан қилмадик хазар
Жанона деб сочавердик зар,
Охиратни ўйламай қўйдик.

Нафс домига, илиндик тубан,
Қорайилди виждон хам обдон
Сўров келса босилмайди ён,
Охиратни ўйламай қўйдик.

Сохталикга, бурканиб борар,
Алдов гирён,  куртагин ёрар,
Надоматнинг,  дашномин қорар,
Охиратни ўйламай қўйдик.

Қўшни ётса очу нахорлар,
Кўнгил эса ёзу бахорлар,
Савоб талаб кўнгилда зорлар,
Охиратни ўйламай қўйдик.

Қимор деган ўйинга тикдик,
Отамизнинг қадини букдик,
Онамизнинг кўз ёшин тўкдик,
Охиратни ўйламай қўйдик.

Қизболани чорлаб ётоқга,
Тушунмайди,  қораю оқга,
Сўнг итардик уни ботқоқга,
Охиратни ўйламай қўйдик.

Мўлачани ясадик сохта,
Одобдан дарс бердику пухта,
Аммал қилмай хаммаси гапда,
Охиратни ўйламай қўйдик.

Талвасада азоблаб жони,
Ололмайди хеч кимса ёни,
Қиёмат кун саволлар они,
Охиратни ўйламай қўйдик.

Мусурмонқул Сувонқулов


@MusurmonqulSuvonqulov1


Ayolga, baxt kerak...

✍✍Musurmonqul Suvonqulov
🎙🎙Xolidaxon Alijonova


@MusurmonqulSuvonqulov1


🎤Ижрода : Абрар Аман

📔Шеьр муаллифи : Мусурмонқул Сувонқулов.

💽Қўшиқ номи: Онажоним


@MusurmonqulSuvonqulov1


ЎЗИНИ ҲEЧ, ЎЙЛАМАГАН, МEНИНГ ОНАМ.

Бозорларда олма сотиб, юрган онам,
Совуқларда, не азоблар кўрган онам,
Менинг учун, яхши ҳаёт берган онам,
Ўзини ҳеч, ўйламаган, менинг онам.

Касал бўлиб, ётиб қолса, парво қилмай,
Ўзи учун, ҳаттоки бир дори олмай,
Шамолаш деб, дардни ҳатто писанд қилмай,
Ўзини ҳеч ,ўйламаган, менинг онам.

Кийинмаган, бир бора ҳам, бошқалардек,
Дунё экан, эҳ онажон, не қилардик ?
Кийинсангиз, бўлардику, одамлардек,
Ўзини ҳеч, ўйламаган менинг онам.

Эски кавуш, йиртилса ҳам, кияверган,
Келажагим дея мени, ўйлайверган,
Жондан ортиқ, мени қаттиқ, суяверган,
Ўзини ҳеч, ўйламаган, менинг онам.

Мени дея, орзулардан, кечгани рост,
Гоҳи мен деб, ғам шаробин, ичгани рост,
Нима қилдим, онам учун, айтгин эй дўст ?
Ўзини ҳеч, ўйламаган, менинг онам.

Онам қилган, меҳнатини, баҳоси тенг,
Дуо қилган, ишларимни, бўлсин деб ўнг,
Роҳатимни, кўришига, фурсат беринг,
Ўзини ҳеч ўйламаган менинг онам.

Эй художон, бугун сизга, ёлвораман,
Капалакдай, ёнида мен, овораман,
Умрин беринг, илтимосим, жон художон,
Ўзини ҳеч, ўйламаган, менинг онам.

Муаллиф: Мусурмонқул Сувонқулов.


@MusurmonqulSuvonqulov1


БИРГИНА ИЛТИМОС СЕНДАН ХУДОЖОН  !

Ўйчан нигохимда, айланади у  ?
Димоқа урилар,  ифори хатто.
Кўксимга ўқдайин,  жойланади у  ?
Мен учун яралган,  Тангридан ато.

Бефарқ бўлмоқликнинг, ўзи бир гунох,
Қараб бўлармикан,  ундан ўзгага.
Ойни беркитади кўксидаги доғ
Мен учун борлиқга эгадир эга

Ёлғондан  уяди атайлаб қовоқ,
Ранжитмайин дия,  фикру хаёли.
Яшириб дод солар,  чеканда хам ох,
Яшасин,  Художон,  дардлардан холи.

Мен-ку ғамлар билан, кураша олган,
У ожиз бандангни, кечир Художон.
Мусибат деган сўз,  энг оғриқли сўз,
Унинг бисотидан, ўчир Художон.

Тиришқоқ мехнаткаш,  аммо сал бўшроқ,
Хали тобланмаган, билсанг Художон.
Одамлар кўп эрур, кўкси сал тошроқ,
Уни ёлғизлатиб қўйма Художон.

Ғалвирга ўхшайди аслида дунё,
Ўтиб кетолмайди, эланганда у.
Мен чидай олмайман, тингла Художон,
Қийноқларга тинмай, беланганда у,

Тақдир савдоларин,  енгил қил унга,
Жонини оғритма хеч хам Художон.
Таббасум деган сўз,  хотирасига,
Михланиб қолсинда доим Художон.

Мен-ку ўз йўлимни,  топарман худо,
Кўникиб яшайман хар не бўлсада.
Унинг холатига чидолмайман жим,
Ғамларга ўралиб чўкиб қолсада.

Бахтга давогардир, кўзи қувнасин,
Юзига ажинлар ёйма Художон.
У менга қадрлидир, туғилмас  бошқа,
Уни ёлғизлатиб, қўйма Художон.

16.08.2023. Йил.

Муаллиф:  Мусурмонқул Сувонқулов


@MusurmonqulSuvonqulov1


БОБОДЕХҚОНИМ.

Пул бўлар деб, тинмайсан хар он,
Қойил сенга, ей бобо дехқон,
Ерни чопиб, ерга бериб жон,
Йўғдан бор қиласан, бободехқоним.

Эканларинг гох арзон бўлиб,
Харажатинг, кўтармай қолиб,
Чидайсан сен, борига кўниб !
Қайтмагайсан, бободехқоним.

Касал тушиб, қолганида хам,
Ўлар холда, бўлганида хам,
Қийналдим деб, асло хеч бир дам,
Айтмагайсан, бободехқоним.

Халоват йўқ, хаттоки сенда,
Хаёлинг гох доим далангда,
Сув қўйасан, гох ярим тунда,
Ухламайсан, бободехқоним.

Мехнатингни рохатини кўр,
Эканларинг, доим бўлсин зўр,
Давралада, жойинг бўлсин тўр,
Энг бой бўлгин, бобдехқоним.

Пешана тер, қилган мехнатдан,
Азоб тортган, ўшал захматдан,
Ўзинг экан мўл Хосилингдан,
Кўнглинг тўлсин, бободехқоним.

12_04_2020_       22:50.


Муаллиф: Мусурмонқул Сувонқулов.


@MusurmonqulSuvonqulov1


Бир хилик текканда, гохида жонга,
Отган ўқинг хам-ки, тегмай нишонга,
Кетгинг келиб қолса, бир тинч маконга,
Борақол жонингни, қийнамай дўстим.
Табиат қўйнида, бир мириқиб кел.

Хеч вақо ўйламай, бўлиб бир беғам,
Бир фурсат кетақол, олмоқ учун дам,
Хаёлинг бир жойга, жамлаш учун хам,
Борақол жонингни, қийнамай дўстим.
Табиат қўйнида бир мириқиб кел.

Муамо тугаб, қолмайли хеч вақт,
Кўнглинга сиғмаса, юролмай хушвақт,
Эшитилмай қолса, қулоғинг карахт,
Борақол жонингни, қийнамай дўстим.
Табиат қўйнида бир мириқиб кел.

Чарчагансан аниқ, йиғиштир ишни,
Унутгин озгина, бутун ташвишни,
Асабинг бузмасдан, кўтариб бошни,
Борақол жонингни, қийнамай дўстим.
Табиат қўйнида бир мириқиб кел.

Бир хилик текканда, гохида жонга,
Отган ўқинг хам-ки, тегмай нишонга,
Кетгинг келиб қолса, бир тинч маконга,
Борақол жонингни, қийнамай дўстим.
Табиат қўйнида, бир мириқиб кел.

3_05_2021

Муаллиф : Мусурмонқул Сувонқулов.


@MusurmonqulSuvonqulov1


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
O'zi emas bir luqma, menga diya ilingan,
Nima esa, har doim, teng ikkiga bo'lingan,
Men uchun, dadam gohi, kimlargadir yalingan,
Men farzand bo'lib, nima qildim dadamga ?

✍Musurmonqul Suvonqulov


@MusurmonqulSuvonqulov1


ТОШКЕНТГА КЕТГИН ДЭР.

Хамманинг наздида жойим бу ермас,
Тур йўқол Тошкентга кетгин сен дейди.
Қишлоқда етарли қора мехнатга,
Билмадим эх менинг ғамимни ейди.

Қора терга ботма,  далада дейди,
Танилсанг хурматинг ортаверади.
Билмайди чалғимай юрсам мен агар,
Ташвишлар гирдоби тортаверади.

Тўпори байтларим кўнглин хушлаган,
Балким ағдар тўнтар қилган хисларин.
Менинг кўнглим билан хеч ким иши йўқ,
Қочиб келдим,  босмай, ўтмиш изларин.

Манили шеърларим қўшиқ бўлмайди,
Содда шеьрлар керак,  хофизлар учун.
Кўчадаги гапни,  қоғозга тушур,
Шу хам шеър бўлдими,  шоирлар учун.

Буюртмага шеърлар ёза бошласам,
Рухлари чирқираб,  кетмайдими гар?
Пешонамга бирдан,  гурзидайин бир,
Бобом навойинг,  хасаси тегар.

Шоирлик номимга,  тушурмайман доғ,
Харчанд нафсим билан,  курашаман мен.
Енгил елпи сўзлар,  оқ қоғоздек оқ,
Чалкашмай, мақсадга эришаман мен.

Қишлоқи йигитман,  нара тортгувчи,
Мақтовни билмайман,  соддаман мен ғўр.
Елкамга ғамларни,  йўлма йўл ортиб,
Ижодим улкандир,  паст кетмайман зўр.

Бир ёнда Навойи,  бир ён Муқимий,
Устозлик қилади,  хар битта сатри.
Саёзлик бўлурми,  ўша холатда,
Маносидан таралар,  дунёнинг атри.

Тошкентга кет деманг,  кетарман бир кун,
Машхур бўлиб кетар,  балким шеърларим.
Шеърларим аталган қизга хам бир кун,
Етиб борар насиб менинг китобим.

Муаллиф Мусурмонқул Сувонқулов


@MusurmonqulSuvonqulov1


Муштек жони, азобларга дов,
Тўхтамайди, юраги асов,
Умри шамдек, ўчмасин даров,
Қаритмагин, онамни рабим.


Муаллиф: Мусурмонқул Сувонқулов.

Оналаримизни Оллох панохида асрасин. 🤲🤲

@MusurmonqulSuvonqulov1


ҚАРИТМАГИН ОНАМНИ РАБИМ.

@MusurmonqulSuvonqulov1


ҚАРИТМАГИН ОНАМНИ РАБИМ !

Пул топай деб, чопди беаёв,
Изғиринлар, бўлолмади ғов,
Йиллар умрин, қилмоқдадир ов,
Қаритмагин, онамни рабим.

Ямоқ билан, тўлган камзули,
Юрагига, солмайди ғулу,
Рўзғор дея, тежаш усули,
Қаритмагин, онамни рабим.

Муштек жони, азобларга дов,
Тўхтамайди, юраги асов,
Умри шамдек, ўчмасин даров,
Қаритмагин, онамни рабим.

Сиқилганда, ич этим ейман,
Ҳолатимни, билдирмай дейман,
Гоҳ беркиниб, эй худо дейман,
Қаритмагин, онамни рабим.

Савлат тўкган қадим қурсин-а,
Тоғлар мени, босиб урсин-а,
Ғам уйими, юзин бурсин-а,
Қаритмагин, онамни рабим.

Эҳ биргина, оқ сутин берган,
Оқлолмадим, бу дунё кўрган,
Бормиканаа, мендайин юрган,
Қаритмагин, онамни рабим.

Она қилиб, туғмасин экан,
Пешонаси, деворга тегкан,
Фақатгина, вой болам деркан,
Қаритмагин, онамни рабим.


02.01.2023.Йил

Муаллиф: Мусурмонқул Сувонқулов

@MusurmonqulSuvonqulov1

@MusurmonqulSuvonqul
ov1


#Янгиси_8

ХАДИКСИРАМАНГ  !

Менинг ғусаларим,  ўзим билан жам,
Сизга юким тушмас,  билинг уммуман.
Туйғуларим эрта,  куртак отган дам,
Ўзгариб бўлганман,  мен хам таммоман.

Иккимиз туташиб,  ажралган кўча,
Ёдимнинг бир чети,  бўлиб улгурган.
Тескари йўналиш,  ахтариб неча,
Тик қоматга келиб,  қадим бурилган.

Киприклар сингари,  йўл аросати,
Чалғитиб кўнгилни,  пушмон айлаган.
Менку мен,  баридан,  олдим хулоса,
Тажриба,  сингари,  ўқдей жойлаган.

Хадиксираб юрманг,  бемалол юринг,
Кўрсам кўрмасликга,  олиб кетаман.
Ўтмиш деб номладим,  қора кунларни,
Умрим халтасига,  солиб кетаман.

Сиз бир дарс ўтдингиз, аслини олса,
Бу дарсдан беш бахо олиб чиқан мен.
Икки қўярдингиз гар сизга қолса,
Бирга бўлмадик деб,  индамасдим мен.

12.07.2023.

Муаллиф:  Мусурмонқул Сувонқулов

@MusurmonqulSuvonqulov1


#Янгиси_8

ОДАМЛАРГА ҚЎЙИБ БЕРСАНГ  !

Одамларга қўйиб берсанг,
Кўчада хам юролмайсан.
Кўзларингни юмиб сўнгра,
Хеч вақони кўролмайсан.

Ухламасдан мехнат қилсанг,
Нимасига етмайди дер.
Гар бемалол ишлаб юрсанг,
Бунақаси кетмайди дер.

Мақтагудек ишни қилсанг,
Катта олдинг ўзингни дер.
Ростгўйликни одат қилсанг,
Тўғирлаб ол сўзингни дер.

Камхаржроқ тўйни қилсанг,
Қурумсоқми деб гапирар.
Дастурхонинг тўлиб тошса,
Кўз кўз қилди деб гапирар.

Бир иш бошлаб қолсанг агар,
Ўхшамайди деб гапирар.
Ўхшаб қолса агарда жим,
Мен билардим деб гапирар.

Одамларга қўйиб берсанг,
Бир иш қилмай юриш керак.
Гап топилди деган захот,
Улар:  ерга уриш керак.

Қизига хам дўқ пўписа,
Одамлар нима дер деб ?
Ўйламайди рўзғорида,
Тинчмикан,  нима ер деб?

Одамларга қўйиб берсанг,
Қизингни бахти ярим бўлар ?
Синган кўнгли синиб бўлар,
Айтгин кейин қайдан тўлар ?

Одамлар нима дер деб,
Чидаш асли,  бир хато.
Умр тўхтаб турмайдику,
Ўтиб кетар,  айтганда то.

Гап-у сўздан қўрқанлар,
Хаётидан нолиб кетар.
Махала кўй, гап сўзлар,
Аслида қолиб кетар.

Муаллиф:  Мусурмонқул Сувонқулов


@MusurmonqulSuvonqulov1


#Янгиси_7
ЎРГАНИБ ҚОЛГАНСАН,
БИР ЭРМАК ДЕДИ !

Ўрганиб қолгансан бир эрмак деди,
Қалбимдан суғуриб олинглар энди.
Унинг ёди билан, умрим ўтади,
Қўлингиздан келса,
Ёдимни кўчириб олинглар энди.
Пахсадек мустахкам, бўлса керагоооов,
Яна қайдан билай ? Балки ажралмас.
Дардимга даволар, истайман мен хам,
Истамайди дерсиз, истаб қоламан.
Сухбатга чорловлар, камнамо эмас,
Минг хилқат васли хам, боса олмайди.
Тўғри сўзлари хам тажангроқ эди,
Хушомад нелигин, билмасди хеч хам.
Жоним, хаётим деб, эркалолмасди,
Бўса деган сўзга, навбат келмаган.
Эхтиросиз бўлган хар битта сухбат,
Эсда қоларлидек, мангуга қолган.
Аламлар сел бўлиб, қалбимда оқса,
Тунов кун дейман-да, жим кетаман жим.
Кеча, бугун, ёки эрта, тутилавераман,
Кунлар саноғига хам.
Югурдим бир гал, ўзимдан қочиб,
Изимдан изма из, излар кўринди.
Ўтмиш, хотира, абадул абад,
Йиллар чангалини, ёриб боради.
Улгурмайман,
Улурмайман,
Энди уни, унутишга хам.

10.07.2023

Мусурмонқул Сувонқулов

@Sevgisherlar12


#Янгиси_6

КУЙГАНЛАРИМ ОРТИҚРОҚДИР !

Дашномлардан танам титрар, бўлдим фалаж,
Онгимдаги,  фикирлардан,  бехосдан ланж,
Эсимдадир,  Эх кимлардан,  кўрмадим ранж,
Суйганимдан,  Куйганларим,  ортиқроқдир.

Санасам гар,  адоқларим,  ортмай борар,
Аламларим,  тирмалайди,  кўксим ёрар,
Ғуруримни,  тупроқларга,  бэлаб қорар,
Суйганимдан,  Куйганларим,  ортиқроқдир.

Май тўлдириб,  сархуш қилган,  жўрам бордир,
Жим бўлсам гар,  оғзи ботир,  тўрам бордир,
Гап тополмай, қолса миш-миш ўрам бордир,
Суйганимдан,  Куйганларим,  ортиқроқдир.

Ғаним дейми,  атрофимда,  юрибди-ку ?
Холатимни,  кўзлар билан,  кўрибди-ку  ?
Нимасига,  ачинайин,  турибди-ку  ?
Суйганимдан,  Куйганларим,  ортиқроқдир.

Қулоқ чаккам,  битиб бўлган,  ғам андухдан,
Ўтмишларни,  беркитганман,  оху вохдан,
Танбеҳ олдим,  синиб турган,  баргу шохдан,
Суйганимдан,  Куйганларим,  ортиқроқдир.

Қадрим топмай,  бўй кўрсатдим,  бўйлаганга,
Хулосасин,  хато қилдим,  ўйлаганга,
Фитнасини,  тўзғитвордим,  сўйлаганга,
Суйганимдан,  Куйганларим,  ортиқроқдир.

Жаноналар,  менсимаса,  котта кўча,
Хаётимдан,  кетинг дейман,  шамдай ўча,
Ўзгаряман, сезаяпсиз,  анча-мунча,
Суйганимдан,  Куйганларим,  ортиқроқдир.

Кистасини,  қапайтирган,  оғайним хам,
Иши тушиб,  келаётир,  бўлиб мулзам,
Масхаралаб,  хайдамайман,  не бўлса хам,
Суйганимдан,  Куйганларим,  ортиқроқдир.

10.07.2023. 1:57. 10-Ийул.

Муаллиф: Мусурмонқул Сувонқулов.


@MusurmonqulSuvonqulov1


ЭНДИ ОЗАЯР, БАЛКИМ ТАШВИШИМ !

Куч тополмай қолсам, яшаш учун куч,
Йўлин топган, халол, инсони қил дуч.
Ўзинг бошқар рабим, бахтнинг йўлига,
Орзуларим асло, хеч бўлмасин пуч.

Сабоқ бердинг етар, бу ёш бошимга,
Йўлнинг охрин кутиб, чарчадим росса.
Келолмай қолдилар, хатто қошимга,
Ёнимда бўларди, агар дўст бўлса.

Хаётга қизиқиш, уйғотгин ё раб
Кўзимдан қайғуни, йироқ эт йироқ.
Ўзимга қўйсалар, ёлғиз қололсам,
Афсус ўз холимга, қўймаяди бироқ.

Ғавғо-ю аламни, эртароқ кўрдим,
Балки бундан кейин, юришар ишим.
Ёлғон-у фитнадан, юзимни бурдим,
Балким озаяр-ми ? Энди ташвишим.

Куч тополмай қолсам, яшаш учун куч,
Йўлин топган, халол, инсони қил дуч,
Ўзинг бошқар рабим, бахтнинг йўлига,
Орзуларим асло, хеч бўлмасин пуч.

28_05_2021

Муаллиф: Мусурмонқул Сувонқулов.


@MusurmonqulSuvonqulov1


#Янгиси_5

КИБИРЛАНМАЙ ЮРГИН,
ОМАДИНГ БЕРГУР.

Дўстим М га....

Ишларинг зўр бўлиб бўриман дебсан,
Давраларнинг хатто, зўриман дебсан,
Тўрда ўтираман тўраман дебсан,
Кибирланмай юргин,  омадинг бергур.

Пойгакда юрардинг, илгарилари,
Унутилиб кетдими, энди-чи бари,
Катта гапирибсан,  гап бермай нари,
Кибирланмай юргин, омадинг бергур.

Осмонда учябсан,  бўлди ерга туш,
Қанотинг кесмасин,  бўлсанг хамки қуш,
Бу ишинг,  хеч кимга,  келмас билсанг хуш,
Кибирланмай юргин омадинг бергур.

Пулга чақаверма,  хамма нарсани,
Устун қўй аввало,  номус-у шани,
Пул қўлнинг киридир, билсангки яни,
Кибирланмай юргин омадинг бергур.

Эшикдан ўтмайди қилсанг хамки дўқ,
Гапинг парвойимга илганим хам йўқ,
Босар тусарингни қилиб олгин тўқ,
Кибирланмай юргин омадинг бергур.

Тана маломатга қолмагин дейман,
Менсимай,  қовоғинг солмагин дейман,
Саломнга яраша,  олмагин дейман,
Кибирланмай юргин омадинг бергур.

6.07.2023. Йил. 6:37. 6-Ийул.

Муаллиф: Мусурмонқул Сувонқулов.


@MusurmonqulSuvonqulov1

20 last posts shown.