⭕️
Намозга ҳушёр бўлинг!!!Жоҳил одам, у учун унда узр бўлмаган нарсада ўзини узрли санашдан сақлансинки, натижада ўзини ҳам ва солиҳлардан биронтаси ҳужжат қилмаган ботил ҳужжат билан уни фитналантираётган кимсанинг ҳам гуноҳини юклагай.
Эй Аллоҳнинг бандалари, намозингизга эътиборли бўлингиз! Чунки у динингизнинг охиридир. Киши намоз ўқидим, деб ўйлаб, ўқимаган бўлиб қолишдан эҳтиёт бўлсин. Чунки ҳадисда келди: Албатта
киши олтмиш йил намоз ўқийди, унинг намози намоз бўлмайди. Қандай бу? - дейилди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
Рукуъни тўлиқ қилса, саждани тўлиқ қилмайди. Саждани тўлиқ қилса рукуъни тўлиқ қилмайди, дедилар.
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ҳадис келади,
У киши рукуъсини ва саждасини тўлиқ қилмаган кишини кўриб: Бу намозни неча йилдан бери ўқийсан? - деди. Қирқ йилдан бери, деди. Ҳузайфа:
Намоз ўқимабсан, агар ўлсанг фитрат (ислом) дан бошқа нарса устида ўласан, деди.
Абдуллоҳ ибн Масъуддан ҳадис келди, у киши дўстларига ҳадис айтаётиб, тўсатдан гапини тўҳтатди. Шунда у кишига: Нима бўлди сизга, эй Абу Абдурахмон гапингизни тўҳтатдингиз? - дейишди. У киши: Албатта мен таажжубланиб қолдим. Икки кишини биламан. Аммо бири эса, Аллоҳ таоло унга боқмайди. Иккинчиси эса, Аллоҳ таоло унинг намозини қабул қилмайди, деди. Шунда улар: Ким экан бу иккиси, дейишди. У киши: Аллоҳ унга боқмайдиган кимса, юрганида кибрланиб юрадиган кимсадир. Аллоҳ унинг намозини қабул қилмайдиган кимса эса, у шундай кишики
намоз ўқийди, рукуъ ва саждасини тўлиқ қилмайди, деди.
Ҳадисда келди: Бир киши масжидга кириб намоз ўқиди. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига ўтирди. Унга Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Эй фалончи намоз ўқидингми?- дедилар. Ҳа, эй Росулуллоҳ, деди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Намоз ўқимадинг, тургинда, намозни қайтар, дедилар. Киши намозни қайта ўқиб, сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига ўтирди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Эй фалончи, намоз ўқидингми?- дедилар. Ҳа, эй Росулуллоҳ, деди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Намоз ўқимадинг, тургинда, намозни қайтаргин, дедилар. Киши намозини қайтариб ўқиди. Учинчи ёки тўртинчиси бўлгач, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга қандай намоз ўқишни ўргатдилар. Сўнгра киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўргатганларидек ўқиди.
Аллоҳдан ажр ва савобни умид қилган, ҳамда бу рисолани барча ерга тарқатган кишини Аллоҳ рахм қилсин. Чунки ислом аҳли намозларини енгил санаб, комил қилмай эътиборсиз бўлганлигидан бу рисолага муҳтождир.
✍
Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг намоз рисоласи📝
t.me/MuslihOrg_Sahifasi