Musayev_Sunnatillo (yurist)


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


#my_portfolio
Савол юбориш учун https://t.me/Yurist_Musayevbot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


#Кун_фотоси

📸 "Кун фотоси" танлови қатнашчиларининг суратлари.

💬 Иштирокчи ҳақида: Нурмухаммадов Бехзод

❗️ Овоз бериш шанба куни бошланади.

📸 Иштирк этиш учун суратларингизни @managerlawyer юборинг.

👉 Қатнашиш тартиби шартлари

👉 @Musayev_s_s 👈


#Кун_фотоси

📸 "Кун фотоси" танлови қатнашчиларининг суратлари.

💬 Иштирокчи ҳақида: Baxtiyorjonova Sadiyahon

❗️ Овоз бериш шанба куни бошланади.

📸 Иштирк этиш учун суратларингизни @managerlawyer юборинг.

👉 Қатнашиш тартиби шартлари

👉 @Musayev_s_s 👈


#Кун_фотоси

👑 Амалдаги ғолиб


📸 "Кун фотоси" танлови қатнашчиларининг суратлари.

💬 Иштирокчи ҳақида: Saidmurodov Ziyohiddin

❗️ Овоз бериш шанба куни бошланади.

📸 Иштирк этиш учун суратларингизни @managerlawyer юборинг.

👉 Қатнашиш тартиби шартлари

👉 @Musayev_s_s 👈


❗️ Пенсия миқдори нимага боғлиқ?

Пенсия миқдори иш стажи ва иш ҳақига боғлиқ равишда ҳисобланади. Иккаласи ҳам муҳим роль ўйнайди!


☕️ Агар иш стажингиз етарли бўлса-да, иш ҳақингиз кам бўлса, пенсиянгиз юқори чиқмаслиги мумкин. Аксинча, иш ҳақингиз юқори бўлиб, лекин иш стажингиз кам бўлса, пенсия миқдори янада камаяди.

🔹 Пенсияни ҳисоблашда фуқаронинг сўнгги 10 йиллик меҳнат фаолиятидан исталган кетма-кет 5 йиллик иш ҳақи инобатга олинади.

📢 Шу боис, иш стажи ва иш ҳақингизга эътиборли бўлинг!

👉 @Musayev_s_s 👈


Нима учун ходимлар компанияга хиёнат қилишади?

Ходимларнинг компанияга хиёнат қилишининг асосий сабаблари:

1️⃣ Адолатнинг йўқлиги: Иш ҳақи, мукофот ёки имкониятлар тенг тақсимланмаслиги.

2️⃣ Ҳурмат етишмаслиги: Раҳбариятдан эътибор ва тан олмаслик.

3️⃣ Ўзини қадрсиз ҳис қилиш: Меҳнати тан олинмаса ёки ҳиссаси эътибордан четда қолса.

4️⃣ Қониқарсиз иш шароитлари: Стресс, ҳаддан ташқари иш юки ёки ноқулай муҳит.

5️⃣ Профессионал ривожланишнинг йўқлиги: Карера ўсиш имкониятлари чекланган бўлса.

6️⃣ Молиявий муаммолар: Бошқа жойда кўпроқ даромад топиш истаги.

✅ Садоқатни ошириш учун адолатли ва қўллаб-қувватловчи муҳит яратиш муҳим.

    👉 @Musayev_s_s 👈


📸 "Кун фотоси" танловининг голиблари маълум бўлди!📸

Сизни энг кўп овоз тўплаган ва ғолибликни қўлга киритган суратлар эгалари билан таништиришдан жуда хушнудмиз. Уларни қуйида билиб олишингиз мумкин:

🥇 1-ўрин: Saidmurodov Ziyohiddin - Ажойиб сурат учун такдирланди!
🥈 2-ўрин: Doniyorbek va Sevinchxon - Жуда кўпларнинг етиборини тортган сурат!
🥉 3-ўрин: Бекобод туман 6-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти - Зўр хайратланарли сурат !

🌟 Шунингдек, мутлоқ голиб Saidmurodov Ziyohiddining сурати навбатдаги танловда амалдаги голиб сифатида иштирок этиши имкони берилади.

🎉 Барча иштирокчиларга чин дилдан раҳмат айтамиз ва бу борада бунданда кўпроқ лойиҳаларда иштирок этишларини сўраб қоламиз!

❗️ Бизнес таклиф буни ўқиш керак 👇

❤️ Телеграм каналда савдо сотиқ билан шуғуланувчилар учун Сиз биз билан ҳамкорлик қилиб каналингизга потенсиал сотув қобилиятига эга бўлган Бекободлик ҳаридорларга эга бўлишингиз мумкун. Ҳозирги кунда @nominatsiya_bot ботида фойдалакувчилар сони 12700 тани ташкил этади.

Ҳомийлик натижасида нималарга эришасиз:

🔹 Катта миқдорда обуначилар оқими сизага кириб келади.

🔹 Танлов муддати қанча узоқ давом этадигон бўлса шунча муддат давомида Сизда обуначилар чиқиб кетмайди.

🔹 Ҳомийларга бир кунда бир маротаба бот орқали реклама матинларини ботнинг барча обуначиларига юбориш имконияти берилади.

❗️ Ҳомийлик масалаларида https://t.me/managerlawyer га ёзишингиз мумкун.


Барчага омад тилаймиз ва навбатдаги танловларда хам иштирок этишларини кутиб қоламиз суратларни https://t.me/managerlawyer га юборинг !

👉 @Musayev_s_s 👈


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашга онлайн ариза бериш бўйича видеойўриқнома.

📑 Талабгорлар ушбу хизматдан фойдаланиш учун:

🔷 My.gov.uz да рўйхатдан ўтиши;

🔷 Тегишли хизматни танлаши;

🔷 Ундаги сўровномани тўлдириши ва юбориши керак.

Хизматдан фойдаланиш бепул.

👉 @Musayev_s_s 👈


⁉️ Тоза худуд чиқиндиларни қанчада олиб чиқиб кетиши керак ва олиб чиқиб кетилмаган яъни хизмат кўрсатилмаган давир учун тегишли тўловни қандай бартараф қилса бўлади?

1️⃣ Чиқиндилар қанчада бир олиб чиқиб кетилиш керак:

Қоидага кўра жойлардаги иқлим шароитлардан келиб чиқиб, чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг даврийлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланишлиги кўзда тутулган.


❗️Бироқ, қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг минимал даврийлиги чиқинди тўплаш шохобчаларидан — бир кунда бир маротаба ва якка тартибдаги турар жой секторидан «сигнал» усулида — уч кунда бир маротабани ташкил қилади.

Қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан келишилган ҳолда белгиланади, бунда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ маиший чиқиндиларни сақлашнинг чекланган муддати ўтиб кетмаслиги лозим.


2️⃣ Ўз вақтида олиб чиқиб кетилмаса қандай чора кўриш керак!

🔹 Хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвалига риоя қилинмаган ҳолатларда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ёки бошқа шахслар оператив тартибда қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш чораларини кўриш учун хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг диспетчерлик хизматига буюртманома беришга, шунингдек, Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга тузилган шартнома шартларига мувофиқ тегишли чоралар кўриш ва кўрсатилган хизматлар натижадорлигини баҳолаш учун Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ҳудудий органлари ва Агентликнинг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилишга ҳақли.

🔹 Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатилмаган ёки тегишли бўлмаган сифатдаги хизматлар кўрсатилганлиги факти аниқланган ҳолатларда, истеъмолчи, хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг вакили, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати вакили томонидан имзоланадиган, хизматлар кўрсатилмаганлиги ёки тегишлича бўлмаган сифатдаги хизматлар кўрсатилганлиги ҳолатини тасдиқловчи далолатнома тузилади.

❗️Далолатнома истеъмолчи, хизмат кўрсатувчи ташкилот, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати вакилларининг имзолари бўлгандагина ҳақиқий ҳисобланади.


3️⃣ Хечқандай хизмат кўрсатмасдан ёки лозим даражада хизмат кўрсатмасдан бизни қарздор қи либ қўйишса нима қилиш керак ?

🔹 Истеъмолчига маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича аслида кўрсатилмаган хизматлар бўйича мажбурий тўловлар ҳисобланганлиги факти аниқланган ҳолатларда «маҳалла еттилиги» томонидан ушбу ҳисобланган мажбурий тўловларни ҳисобга олмаслик тўғрисида далолатнома тузилиб, хизмат кўрсатувчи ташкилот ва Агентликнинг тегишли ҳудудий бўлинмасига юборилади.

🔹 «Маҳалла еттилиги» томонидан тузилган далолатномага мувофиқ хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида аслида кўрсатилмаган хизматлар бўйича ҳисобланган мажбурий тўловлар миқдори қайта ҳисоб-китоб қилинади, бунда хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан ўзига бириктирилган ҳудуддаги истеъмолчиларга хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилгунга қадар Агентликнинг тегишли ҳудудий бўлинмаси томонидан мажбурий тўловларни ҳисоблаш тўхтатиб турилади.


⚖️ Ушбу ҳаракатларни тартибда солувчи норматив ҳужжат.

Бепул маслаҳат олиш👇👇👇

@Yurist_Musayevbot

👉 @Musayev_s_s 👈


📸 "Кун фотоси" танлови учун овоз бериш жараёни бошланди! 📸

❗️ Бизнинг суратга туширишга қизиқувчи дўстларимиз томонидан жўнатилган ажойиб суратларнинг барчаси энди сизларнинг баҳоларингизни кутиб турибди?

🔹 Амалдаги ғолиб Abduraimova Malika xon

🔹Saidmurodov Ziyohiddin

🔹 Ortiqov Doniyor

🔹 Tursunboyeva Ozoda

🔹 Abduqahhorova Dilfuza

🔹 Doniyorbek va Sevinchxon

🔹 Бекобод туман 6-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти


‼️Энг кўп овоз тўплаган суратлар эгалари 1, 2 ва 3-ўринлар билан тақдирланади ва ғолиблар махсус сертификатларга эга бўлади, шунингдек мутлоқ ғолибнинг сурати ўчирмасдан кейинги танловда амалдаги ғолиб сифатида қатнашиши имкони берилади.

❗️Унутманг, бу сизга оммани ҳаяжонга солган суратларнинг ғолибини аниқлаш имконидир. Ушбу лаҳзани бой берманг ва овоз беришда фаол иштирок этинг!


✍️ Ғолиблар танловидан сўнг Душанба куни уларнинг исмлари ва суратлари каналда эълон қилинади. Барча иштирокчиларимизга омад тилаймиз!

Натижаларни кўриш ва овоз бериш

👉 @Musayev_s_s 👈


#Кун_фотоси

📸 "Кун фотоси" танлови қатнашчиларининг суратлари.

💬 Иштирокчи ҳақида: Бекобод туман 6-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти

📸 Заҳриддин Муҳаммад Бобур – буюк шоир, давлат арбоби ва мураббий! Унинг бой мероси авлодларимиз учун илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади. Таваллуд айёмига бағишланган тадбирдан хотиралар!


❗️ Овоз бериш шанба куни бошланади.

👉 Қатнашиш тартиби шартлари

👉 @Musayev_s_s 👈


⚡️ МУҲИМ МАЪЛУМОТ ⚡️

❗️ ЯНГИ ОИЛА ҚУРГАН ЁШЛАР УЧУН 33 МИЛЛИОН СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТ! 🏡💳

📃 Ҳукуматнинг 637-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра:

👨‍👩‍👧‍👦 “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилалар фарзандлари ҳамда

👩‍❤️‍👨 “Ёшлар дафтари”га киритилган янги турмуш қурган ёшлар якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит олиш имкониятига эга! 🏠


🔹 Кредит шартлари: ✅ Бозор ставкасида, мижоз хоҳишига кўра 6 ойлик имтиёзли давр билан;

✅ 20 йилдан кўп бўлмаган муддатга бериллади;

✅ Бошланғич бадал қиймати қурилаётган уй-жой қийматининг 15% дан кам бўлмаслиги шарт;

✅ Кредит миқдори 33 миллион сўмдан ошмайди.

🔸 Кимлар мурожаат қилишлари мумкин?

✅ Мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган бўлиши лозим;

✅ “Темир дафтар” ёки “Аёллар дафтари”да қайд этилган оилалар фарзандлари ёки

✅ “Ёшлар дафтари”га киритилган, қонуний никоҳдан ўтганига 3 йилдан ошмаган бўлиши шарт.

❓ Саволларингиз борми? Қуйида изоҳларда қолдиринг ёки бевосита мурожаат қилинг! 📩

👉 Батафсил маълумот учун:
t.me/Musayev_S_S 📲


#Бир_мурожаат_изидан

✍️ Яна бир фуқаронинг мурожаати ўзининг ижобий ечимини топди.

💬Мурожаат: Мен мактабга ўқитувчи бўлиб 2020-йилда ишга кирганман фарзандларимни дунёга келтириш мақсадида таътилга чиқганман ҳозирги кунда бола парвариш таътилидан қайтаман деб айтсам, директиор менга Сизга иш йўқ деб ишга қайтишимига тўсқинлик қилмоқда.


⚖️ Қонун нима дейди: Меҳнат кодексининг 239-моддаси 2-қисмида Барча ижтимоий таътиллар вақтида, улар қонунчиликда белгиланганлигидан ёки жамоа келишувларида ёхуд жамоа шартномасида ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилганлигидан қатъи назар, ходимнинг аввалги иш жойи (лавозими) сақланиб қолади.

❗️Якунда мурожаат муалифи ишга қайтариш чорлари кўрилди қонун бузилишга йўл қйўган шахсга нисбатан тегишли маъмурий жазо чораси қўлланилиб содир этган ҳаракати юзасидан интизомий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилиши учун тегишли ҳужжатлари иш берувчисига тақдим этилди.

👉 @Musayev_s_s 👈


Пенсионер Ўзбекистондан чиқиб кетганда пенсия қандай тўланади?

“Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом”га мувофиқ, бугунги кунда:

⏺пенсионер Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб 3 ойдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистонга қайтиб келмаганида пенсияни тўлаш вақтинча тўхтатиб турилади.

🎚 Бунда вақтинча тўхтатилган пенсияни тўлаш пенсионер Ўзбекистонга қайтиб келгандан сўнг қайта тикланади.

Эслатиб ўтамиз, фуқаро Ўзбекистонга қайтиб келгандан сўнг олинмай қолган ойлардаги пенсиясини 24 ойлигини олиш ҳуқуқига эга.

Бунда пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 24 ойдан ошмаган давр учун тўланади.

👉 @Musayev_s_s 👈


❗️Электромобиль ихлосмандлари учун "совға": 1 майдан янги электромобиллар учун утилизация йиғими нақ 4 карра оширилди

Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.

Унга кўра, утилизация йиғими 2 хил миқдорда бўлади:

1️⃣ ишлаб чиқарилганига 3 йилгача бўлган электромобиллар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 120 баравари (45 млн сўм);

❗️Бунга қадар 30 баравар (11 млн сўм) эди, яъни янги электромобиллар учун йиғим нақ 4 карра оширилди.


2️⃣ ишлаб чиқарилганига 3 йилдан кўп бўлган электромобиллар учун — БҲМнинг 210 баравари (78 млн 750 минг сўм).

❗️Бунга қадар 90 баравар (33 млн сўм) эди. Демак, эски электромобилларга йиғим 2 каррадан кўпроқ оширилди.


👉 @Musayev_s_s 👈


ҲАР КИМ ВА ҲАР ВАҚТ КИТОБ ЎҚИШИ КЕРАК!

📚 Китоб – инсоннинг энг яқин дўсти, энг буюк мураббийи ва ақл чархловчи мўъжизавий манбаидир. Ҳаётда муваффақият қозонганлар китоб ўқишни кундалик одатига айлантирган.

🧠 Китоб ўқиш дунёқарашни кенгайтиради, фикрлашни чархлайди ва ҳаётга кенгроқ назар ташлашга ёрдам беради. У нутқ маданиятини шакллантиради, стрессни камайтиради ва инсонни маънан бой қилади.

📵 Бугунги тезкор технологиялар даврида кўпчилик вақтини ижтимоий тармоқларда ўтказади. Лекин ҳақиқий билим, руҳий озуқа ва тафаккурни ривожлантирадиган энг ишончли манба – бу китобдир!

⏳ Ҳар куни, ҳеч бўлмаса 15-20 дақиқа китоб ўқинг! Бу одат нафақат шахсий ривожланишга, балки жамият тараққиётига ҳам улкан ҳисса қўшади.

📍 Қувонарлиси, агар китоб сотиб олиш имконияти бўлмаса, Бекобод туман Ахборот-кутубхона марказида бепул китоблар мавжуд! Фойдаланинг, ўқинг ва билимингизни оширинг! 📖✨

👉 @Musayev_s_s 👈


‼️ Маъмурий хуқуқбузарликларни 48 соат ичида ваколатли органга юбориш билан боғлиқ қоида Қонуний кучга кирди.

✅ Эслатиб ўтаман 2024 йил 28 октябрдаги Ўзбекистон Республикасининг 985-сонли Қонунига кўра, МЖтКнинг 271-моддасига тегишли қўшимчалар киритилди.

☝️ Унга кўра, йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган ҳолларда, транспорт воситасининг мулкдори тўғрисидаги маълумот мавжуд бўлмаса ҳамда
махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши тўғрисидаги маълумот жарима солиш ҳақида қарор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга қирқ саккиз соат ичида юборилмаган бўлса иш юритиш тугатилиши белгиланган.

✍️ Бу дегани қарор Сизга 48 соатда келиши шарт эмас балки масъул ташкилотга бориши шартлиги белгиланган.

👉 @Musayev_s_s 👈


#Кун_фотоси

📸 "Кун фотоси" танлови қатнашчиларининг суратлари.

💬 Иштирокчи ҳақида: Doniyorbek va Sevinchxon

📸 "Qizil ko'ylagim sen uchun emas" degan rasm


❗️ Овоз бериш шанба куни бошланади.

👉 Қатнашиш тартиби шартлари

👉 @Musayev_s_s 👈


🤩Салкам 200 нафарга яқин шахс қатнашган сўровномада 67 фоизи ҳоким ёрдамчиларидан иборат 10 мингта штатни тугатиш ва бюджетни енгиллатиш тарафдори.

Ҳоким ёрдамчилари бажарётган ишлар рақамлашгани ва уларсиз ҳам бу вазифаларни бажариш имкони борлигини обуначиларимиз таъкидламоқда.

👉 @Musayev_s_s 👈


#Бир_мурожаат_изидан

⚖️ Бекобод туман адлия бўлимига келиб тушган мурожаат ўзининг ижобий ечимини топди.

💡 Фуқаролар томонидан электр учун тегишли тўловлар амалга оширилган бўлса-да, кўчаларга электр симлари тортиб берилмаган. Бу эса истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилишига сабаб бўлган.


✅ Адлия бўлими томонидан олиб борилган амалий ишлар натижасида мазкур муаммо бартараф этилди.

🏢 Мурожаат ижобий ҳал этилишида амалий ёрдам кўрсатган (ташкилот номи) ташкилотига расмий миннатдорчилик билдирамиз.

📩 Агар Сиз ҳам шунга ўхшаш ҳуқуқий муаммоларга дуч келсангиз, адлия бўлимларига мурожаат қилишингиз мумкин. Мурожаат учун ҳавола: https://online-mahalla.uz/

👉 @Musayev_s_s 👈


Меҳнат инспектори лавозимига ишга олишда ҳушёрроқ бўлиш керак.

Битта меҳнат инспектори меҳнат шартномалари ЯММТда рўйҳатдан ўтказилмаганлигини асос қилиб, бу ходимларга ноқонуний иш ҳақи тўланган ва бу пул маблағлари раҳбар томонидан талон-тарож қилинган деб хулоса берибди.

Ҳозир, шу раҳбарга ЖК 167-моддаси билан жиноят иши очилиб, тақдири жуда оғир ҳолатда турибди.

Ваҳоланки, меҳнат шартномасини ЯММТда рўйҳатдан ўтмаганини қўйинг, хатто меҳнат шартномаси тузилмаган тақдирда ҳам, агар иш берувчи ходимга ишни бошлашга руҳсат берган бўлса ва ходим иш бошлаган бўлса, у ишга қабул қилинган ҳисобланади. Бу Меҳнат кодексининг 128-моддаси талаби. Бундай ҳолларда, ходимга иш ҳақи тўланиши қонуний бўлади.

Лекин битта меҳнат инспекторининг қотиб қолган мияга берган хулосаси туфайли, бир айбсиз одам қамалиб кетиши мумкин.

Менимча, меҳнат ҳуқуқ инспекторларини бу лавозимга тайинлашда сал эҳтиёткор бўлиш керак, бунда: биринчидан, бу лавозимлар бўйича иш ҳақи миқдорини ошириш керак, иккинчидан, дордан қочган ва терговчилар нима деса ўшани ёзиб берадиган малакасиз одамларнинг келишига йўл қўймаслик керак.

👉@yuristkadr

20 last posts shown.