𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


🕌Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри марказий «Тўй тепа» жоме масжидининг расмий саҳифаси.

🌐 Бизнинг расмий саҳифаларимиз.
👉 taplink.cc/murshid.uz

Биз билан боғланиш:
📞 +9989331307700

Диний саволлар учун:
☎️ +998781503344

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


ҚИМИРЛАЙ ОЛМАЙДИГАН БЕМОРНИНГ НАМОЗИ
#намоз

❓CАВОЛ: Танишим автоҳалокатга учраб, ногирон бўлиб қолган. Фақат ётади. Кўзини қимирлата олади, холос. Беморнинг намози ҳақидаги савол-жавобларни ўқидим. Унда боши билан ишора қилиб ўқийди, дейилган экан. У эса бошини ҳам қимирлата олмайди, фақат кўзи ҳаракатланади. Бу ҳолда намозни қандай ўқийди? Кўзи, қошлари билан ишора қилиб ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин. Бошини ҳам қимирлата олмайдиган бемор тузалиб, боши билан ишора қилиб намоз ўқишга қодир бўлгунича намозларни ўқимай туради. Лекин ушбу бемор имкониятига қараб турли зикру тасбеҳларни айтиши мумкин.
Агар бир кеча-кундуздан кам миқдорда бундай ҳолда ётиб, кейин ҳоли яхшиланган бўлса, ўқимаган намозларининг қазосини ўқиб беради. Агар бундай беморлик бир кеча-кундуздан ошиб кетса, ўқилмай қолдирган намозлар беморнинг зиммасидан соқит бўлади ва тузалгандан кейин уларнинг қазосини ўқимайди. Кўз ва қошлари билан ишора қилиб намоз ўқимайди (“Мажмаъул анҳур” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

Бизнинг расмий саҳифалар
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
https://taplink.cc/murshid.uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ШАЪБОН_ОЙИ

ШАЪБОН ОЙИДАГИ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🎙Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Бизнинг расмий саҳифалар
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
https://taplink.cc/murshid.uz


#ҲАДИС

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Соқоли оқарган мусулмонни, Қуръонга амал қилиб, уни доим тиловат қилиб юрувчи қорини ҳамда одил подшоҳни ҳурмат қилиш билан Аллоҳни ҳурмат қилган бўлади»

(Имом Абу Довуд ривояти).

Бизнинг расмий саҳифалар
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
https://taplink.cc/murshid.uz


#КУН_ОЯТИ

Ҳовлиқма, албатта, Аллоҳ ҳовлиққанларни суймас

Қасос сураси, 76 оят.


Бизнинг расмий саҳифалар
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
https://taplink.cc/murshid.uz


📞COAT 03:30

Соат тонги 03:30 эди. Унинг телефони жиринглай бошлади. Ёстиқдан минг машаққат билан бошини кўтариб, қўнғироққа жавоб берди:
– Эшитаман! Кимсиз?
– Менман, ўғлим. Онангман!
– Уфф, она, Худо хайрингизни берсин! Кошки билсангиз эди, эртага қиладиган қанчалик муҳим ишларим бор.
– Ҳалиги... Ўғлим...
– Нима, она, нима. Мени шу пайтда уйғотадиган нима муҳим ишингиз бор? Эрталаб қўнғироқ қилсангиз ҳам бўлаверарди-ку?
Она ўғлидан бу совуқ муомалани эшитиб қаттиқ ранжиди, ўксинди. Йиғламсираган бир овозда жавоб бериб телефонни ўчирди:
– Бундан роппа-роса ўттиз беш йил аввал шундай тун ярмида 03:30 да сен ҳам мени уйғотган эдинг!
Яхшиямки, туғилган экансан, болам! Сени яхши кўраман!

Бизнинг расмий саҳифалар
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
https://taplink.cc/murshid.uz


#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ_ТАҚВИМИ

2025/1446 ЙИЛ 01-ФЕВРАЛЬ ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     06:12
⏰ ҚУЁШ -    07:33
⏰ ПЕШИН - 12:36
⏰ АСР -        15:57
⏰ ШОМ -      17:43
⏰ ХУФТОН - 18:57

“... албатта, намоз мўминларга
вақти тайин фарз бўлгандир”
(Нисо сураси 103-оят)


Бизнинг расмий саҳифалар
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
https://taplink.cc/murshid.uz


“ЎЗИНГИЗДАН ПАСТДАГИГА ҚАРАНГ!”

Муаммойимиз шундаки, бизнинг кўзларимиз оч. Йўқотилган ёки ўзимизда йўқ неъматларни санаб юрамиз. Бор неъматларнинг шукрини қилмаймиз. Қўлимиздаги нарсага эмас, бировнинг қўлидагига қараймиз. Билмаймизки, бошқалар қўлидаги нарсаларга қарашимиз ўзимиздаги нарсалардан фойдаланиш лаззатини йўқ қилади.

Очкўзлик тузалиши қийин касалликдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу касалликка йўлиқмаслигимиз учун қуйидаги тавсияни берганлар: “(Мол-дунёда) ўзингиздан пастдагига қаранг. Юқоридагига қараманг. Шу нарса Аллоҳнинг сизга берган неъматини менсимасликдан қайтаради” (Имом Термизий ривояти, саҳиҳ).

• Қиммат машинада юрган бойга ҳавас қилишдан олдин оёғи кесилган фақирга боқинг!

• Ҳашаматли вилласи бор давлатмандга боқишдан олдин ўзга юртларда қочоқ бўлиб, чодирларда яшаб, совуқ суякларини тешиб юборган кишиларга боқинг!

• Бойнинг сарватига боқишдан олдин бўш қўли ила кишилардан меҳр истаб тиланчилик қилиб ўтирган фақирга боқинг!

• Қолаверса, сиз ҳамма нарсани кўра олмайсиз. Ўзингиз бахт деб ҳисоблайдиган нарсанинг бир қисминигина кўрасиз. Сизга бошқаларда бор бўлган нарсалар кўринади, лекин улар маҳрум қолган нарсалар кўринмайди.

• Қаердан биласиз, сиз ҳавас қилган давлатманд киши балки пулга сотиб олиб бўлмайдиган кўп нарсаларга муҳтождир?! Эҳтимол, унинг онаси йўқдир. Сизда она бор. Эҳтимол, отаси йўқдир. Сизнинг отангиз бор. Эҳтимол, у муҳаббатдан мосуводир. Сизда муҳаббат бор. Эҳтимол, у бедаво дардга мубтало бўлгандир. Сиз эса эсон-омонликдасиз. Буларни бойлик эвазига топиб бўлмайди.

• Пулдан зериккан бойларни кўрганман. Ҳаётдан маъно тополмай зерикиб қолишган улар...

• Заводларга эга бойлар бор. Сиз каби турли овқатларни ея олмайди. Парҳез қилишга мажбур. Сиз каби дўстлар даврасида ўтира олмайди. Ташвишлари уни чирмаб ташлаган. Бири қанд касаллигига йўлиққан, бошқасида қон босими баланд...

• Сиз кеч соат тўққиздан сўнг пишиллаб ухлайсиз. Улар соат бирда ҳам уйғоқ бўлишади...

• Қаердан биласиз, хотини билан ҳашаматли ресторанларда овқатланадиган, тармоқларга Дубайда тушган суратларини жойлайдиган, сиз ҳавасда бўлган кишилар балки фарзандсиздир. Улар сиз эшитаётган “дада”, “ойи” каби сўзларга бутун бойлигини беришга тайёрдир, эҳтимол...

• Сиз семиз деб ҳавас қилаётганлар касалликдан шишган бўлишлари ҳам мумкин.

• Сизга озғин-хушбичим кўринаётганларни эҳтимол ичидан дард еб битираётгандир.

• Нарсалар доим ҳам биз кўрганимиздек эмас. Бошқаларнинг қўлига қарашни тўхтатайлик. Ўзимиздаги неъматларга боқайлик.

• Бошқаларга берилган нарсаларга қараш очкўзликка, бемор нафсга далолатдир. Аммо ҳаммасидан олдин бу иш Аллоҳга нисбатан беадабликдир!

“Набавий тарбия” китобидан.

Бизнинг расмий саҳифалар
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
https://taplink.cc/murshid.uz


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган намоз, рўза ва садақадан афзалроқ даража қайси? 📗 «Одоблар хазинаси» 2-жуз
Poll
  •   - Илм ўргатиш
  •   - Одамлар орасини ислоҳ қилиш
  •   - Қуръон ёдлаш
  •   - Энди билиб оламан
7 votes


#ШУКУҲ

Нурафшон шаҳар «Тўй тепа» жоме масжидида жума намози шукуҳи.

Бугунги жума мавзуси: Динимизда саломатлик ва покликнинг аҳамияти.

Бизнинг расмий саҳифалар
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
https://taplink.cc/murshid.uz


Forward from: 𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

◽ Жума учун ғусл қилиш.

◽ Хушбўй нарсалар суртиш.

◽ Чиройли кийимлар кийиш.

◽ Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

◽ Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

◽ Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

◽ Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

◽ Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

◽ Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

◽ Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

◽ Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

◽ Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.


Бизнинг расмий саҳифалар
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
https://taplink.cc/murshid.uz


#ҲАДИС

Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, ойлардан ҳеч бирида Шаъбон рўзасидек рўза тутганингизни кўрмадим», дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу бир ойки, одамлар ундан ғафлатда қоладилар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббил оламийнга кўтарилур. Мен ҳам амалим кўтарилаётганда рўзадор бўлишни яхши кўраман”, дедилар.

(Имом Насоий ривояти).


Бизнинг расмий саҳифалар
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
https://taplink.cc/murshid.uz


#КУН_ОЯТИ

Аср билан қасам.

Аср сураси, 1-оят


Бизнинг расмий саҳифалар
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
https://taplink.cc/murshid.uz


#ҲАЙРЛИ_ТОНГ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугунги бошланаётган янги кун ва янги ой файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин

Жума ва Шаъбон ойи муборак бўлсин!

Бизнинг расмий саҳифалар
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
https://taplink.cc/murshid.uz


#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ_ТАҚВИМИ

2025/1446 ЙИЛ 31-ЯНВАРЬ ЖУМА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     06:12
⏰ ҚУЁШ -    07:34
⏰ ПЕШИН - 12:35
⏰ АСР -        15:56
⏰ ШОМ -      17:42
⏰ ХУФТОН - 18:55

“... албатта, намоз мўминларга
вақти тайин фарз бўлгандир”
(Нисо сураси 103-оят)


Бизнинг расмий саҳифалар
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
https://taplink.cc/murshid.uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌙 РАМАЗОНГА ЭЛТУВЧИ ОЙ – ШАЪБОН ОЙИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🔭Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Шаъбон ойининг 1-куни  2025 йил 31 январь жума кунига тўғри келмоқда.

🌙 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
🤲 Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир!".

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бу бир ойки, одамлар ундан ғофил қолурлар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббул аъламийнга кўтарилади...", дедилар (Имом Насоий ривояти).


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Бизнинг расмий саҳифалар
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
https://taplink.cc/murshid.uz


#МАСЖИД_НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ

“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

Нурафшон шаҳар "Тўй тепа" жоме масжидининг, бир хафталик (31.01.2025 дан - 06.02.2025 гача) намоз вақтлари.

⏰ БОМДОД -  06:40

⏰ ПЕШИН - 13:00

⏰ АСР -        16:05

⏰ ШОМ -      17:50

⏰ ХУФТОН - 19:05

Бизнинг расмий саҳифалар
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
https://taplink.cc/murshid.uz



17 last posts shown.