#Тест_Жавоблари
1-ой
Сизнинг феъл атворингизда ўзингизга бўлган ишонч етишмайди. Сиз одамларга катта қийинчилик билан ишонасиз. Сиз учун энг ёқимли иш – одамлар орасида бўлиш диққат марказ ва меҳр муҳаббат қуршовида бўлиш, бунда сиз чексиз хотиржамлик ва ҳимояни сезасиз,
кўнглингизни ҳаммага хам очавермайсиз.
Аммо арзийдиган кимсалар ёнингизда яшамоқда ва сиз уларга имкон беришингиз керак. Ўз севгингизни совға этишдан қўрқманг. Ана ўшанда сизга уч баравар бўлиб қайтиб келади, ҳаётингиз тўлиқ бахт ва оромга тўлади.
2- ой
Сиз жуда яхши одамсиз – хотиржам, сахий, эътиборли. Сиз доим ўзингизга нима кераклигини билгансиз ва ҳаётда нима қилишни ипидан игнасигача белгилаб олгансиз.
Сизга керакли бўлган нарса бу оламни қандай бўлса шундайлигича қабул қилиш ва ҳатто унинг камчиликлари билан хам қабул қилиш унинг тасодифий режаларингизни бузгувчи ҳодисалари билан қабул қилиш талаб қилади. Ўйлаб кўрилмаган ҳодисалар хам яхшиликка бўлмоғи мумкин. Қадриятларингизни бузманг, аммо ташқи оламга бўлган эътиборингизни андак ҳаёт оқимига қўйиб қўйинг.
3- ой
Сизда улкан қувват манбаи бор сиз асосан моддий дунёга ошиққансиз ва бунга етарли кучингиз в а билимингиз уқувингиз бор. Сиз бойлик ва яхши таъминлаган ҳаётдагина тўла тўкис ҳаловат топаман деб ўйлайсиз.
Сиз сабр билан мағлубиятларга чидашга ўрганишингиз керак, шунингдек йўл қўйган хатоларингизга балои азимдек эмас келажакдаги муваффақиятлар сабабчиси дея қарамоғингиз шарт.
4-ой
Сиз ҳаммага яхши муомалада бўласиз ва бошқалар кўз ўнгида фариштадек беғубор ва яхши инсон бўлиб кўринишга уринасиз. Сиз учун ўзгалар фикр мулоҳазаси жуда муҳим, Уларнинг истак ва талабларига доим қизиқасиз. Ундан кўра ўзингизнинг шахсий истакларингиз ва талабларингиз билан андармон бўлинг. ўзингизни биринчи ўринга қўйинг.
Ўзгалар фикри қарашидан асло қутулиб бўлмайди аслида. Аммо ўз шахсий сифатларингиз ва қадрингизни ўзингиз англаб етсангиз марра сизники. Сизда ҳаддан ташқари ҳали ҳеч ким кашф этмаган ғоялар ва тилсимлар яширин. Ўзгаларни тинч қўйингда, ўзингизни кашф этишни бошланг.
5-ой
Сиз роса жўшқин ва серҳиссиёт одамсиз. Сиз ҳаётнинг ҳар дамини лаҳзасини ҳис этиб яшашга кўниккансиз. Сиз ҳар қандай воқеа ҳодисага ўз қарашингиз тайёр. Энг катта ютуғингиз – сиз ўзингизга ҳам, бошқаларга ҳам тўғри талаб қўя оласиз.
Сизга бериладиган пинҳонийлик сиз ҳиссиётингизни ошкор этишни ўрганишингиз керак.
Туйғуларингизни бўғманг портлаб кетишидан қўрқманг. Нима сизни безовта қилади, яқинингиз билан дардлашиб намоён этинг. Бошқаларга ҳам худди ўзингиз каби бир хил муомала қилинг.
6-ой
Сиз жуда серғайрат, таъсирчан ва яхши одамсиз, сиз ҳаётни севасиз. Сизда бу оламга нисбатан реал нигоҳ етишмайди сиз романтик хаёлотга ўчсиз .
Сиз жуда баланд мусиқа эшитадиган ёки кўп ширинлик ейдиган ярим кечадагина уйқуга ётадиганлар сафидансиз.
Аммо буларнинг хаммаси катта куч қувватни талаб этади. Сизга ошкор этилган, пинҳон бу ҳар нарсада – овқатда ҳам, ишда ҳам муносабатларда ҳам табиий мувозанатни сақлай билишлик талаб этади. Кунингизни режа асосида тузишга урининг.
Дам олишга эътиборлироқ бўлинг, ана шунда хақиқий ҳаловат таъмини тота биласиз...
https://t.me/MuniraShakarbekovna