🔮Munajjimlar Bashorati🔮


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Esoterics


♻️Kunlik, Oylik, Yilik, Munajjimlar bashorati faqat bizning kanalda o'qishingiz mumkin taqdiringizga befarq bo'lmang azizlar
🇺🇿O'zbekistondagi №1kanal
📥Reklama uchun: @Reklama_Xizmati_0101

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Esoterics
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Овсинжон қачон бир ўтирамиз?


。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Яна кимда шунақа?

Синфдошлар группаси учун махсус )

。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

21 декабрда нимаики ишга қўл урсангиз, албатта муваффақият қозонасиз. Лекин одамларга нисбатан ўта бардош билан муносабат юритинг. Бугун сизга жисмоний зўриқишлар қатъиян тақиқланади. Фақат гимнастика билан чекланинг. Аёлларга косметик салонларга бориб келиш жуда фойдали кечади. Истасангиз, кун бўйи дўкон айланиб ёқимли харидларни амалга оширишингиз мумкин. Пулларингиз етарли. Камайиб ҳам қолмайди. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан тийилинг. Ошқозон ҳали сизга кўп керак бўлади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун ҳар қандай касб-ҳунарнинг бошини тутиб, уни чуқур ўрганишга киришсангиз ҳам кам бўлмайсиз. Ўткир зеҳнингиз янги касбнинг барча сир-асрорларини ўзида мустаҳкам сақлаб қола билади. Ижодкор бўлсангиз, иш бошлашга шошилманг. Бугун илҳом париларини тутишингиз анча мушкул кечадиган кўринади. Молиявий жиҳатдан аҳволингиз у қадар ачинарли кўринишда бўлмайди. Пулларингиз ҳамма нарсага етади. Овқатланганда жуда эҳтиёткор бўлинг. Агар шу кунга қадар тотиб кўрмаган овқатни ейишингизга тўғри келса, эҳтиётсизлик оқибатида аллергия орттириб олишингиз мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

21 декабр куни ўқотар буржи вакиллари нафақат сифатли иши учун мукофот пули олади, балки раҳбарлар зиммангизга бундан-да каттароқ, қизиқарлироқ лойиҳани илиб қўйишади. Бу лойиҳа вақти келиб ўзингизни ҳам қизиқтириб қолади. Спортзалда машқ қилишни режалаштирганлар машғулотлар вақтини камайтиришларига тўғри келади. Акс ҳолда жароҳат олишингиз мумкин. Бу саломатлигингизга салбий таъсир ўтказади. Шунинг натижасида янги хасталиклар пайдо бўлиб тинчингизни бузиши ҳеч гап эмас. Айримлар кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетиши кутилади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун мабодо ўзингизни омадсиз деб ҳисобласангиз, лотерея чиптаси сотиб олинг. Нафақат пул, балки кўчмас мулк ҳам ютиб олишингизга кафолат бор. Ишхонада эса қулоқларингизни динг қилинг. Фойдали хабарлар эшитишингиз эҳтимоли бор. Бу ахборот ҳам сизга қаердандир пул келтириши мумкин. Раҳбарлар билан баҳслашишдан сақланинг. Шунда мартабангиз ошиши ҳам ҳақиқатга яқин бўлади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

21 декабр куннинг биринчи ярмида кўплаб янги танишувларни бошдан кечирасиз. Танишганларингиз ҳаётда фойдаси тегадиган одамлар бўлиб чиқади. Куннинг иккинчи ярмида пластик карточкангизга катта пул келиб тушиши кутилади. Пулларингизни эҳтиёт қилинг. Шахсий бизнес очмоқчи бўлганлар ҳуқуқшунос маслаҳатисиз бир қадам ҳам босмасликлари тавсия этилади. Аллақачон бу иш билан шуғулланишни бошлаганлар эса кечки пайт рақобатчилар билан жиқиллашиб қолишлари эҳтимолга яқин. Овқатланиш режимини бузманг. Меъёрни билинг.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Бугун амалга оширажак ишларни икки турга ажратиб олишингиз тавсия қилинади. Бирини кўнгил яйраши, илҳом олиш, иккинчисини даромад олиш учун. Ана шунда кунингиз қандай ўтганини пайқамай қоласиз. Асабийликлардан нари бўласиз. Айримлар куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига жўнаб кетади. Сафар сизга моддий манфаат келтиради, ишонаверинг. Аммо муҳаббатда ёқимли лаҳзалар кўзга ташланмайди. Яқин инсонингиз билан ўзаро муносабатларингиз чалкаш тус олади. Уни тартибга солиш учун эса вақт керак бўлади.

。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

21 декабр куни барча ишлар ўнгидан келиши учун руҳий хотиржамликка эга бўлишингиз лозим. Кун давомида бадавлат шахслар, ҳатто, давлат арбоблари билан ҳам учрашиб суҳбатлашишингиз кутилмоқда. Молиявий соҳада юз фоиз муваффақият қозонасиз деб бўлмайди. Лекин ачинарли даражага ҳам тушиб қолмайсиз. Шахсий ҳаётда ўта юзсиз бир рақиб йўлингизга кўндаланг бўлиши мумкин. Тўғри йўлни оҳисталик билан кўрсатиб юборишингизга тўғри келади. Саломатликни ва асабни жуда эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Кунингиз осон кечмайди. Тўғри-да, ҳар доим фақат хурсандчиликда вақт ўтказмайсиз-ку! Ҳаёт сўқмоқларининг ўнқир-чўнқир жойлари ҳам албатта бўлади. Уларни хотиржамликни қўлдан бермаган ҳолда босиб ўтишингизга тўғри келади. Ишда сизга натижа керак. Аммо у ҳам гаҳ десангиз қўлингизга келиб қўнмайди. Тер тўкишингиз керак бўлади. Керак бўлса, ўтмишга сергак назар ташланг. Олис сафарга шахсий автомобилида чиқмоқчи бўлганларни жарима ва майда кўнгилсизликлар кутади. Эҳтиётингизни қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

21 декабрда арзимас ҳодисалар ҳам кайфиятингизни бузиши мумкин. Яқин инсонингиздан беҳудадан-беҳуда шубҳалана бошлайсиз. Ўзингизни қўлга олинг. Йўқ жойдан муаммо чиқарманг. Молиявий масалада хурсандчиликлар кутилади. Даромадингиз кўнгилдагидек бўлади. Бугун ҳеч ким билан жанжаллашмаслигингиз тавсия этилади. Кўпроқ сукут сақланг. Куннинг иккинчи ярмида саломатлигингизни мустаҳкамлашга йўналтирилган амалларни адо этинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Бугун куч ва имкониятларингизнинг чек-чегараси бўлмайди. Керак бўлса тоғни урсангиз толқон қилишга қодир ҳолатда бўласиз. Фақат куч ва имкониятларни керак жойга сарфласангиз, кам бўлмайсиз. Энг қийин вазиятлардагина интуицияга суянинг. Бошқа пайт тафаккурни ишга солинг. Муҳаббатда ҳисоб-китобли режалар ўтмайди. Романтика ва меҳр-оқибатни кучайтиришингиз керак. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Асабларни асранг. Тўғри овқатланинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

21 декабр куни бирлик ва ҳамжиҳатликда иш кўришингиз талаб этилади. Бунинг учун барча имкониятлар мавжуд. Шахсий бизнесингизга эга бўлсангиз, ҳатто, рақобатчилар билан ҳам тил топишиб ишлай оласиз. Шахсий ҳаётда қалбингиз билан ўйлашингизга тўғри келади. Шунда жуфтингиз билан орангиздаги муносабатлар янада қайноқ тус олади. Кечки пайт ким дўстлари билан табиат қўйнига дам олиш учун борса, албатта бу онлари муваффақиятли, ёқимли кечади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Курсларга, ўқув юртларига билим олиш, қўшимча касбни эгаллаш учун ташриф буюрувчиларни омад қарши олади. Ҳар бир ахборотни миянгизга жойлаб ола бошлайсизки, бу сизга фақат фойда келтиради. Шахсий ҳаётда фақат қора эмас, оқ доғларни ҳам кўришга ҳаракат қилинг. Шу нарса қариндошлар ва жуфтингиз билан муносабатларни ёрқинлаштиради. Оилавий бўлиб бирон жойга дам олиш учун борсангиз, яқинларингизнинг қувончи чегара билмаган бўларди. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, магнит бўронларидан, қиш совуғидан ўзингизни асранг.

。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
✨🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌨☃️ Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Бугун оиласизларга романтик учрашув белгиламаслик, қолганларга эса олис сафарга отланмаслик тавсия этилади. Барибир муваффақият қозона олмайсиз. Ишхонангиздаги ишларни бажаришда ҳам айрим хатоликлар кўзга ташланиши оқибатида иш тўхтаб қолиш эҳтимоли бор. Моддий аҳволингиз фақат заҳира пулларгагина суянишни тақозо этади. Лекин бировдан қарз олишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Тадбиркорлар кечқурун хориж фирмаларидан бири билан фойдали шартнома имзолаши кутилади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

20 декабрда Чаён буржи остида туғилганларнинг баъзилари ўтмишдаги муҳаббатини учратиб қолиши мумкин. Бу ҳолат сизни яна ўтмиш хотиралар уммонига ғарқ эта бошлаганини ҳис этасиз. Ўзингизни қўлга олинг ва эмоцияга итоат этманг. Ўтмиш ўтмишда қолиб кетган. Ортга йўл йўқ. Айрим дўстларимиз шахсий ҳаётида фавқулодда муаммолар пайдо бўлиши муносабати билан асосий ишни кейинга суришга мажбур бўлишади. Сурункали хасталиклар қўзғалиши ҳам эҳтимолга яқин. Совуқ ҳавода кўп туриб қолманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Кунингиз рисоладагидек кечади. Тер тўкиб ишлайсиз. Шунга яраша мириқиб дам олишга ҳам имкон топилади. Кунни режа асосида ўтказишга ҳаракат қилинг. Жуфтингиз билан орангиздаги муносабатлар ҳозир аъло даражада. Фақат унга кўпроқ эътибор қаратишни унутманг. Баъзилар меҳнат таътилига чиққан бўлса, бугун кечқурун олисга дам олиш учун жўнаб кетиши ҳам мумкин. Сафарингиз бехатар бўлсин!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

20 декабр куни кўпчиликдан қарз кўтарган бўлсангиз, баравар келиб пулларини талаб қилишлари мумкин. Уларнинг ҳеч бўлмаганда ярмисини бермасангиз, оғир аҳволда қолиб кетишга мажбур бўласиз. Аммо яна уларнинг қарзини узиш учун бошқадан қарз кўтариб юрманг. Боши берк кўчада қолиб кетасиз. Яхшиси, бундай вазиятларда яқин қариндошларга мурожаат этинг. Улар албатта ёрдам қўлини чўзади.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Бугун ишларингиз бошингиздан ошиб тошади. Бироқ биронта ишни ортга суриб ҳам бўлмайди. Демак, шахсий ҳаётни, режалаштирилган харидларни ортга суриб ўша ишларни кечга қадар уддалашингиз керак бўлади. Алам қиладигани шуки, раҳбарлар сизга ишониб топширган ишларнинг биттасини ҳам бажаришни исташмайди. Нимаям қила оласиз. Ишни дўндирсангиз, раҳбарлар олдида юзингиз янада ёруғ тортади. Жанжалли давралардан ўзингизни олиб қочинг. Саломатликни, асабни асранг.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

20 декабрда иш ҳам уёқда қолиб ўзингиздан ўзингизни олиб қочиш ҳаракатига тушишингиз мумкин. Лекин эсда тутинг, бугун омадингиз келадиган кун. Бор истеъдодингизни юзага чиқаринг. Кўриб қўйишсин. Бусиз эътиборга тушмасдан қолиб кетаверасиз. Баъзилар шамоллаш ва гастрит қўзғалишидан безовта бўлиши мумкин. Саломатликни яхшилаш амалини ҳам ортга сурманг. Нафақат сабр, балки дори-дармонларни ҳам заҳираси билан сотиб олинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ўзингизга позитив назар, кайфият билан назар ташлай оласиз. Гап сизнинг ташқи қиёфангиз ҳақида боради. Ҳозирги пайтда кўпчилик одамга кийимига қараб баҳо беришга одатланган. Сиз ҳам куннинг биринчи ярмида заҳира пулларингизга ўзингиз учун чиройли кийимлар сотиб олинг. Барибир яқинда янги йил байрами эшик қоқади. Янги кийимда байрамни қарши олсангиз, йил бўйи позитивликни йўқотмайсиз. Ишдан кейин кечқурун қизиқарли учрашувни бошдан кечиришингиз мумкин.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

20 декабр куни бузоқ буржи вакилларини қизиқарли ва ижодий лаҳзалар кутиб қолади. Ижодкор бўлсангиз, истеъдодингиз яна кўплаб мухлисларнинг қалбига малҳам бўлади. Тўғри, барибир ўзингиздан кўнглингиз тўлмайди. Бу ҳақиқий ижодкорга хос одат холос. Ишхонангиздаги раҳбарлардан байрам совғалари, мукофот пулларини кутиб овора бўлманг. Шундоқ ҳам яқинда сиз қўшимча даромад келтирувчи иш топасиз. Баъзилар кечки пайт хизмат сафарига отланади.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

Агар интилувчанликни бой бермасангиз, бугун жуда кўп муаммоларни ижобий ҳал қилишга улгурасиз. Бу масалада ортиқча харажатларга ўрин қолмайди. Оилалилар ҳаётида ғалати бир манзара кузатилади. Сиз жуфтингиз, қариндошларингиз, уларнинг режалари ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаган чиқасиз. Аммо шуни деб жанжал кўтаришингиз тавсия этилмайди. Бардошли бўлсангиз ҳаммаси яхши бўлади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

20 декабрда қаёқдаги ўзингиз яхши танимайдиганлар ҳам шахсий ҳаётингизга аралашишга ҳаракат қила бошлайди. Аммо шуни деб катта жанжал кўтаришингиз шарт эмас. Бекорга асабингизни бузганингиз қолади. Муаммони тинч йўл билан ҳал этишга ҳаракат қилинг. Оиласизлар суюкли инсони билан ўзаро муносабатларда туб бурилиш ясашлари лозим бўлади. Бу келгусида орангиздаги муҳаббат ришталари мустаҳкам тортишини таъминлайди. Кечқурун фавқулодда киссангизга пул келиб тушиши сабабли кайфиятингиз янада кўтаринки тус олади.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

Агар бугун йирик харидларни амалга ошириш хусусида режа тузган бўлсангиз, жуда тўғри ўйлабсиз. Дўкон айланиб харидларни муваффақиятли тарзда амалга оширасиз. Шерикчиликка дўстлардан бирини қўшиб олсангиз ҳам зиён бўлмайди. Оилалилар яқин қариндошлар билан арзимас масала туфайли баҳслашиб қолиши кутилади. Қариндошларни тинчлантириш пайида бўлинг. Жанжал чиқишига асло йўл қўйманг. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

20 декабр куни ишхонадаги ҳамкасблар билан бўлиб ўтадиган суҳбат жаҳл отига минишингизга сабаб бўлиши мумкин. Агар шундай бўлиб чиқса, ўзингизга келишингиз жуда қийин кечади. Ҳамкасбларнинг саволларига қисқа ва лўнда жавоб беришга урининг. Ижод аҳлининг бугун куни туғади. Кечқурун ёлғизлар романтик учрашувга чиқишади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар қиш ҳавосида енгил кийимда юришдан сақланишлари сўралади. Омад сизга ёр бўлсин!

。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️Ҳаётнинг 9 та қоидасини иложи борича тезроқ тушуниб олишга ҳаракат қилинг…

。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қизи бор хонадонга ҳар куни 12 та фаришта тушиб қизнинг ота-онасига савоб ёзишаркан

Қиз фарзанди бор танишларга юбориб қўямиз 😊



。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
💥БУГУН 2️⃣0️⃣➖ДЕКАБРЬ.
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 💐🌺

❄️❄️❄️Эй РОББИМ! 🤲
❄️Сендан хар бир беморга
«ШИФО"беришингни-
❄️Хар бир қарздорга НАЖОТ
беришингни,
❄️« Хар бир ночорга кенг РИЗК
беришингни,
❄️Хар бир ғамга ботганни ғамидан
қутқаришингни
❄️"Хар бир ДУО* қилувчининг
дуосини ижобат қилишингни,
❄️ Хар бир тавба қилувчининг
тавбасини қабул қилишингни
❄️Хар бир "Амийн" дегувчини Ўз
панохингда асрашингни сўрайман.

。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Қаёқдасан қоранг ўчгир..." 😂

Охирги вақтлар шу алвастини топиш сизларда ҳам қийин бўлиб кетдими? )


。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қиз фарзанди бор Оталар жаннатийдир.

Қиз фарзанди бор яқинларга юбориб қўйинг


。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Иммунитетни табиий йўл билан оширинг

• 50 грамм ёнғоқ
• 50 грамм кешью
• 50 грамм бодом
• 50 грамм майиз
• 50 грамм ўрик
• 50 грамм ошқовоқ уруғи


。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Бугун сиздан ишларингизни катта тезликда бажариб тугатиш, хотиржамликка эрк бериш ва ўзгаларнинг суҳбатига аралашмаслик талаб этилади. Режалаштирилган ишларни тўлиқ уддалашнинг бундан бўлак йўли йўқ. Муҳаббатда оптимистларча иш тутинг. Шунда ёрқин лаҳзаларингиз кўп бўлади. Оиласиз йигитлар эса бугун суюклисининг қўлини сўрашлари ва тўй кунини белгилашлари лозим. Тўй кунини белгилаш учун бугундан қулайини топа олмайсиз.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

17 декабр сиз учун анчагина оғир кечади. Шу сабабли саломатлигингизни кучли назорат остида ушлашингиз керак бўлади. Худо кўрсатмасин, агар қон босимингиз кўтарилиб кетса, ҳамма ишларни ташланг-у, керакли дориларни ичинг. Тадбиркорлар бугун фақат дам олишлари лозим. Келишувлар, шартнома имзолашлар, хизмат сафарлари қочиб кетмайди. Заҳирангизда пулларингиз етарли бўлса, қўшимча даромадли иш қидириб овора бўлишингиз шарт эмас.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Ўқотар буржи вакиллари учун бугунги кун омадли ва унумли кечади. Шаънингизга кун давомида кўплаб олқишлар ёғилади. Оила қурмаганлар олқишларни бўлғуси жуфти тарафдан ҳам қабул қилиб олишга тайёр турсинлар. У инсон билан яқиндагина танишган бўлсангиз-да, барибир туйғулари жиддий эканига ишонишингиз керак. Кун давомида кўпроқ молиявий аҳволингизни янада яхшилаш пайида бўлинг. Асабни асранг. Уларни йўқотсангиз, пулга сотиб олиб бўлмайди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

17 декабр куни сизни фақат пул қизиқтиради. Молиявий аҳволингизни яхшилаш ҳаракатида елиб-югурасиз. Ҳатто, жуфтингиз билан бўладиган мулоқотда ҳам пул ҳақида гапиравериб чарчатишингиз мумкин. Билинг, биттагина мавзуга ёпишиб олиб барча муаммоларни бартараф эта олмайсиз. Айримлар эса моддий аҳволини яхшилаш учун янги иш қидириш билан овора бўлади. Кун давомида кўпроқ вақтингизни тоза ҳавода ўтказишга ҳаракат қилинг.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Эрталаб бир дунё муҳим маълумотларга эга бўласиз. Лекин уларнинг тенг ярмиси қуруқ сафсатадан иборат бўлиб чиқади. Ҳечқиси йўқ. Ҳаётда бундан баттарлари ҳам бўлиши мумкин. Бугун ўтмишга қайтиб иш кўришдан нари бўлинг. Мартабангизни юқорилатиш, рўзғорни бутлаш ва молиявий масалаларга эътиборни кучайтиринг. Уларнинг биронтасида тартиб қолмаган. Қайтадан тартиб ўрнатишингизга тўғри келади. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

17 декабрда баъзиларга нафақат янги иш таклиф этишади, балки ёрдам қўлини ҳам чўзишади. Икковидан ҳам воз кечманг. Икковига ҳам эгалик қилинг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан бугун муносабатларингиз автомат тарзда мустаҳкамланади. Хурсанд бўлаверинг. Ҳали ишдалигингиз пайтидаёқ у билан телефон орқали суҳбат қурасиз ва иккингиз фақат бир-бирингиз учун дунёга келганингизни яна қайта англаб етасиз. Бугун олис сафарга отланиш бир-биридан ёрқин таассуротларни тақдим этади.

。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун дангасаликни ўзингиздан сира узоқлаштира олмай ҳалак бўласиз. Агар ишларингизни қойиллатиб бажариб қўйган бўлсангиз-ку, майли, бемалол дам олсангиз ярашади. Аммо ҳали у ишларга қўл урмаган бўлсангиз, дангасалик, эринчоқлик сизга фақат душман бўлиб чиқади. Шамоллаган, гриппга чалинганлар билан масофа сақлаган ҳолда мулоқот қилинг. Витаминга бой маҳсулотлар истеъмолидан тийилманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

17 декабр куни жуда катта тезликда олдинга боришингиз талаб этилади. Чунки иш ҳажми ҳам шунга яраша катта. Тезлик бўлмаса, кечга қадар улгура олмайсиз. Бунинг устига раҳбарларингиз шу ишни якунласангиз, яхшигина мукофот пули ваъда қилган. Фойдаланиб қолинг. Шахсий машинаси борлар серқатнов йўлларда тезликни оширмасликлари тавсия этилади. Жароҳат олишингиз ёки катта жаримага тушишингиз хавфи бор. Бугун спорт билан шуғулланиш ва бассейнда чўмилиш фойдали кечади.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

Эгизаклар буржи остида туғилганлар эрталаб уйқудан уйғонибоқ позитив қидиришни бошлашлари керак. Барча ишларингиз бароридан келади. Фақат молиявий муаммолар бугун сизга бўйсунмайдиган кўринади. Ҳойнаҳой, ҳали вақт-соати етмади шекили. Лекин ташвиш чекишга ҳожат йўқ. Заҳира пулларингиз етарли. Бугунги кун сиз учун дам олиш, романтика ва янги танишувлар кунига айланиши лозим. Рўзғор ташвишлари билан овора бўлиб уларни қўлдан чиқариб юборманг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

17 декабр сиз учун ижод ва илҳом кунига айланади. Шунинг таъсиридами, ўзингизни жуда яхши ҳис этасиз. Анчадан бери расм чизиш орзусида юрган бўлсангиз, ўша кун келди. Бўёқ ва мўйқаламни олинг-у, иш бошланг. Атрофдагиларга нисбатан кўпроқ жилмайиш, табассум билан муносабатда бўлинг. Рўзғордаги муаммоларга файласуфларча муносабат юритинг. Бошқачасига уларни ҳал қилиб тугата олмайсиз. Куннинг иккинчи ярмида айримлар олисдаги қариндошларникига жўнаб кетиши кутилади. Сафар сизга ҳар тарафлама позитив ҳадя этади.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

Бугун сиздан нафақат дўстлар, танишлар, балки умуман танимаган одамлар ҳам пул қарз сўраши мумкин. Тўғри, сиз жуда саховатли инсонсиз. Бироқ у даражага етмагансиз. Оилавий бюджетингизни ҳеч қурса борича сақлаб қолиш учун вазиятга объектив назар билан боқинг. Кечқурунги вақтингизни оила аъзоларингизга, фарзандларингизга бағишланг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

17 декабр куни ишларингиз бир неча ҳисса ортади. Бош қашишга вақт топа олмай ҳалак бўлишингиз мумкин. Афсуски, режаларингиз буткул бошқа эди. Шунинг учун бўлса керакки, бироз асабийлашишингизга тўғри келади. Куннинг иккинчи ярмида олисда яшайдиган қариндошлар меҳмон бўлиб келишлари мумкин. Улар сизга хушхабар етказишдан ташқари, бир-биридан ёқимли совғалар ҳам тортиқ этишади. Кечқурун ёлғиз қолиб дам олинг. Севимли хоббингизга эътибор қаратинг. Саломатлигингиз ҳақида қайғуринг.


。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳар қандай совуқ кунларни
Бир пиёла чой
Бир оғиз ширин сўз, табассум ортига яширинган бир чимдим меҳр, масофа билмас муҳаббат исита олади азизим!
Шунчаки, ҳамма нарсани борича қабул қилишга одатланиш керак холос, ҳаёт оддий, яшаш оддий, барчаси оддий, бир ҳордиқ, бир ором-бир пиёла чойни ҳузурли ича олишда ..😍🤝
Муҳаббатли чойларингиз ҳузурли бўлсин!

Ассалому алейкум меҳрлиларим барчангизга бугунги кун
Хайрли
бўлсин!


。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⛅️ Aссалому алайкум. 17-Декабр Сешанба тонги муборак бўлсин.

✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ёшлигимизда кийиниш фарқлари..


。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Дада, уйлангим қистади" 😂

Бўйдоқлар учун махсус қўшиқ.


。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ручка доғини осон кетказамиз


。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza

20 last posts shown.