MUHAMMADIY_TG


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


✨ Kim Uchun Donomiz
🌟 Kim Uchun Nodon
✨ Kim Uchun Farishtayu
🌟 Kim Uchun Shayton
Murojaat uchun: @M_ISLAMlC

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


🌙 БАХТЛИ ОИЛА СИРИ

✨Кунларнинг бирида Қози Шурайҳ раҳимаҳуллоҳ ўзининг дўсти Фузайл раҳмутуллоҳи алайҳни учратиб қолди. Ҳол-аҳвол сўраб: "Уйинг тинчми?" деди. Шурайҳ унга: "Аллоҳга қасамки, қарийб 20 йилдан бери аёлим бирор марта кўнглимга ёқмайдиган иш қилгани йўқ", деди. Фузайл бундан ажабланиб: "Қандай қилиб, эй Шурайҳ", деди.

✨Солиҳ оилага совчи қўйдим. Никоҳ кечаси аёлимнинг солиҳа ва гўзал хулқли эканини кўрдим. Аллоҳ таолога солиҳа жуфт ҳалол ато этгани учун икки ракат шукр намозини ўқидим. Намозимни тугатиб ортимга қарасам, аёлим ҳам намозни тугатиб, Аллоҳга дуо қилаётган экан.

✨Уйдаги меҳмонлар, яқин қариндошлар кетишди. Иккимиз ёлғиз қолдик. Шунда аёлимга секин қўлимни узатдим. Аёлим: "Шошилманг!" деди-да, ўрнидан туриб сўзлай бошлади. "Эй Абу Умайя мен сизни яқиндан яхши танимасам, сизга нима ёқишини ва ёқмаслигини билмасам. Сиз менга нимани яхши кўришингизни айтинг, уларни муҳайё қилай ва нималарни ёқтирмаслигингизни ҳам айтинг, улардан узоқ бўлай. Эй Абу Умайя сизга муносиб бўлган қизлар кўп эди ва менга ҳам муносиб умр йўлдошлар кўп эди. Аммо Аллоҳнинг тақдири албатта амалга ошади. Аллоҳнинг хоҳиши ила сизнинг аёлингиз бўлдим. Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ менинг ҳаққим борасида Аллоҳдан қўрқинг! Аллоҳ таолонинг Қуръони каримдаги "...яхшиликча ушлаб қолиш ёки яхшиликча қўйиб юбориш" деган оятига амал қилинг!" деди-да ўрнига ўтирди.

✨Шунда Қози Шурайҳ айтади: "Аёлимнинг нутқидан сўнг бироз ўйланиб қолдим. Аёлим ҳам ваъз-насиҳат қилишимни кутарди". Ўрнимдан турдим-да, "Агар айтган сўзларингизга амал қилсангиз, берган ваъдангизни бажарсангиз фойдангизга ҳужжат бўлади. Агар амал қилмасангиз икки дунёда ҳам ўзингизга қарши далил бўлади. Мен фалон, фалон нарсаларни яхши кўраман. Ва фалон, фалон нарсаларни хушламайман. Агар менинг бирор яхши томонимни кўрсангиз, уни кенг ошкор қилинг, борди-ю бирор ёмонлик жиҳатимни кўрсангиз уни яширинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Солиҳа аёл беркитувчи, ёмон аёл ошкор қилувчидир” деганлар.

✨Аёлим: "Ўзимнинг ва сизнинг аъзоларингизни қачон зиёрат қиламиз?" деди. Мен: “Улар малолланиб қолмаслиги учун вақти-вақти билан зиёрат қиламиз. Ҳадиси шарифда ҳам “Вақти-вақти билан (орасини узиб-узиб) зиёрат қилинг, янада кўпроқ муҳаббатлигини қозонасиз”, дейилган дедим.

✨Айтингчи, қўшниларимиздан қайси бирини уйимизга киритишга рози бўласиз, қайси бирларини эса киритишимни хоҳламайсиз. Яхши оилаларни киритамиз, ёмонларини эса йўқ.

✨Шу тариқа, орадан йиллар ўтди. Кунларнинг бирида уйга келсам аёлимнинг онаси аёлимга гўзал панд-насиҳатлар қилаётган экан. Чиройли тарзда кўришдим. Қизи онасига жуда бахтли ҳаёт кечираётгани ҳақида айтибди. Аёлимниг онаси: "Эй Абу Умайя, аёлинг яхшими?" деб сўради. "Ҳа, Аллоҳга қасамки, энг яхши аёл", дедим. "Эй Абу Умайя ҳар қандай эркак учун ҳаддидан ошган, инжиқ аёлдан ҳам ёмонроқ нарса йўқ. Аёлингни қандай бўлишини истасанг шундай тарбиялагин, ундаги айб-камчиликларни ҳам тўғрилаб тургин", деди. Кейин қизига бурилиб қараб, менга итоат этишга ва қулоқ солишга буюрди.

✨Шу тарзда йигирма йилдан бери тинч-тотув, бахтли яшаб келмоқдамиз. Аёлим бирор марта менга ёқмайдиган ёки жаҳлимни чиқарадиган иш қилгани йўқ.

✅Ушбу ривоятдан қуйидаги ҳақиқатни билиб олишимиз мумкин. Агар оила Аллоҳ таолога ва Унинг буйруқларига итоат этишга асосланса, Аллоҳнинг Ўзи эр-хотин орасида бир-бирига яқинлик ва муҳаббатни пайдо қилади. Борди-ю, оила Аллоҳга итоатсизлик қилиш устига қурилса, шайтон эр-хотин орасини бузади.

•┈┈•┈┈•⊰✿🌙✿⊱•┈┈•┈┈•

А’зо бўлинг Ва бизни кузатиб боринг ✅

Манзил ➥
@Muhammadiy_tg

🌐
Instagram | 🌐 YouTube


Вафодор ёр!

Обрўйинг, мансабинг, куч-қувватинг, мол-давлатинг ва ҳатто соғлигинг сени тарк этиши мумкин. Аммо вафодор ёринг ҳеч қачон, ҳеч бир ҳолатда сени ташлаб кетмайди.

Шундай кунлар учун ҳам танловда шошилма!

•┈┈•┈┈•⊰✿🌙✿⊱•┈┈•┈┈•

А’зо бўлинг Ва бизни кузатиб боринг ✅

Манзил ➥
@Muhammadiy_tg

🌐
Instagram | 🌐 YouTube


Ортингиздан гапираётганларга эътибор берманг, чунки улар ҳақиқатдан ҳам ортингиздадирлар

•┈┈•┈┈•⊰✿🌙✿⊱•┈┈•┈┈•

А’зо бўлинг Ва бизни кузатиб боринг ✅

Манзил ➥
@Muhammadiy_tg

🌐
Instagram | 🌐 YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ayollarga hech qanday sababsiz ham gullar bering, ularga ko'p narsa kerak emas… ❤️🌸

•┈┈•┈┈•⊰✿🌙✿⊱•┈┈•┈┈•

А’зо бўлинг Ва бизни кузатиб боринг ✅

Манзил ➥
@Muhammadiy_tg

🌐
Instagram | 🌐 YouTube


Майли мени ростдан ёмон кўринг, бу муаммо эмас. Аммо илтимос, мени ёлғондан яхши кўрманг!

•┈┈•┈┈•⊰✿🌙✿⊱•┈┈•┈┈•

А’зо бўлинг Ва бизни кузатиб боринг ✅

Манзил ➥
@Muhammadiy_tg

🌐
Instagram | 🌐 YouTube


Китобдан узоқлашган миллат ўз илдизининг кушандасидир.

•┈┈•┈┈•⊰✿🌙✿⊱•┈┈•┈┈•

А’зо бўлинг Ва бизни кузатиб боринг ✅

Манзил ➥
@Muhammadiy_tg

🌐
Instagram | 🌐 YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Мухаббат лахзалари сизни кутмоқда😍

•┈┈•┈┈•⊰✿🌙✿⊱•┈┈•┈┈•

А’зо бўлинг Ва бизни кузатиб боринг ✅

Манзил ➥
@Muhammadiy_tg

🌐
Instagram | 🌐 YouTube


Агар келажакда бир кун "кошки эди" деб қолишни истамасанг, уч нарсани тўғри танла.!

1️⃣ Рафиқангни
2️⃣ ишингни
3️⃣ дўстингни

Синов доим шулар томонидан келади!

•┈┈•┈┈•⊰✿🌙✿⊱•┈┈•┈┈•

А’зо бўлинг Ва бизни кузатиб боринг ✅

Манзил ➥
@Muhammadiy_tg

🌐
Instagram | 🌐 YouTube


Ҳар қандай ишни бошлашдан аввал Аллоҳнинг ризолигини ўйла. Акс ҳолда қилган ишларингнинг ҳаммаси беҳуда кетади.
Аҳмоқ киши ҳикмат лаззатини билмайди, бамисоли тумов киши гулнинг ҳидини сезмаганидек”.

•┈┈•┈┈•⊰✿🌙✿⊱•┈┈•┈┈•

А’зо бўлинг Ва бизни кузатиб боринг ✅

Манзил ➥
@Muhammadiy_tg

🌐
Instagram | 🌐 YouTube


Сен чин эркак бўлсанг, у ҳақиқий аёл бўлади!
Сен чин эр бўлсанг, у ҳақиқий хотин бўлади!
Сен подшоҳ бўлсанг, у малика бўлади!
Сен ошиқ бўлсанг, у севади!

Аллоҳ тақдир қилганларга хайрли никоҳ гўзал келажак тилаймиз😍

•┈┈•┈┈•⊰✿🌙✿⊱•┈┈•┈┈•

А’зо бўлинг Ва бизни кузатиб боринг ✅

Манзил ➥
@Muhammadiy_tg

🌐
Instagram | 🌐 YouTube


Одоб ~ одобсизларнинг одобсизлигига сабр этмоқдир.

•┈┈•┈┈•⊰✿🌙✿⊱•┈┈•┈┈•

А’зо бўлинг Ва бизни кузатиб боринг ✅

Манзил ➥
@Muhammadiy_tg

🌐
Instagram | 🌐 YouTube


Баъзи масканларга йўлимиз етмаса-да, кўнглимиз етган, Ишқимиз кетган….

Ассаламу Алайкум 🌤️
Хайрли кун Қадирдонларим😇

•┈┈•┈┈•⊰✿🌙✿⊱•┈┈•┈┈•

А’зо бўлинг Ва бизни кузатиб боринг ✅

Манзил ➥
@Muhammadiy_tg

🌐
Instagram | 🌐 YouTube


Гўзаллик теварак-атрофда эмас, гўзаллик сизнинг нигоҳингизда...
Агар сиз чиройли қарашни билсангиз, Аллоҳнинг ҳар бир неъматида гўзаллик кўра оласиз!

•┈┈•┈┈•⊰✿🌙✿⊱•┈┈•┈┈•

А’зо бўлинг Ва бизни кузатиб боринг ✅

Манзил ➥
@Muhammadiy_tg

🌐
Instagram | 🌐 YouTube


Шундай кишиларни кўрдимки, улар бекор кетган пул ёки молига ачинишди, лекин мен бекор кетган вақтимга ачиндим…

•┈┈•┈┈•⊰✿🌙✿⊱•┈┈•┈┈•

А’зо бўлинг Ва бизни кузатиб боринг ✅

Манзил ➥
@Muhammadiy_tg

🌐
Instagram | 🌐 YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


“Йигит киши бу замонда динини тутиши ва унга ҳалол бўлмаган нарсага назар солиб, бунинг натижасида гунокор бўлиб қолмаслиги учун тезроқ уйланиши, оила қуриши лозимдир”

•┈┈•┈┈•⊰✿🌙✿⊱•┈┈•┈┈•

А’зо бўлинг Ва бизни кузатиб боринг ✅

Манзил ➥
@Muhammadiy_tg

🌐
Instagram | 🌐 YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram

281 0 1 25 29

Одамлага Тақлид қилишни бас қил, ўзингни изла!

•┈┈•┈┈•⊰✿🌙✿⊱•┈┈•┈┈•

А’зо бўлинг Ва бизни кузатиб боринг ✅

Манзил ➥
@Muhammadiy_tg

🌐
Instagram | 🌐 YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўлсин энди атиги 1 соат вақт наҳот қизғонасиз?
Ахр 60 минут сўрамадиму😇

•┈┈•┈┈•⊰✿🌙✿⊱•┈┈•┈┈•

А’зо бўлинг Ва бизни кузатиб боринг ✅

Манзил ➥
@Muhammadiy_tg

🌐
Instagram | 🌐 YouTube


#Мулоҳаза

Ҳозирги даврда нималар бўлмоқда?

Уйлар катталашди, аммо оилалар кичрайди.

• Тиббиёт ривожланди, бироқ касалликларнинг тури кўпайди.

• Одам Ойга етиб борди, аммо ён қўшнисининг ҳолидан бехабар.

• Пуллар кўпайди, аммо хотиржамлик йўқолди.

• Донолик юксалиб боряпти, лекин ҳис-туйғулар камайиб кетяпти.

• Билим-маърифат ошди, аммо ҳикмат озайди.

• Йўл-йўлакай қўшилиб оладиган дўстлар кўп, бироқ ҳақиқийлари жуда кам.

• Соатлар турли дизайнда ишлаб чиқарилмоқда, аммо кўп нарсага вақт топа олмаймиз.

• Одамлар йилдан-йилга кўпайиб бормоқда, бироқ одамийлик йўқолиб бормоқда.

Манзил ➥ @Muhammadiy_tg

🌐
Instagram | 🌐 YouTube

20 last posts shown.