АЁЛЛАРНИ АРДОҚЛАГАН ЮРТ
Шоир Муҳаммад Исмоил билан суҳбат
- Муҳаммад ака, аёллар ҳақидаги энг буюк таърифни айтиш сизга топширилганида нима деган бўлар эдингиз?
- Инсониятнинг ярмини аёллар ташкил қилади, қолган ярмини ҳам мана шу латофатли, дилбар ва жозибали инсонлар дунёга келтиришган. Демак, дунёдаги жаъмики гўзалликлар аёлга бўлган муҳаббат туфайли яратилган деб бежиз айтилмаган. Ушбу мулоҳазамизнинг бир тармоғи бўлмиш, ҳар бир миллатнинг келажаги оналар (оталар, устозлар эмас) қўлидадир дейиш, бу оналарни мақташ эмас, айнан ҳақиқатни эътироф этишдир. Биз аёлларнинг ҳаётдаги ўрни ҳақидаги бор ҳақиқатни очиқ – ойдин айтишимизнинг ўзиёқ аёлларни шу қадар юксакка кўтарадики, бошқа ҳеч қандай мақтовга ўрин қолмайди. Пайғамбаримиз (С.А.В) “Агар ер юзида сиғиниш жоиз зот бор бўлса, агар Аллоҳ таоло шуни жоиз деб билса, мен бундай эҳтиромга фақат оналарнигина лойиқ деб билардим” – дейдилар.
Тангри сиғинмоқни одам – одамга,
Жоиз деса, жоиз келса бу одат
Фарзардларга дердим: -Ҳар кун, ҳар дамда
Онангизга қараб қилинг ибодат!
Бу ҳадисдан келиб чиқадики, оналар ер юзидаги энг мукаррам, энг мўътабар зотлардир. Аёллар ҳақида бундан буюкроқ таъриф борлигини билмайман ва у бўлиши ҳам мумкин эмас.
- Мана, оналар ҳақида гапирдингиз. Кейинги пайтларда она, она Ватан иборалари қўшиб айтиладиган бўлаяпти. Аслини олганда “она” деган тушунча айри, “Ватан” тушунчаси айридир. Нима учун бу икки ибора ҳамиша муштарак юради, деб ўйлайсиз?
- Шоир Абдулла Орипов суҳбатларимиздан бирида волидаси ҳақида гапиратуриб: “Онамнинг феълида бир шикасталик, хазинлик мавжуд бўлиб, умуман олганда у кишининг табиати маъюсроқ эди. Агар менинг шеърларимда шундай бир синиқлик, шундай бир ғамгинлик бор бўлса, бу онамнинг феъли менга, менинг шеърларимга кўчганидандир”, - деган эдилар. Қаранг, миллий тафаккуримизда, ўзбек халқининг маънавий ҳаётида инқилоб ясаган, ҳалқнинг маданиятини олдинга сурган буюк бир Шоир, ўз шеърияти негизида онасининг биргина феъли бор эканлигини эътироф этиб турибди. Бу бир онанинг бутун бир халқ руҳига ҳаётбахш таъсири эмасми? Айнан мана шу шоирда, она ва она Ватан тушунчалари шу қадар муштаракки, ўз онасини севмайдиганларгина буни тушунмаслиги мумкин.
Юртим. Сени фақат бойликларинг –чун
Севган фарзанд бўлсам, кечирма асло!
Бу ўринда яна бир мисол келтираман. Қадимда бир саркарда қўшни диёрларни босиб олиш учун ўз аймоқларини ҳар томонга жўнатибди. Жўнатар экан, шундай деб тайинлабди: “У ернинг халқига бориб разм солинглар, уларнинг ўз аёлларига қандай муносабатда эканлигини билинглар”. Айғоқчилар изғиб кетишибди. – Эй саркори олам, - дебди қайтиб келганларнинг биринчиси. – Мен у ерларда бўлдим. Лекин бирорта аёлга яқинлаша олмадим. Чунки у аёлнинг атрофида доим ё отаси, ё эри, ё ака-укалари, ё қариндош – уруғлари гавжумки, уларнинг бирортасига яқинлашишга, гапиришга ҳаддим сиғмади, - дебди.
Шунда иккинчи айғоқчи сўз сўрабди.
- Эй улуғ саркарда, аксинча, мен борган жойлар жуда бемалолчилик экан. Аёлларининг етмиш фоизи кўча – кўйда, очиқ – сочиқ, биров билан бировнинг иши йўқ, гап отсангиз кулиб қарши олишади. Бундан на эрларининг, на ака-укаларининг ғаши келар экан, - дебди.
Шунда саркарда айтган экан: “Биз босиб олиш учун иккинчи мамлакатни, ўз аёлларини хор қилиб, эътиборсиз ташлаб қўйган, аёлларини қизғанмайдиган, аёлларига ўз ор – номуси деб қарамайдиган, аёллари учун жонини тикмайдиган одамлар яшайдиган юртга бостириб борамиз.
Аксинча, оналари, аёллари ор – номусини ўз ор – номуси деб қарайдиган юртда бизга бир қарич ҳам ер тегмайди. Улар сўнгги томчи қони қолгунча олишадилар. Агар биз ўз аёлларини қизғанмайдиганлар юртига борсак, улар ўз Ватанларини ҳам, ерларини ҳам, ор – номусларини ҳам қизғанмайдилар. Чунки ор – номуснинг ўзи уларда қолмаган. Уларнинг Ватанларини бемалол босиб олишимиз, ҳатто пулга сотиб олишимиз мумкин” – деган экан.
Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, саркарда бу мамлакатни ишғол қилибди.