“Йўқ, эртага эмас, ҳозир ё олдимга тушиб мен билан кетади, ё шу ерда қолади, иккинчи уйимга изини босмасин.” “Ундай деманг қудажон, ўргилиб кетай, жонимни қоқай, ундай деманг, ёшлар бир кун уришади, бир кун тепишади, бир кун апоқ чапоқ бўлиб кетади, ундай деманг, ёш болалари бор, иккита мунчоқдай боласига раҳмингиз келсин, шу бўбакларни қандай қилиб кўчага ташлаб қўясиз, бояқиш қизимни нима айби бор, қашқатаёқми, қош қайтардими, ё айтган ишингизни қилмадими, ё пишагингизни пишт дедими, гаякми, кайпангми, нега қизимни ўзавонда пачакилаб силтайверасиз, пачурасиз, буям арзанда болам, буниям папалаб катта қилганман, гард юқтирмаганман, ўзим емай ичмай шуларни едириб ичирганман. Отасиз ўсди, кўнгли ўксимасин деб, сўпитўрғай сайрамасдан қора шомгача ўмганим ишиб ишладим. Энди овзи ошга етганда, бурни қонамасин, жон қуда, буни кўчага ҳайдаманг, эртага ўзим олиб бориб қўяман.” Ўшанда онам, қуда холани оёғига зор зор осилиб йиғлади. Қуда хола, “Нари тур-э!” дея онамни итариб юборди ва терс бурилиб кўчага чиқиб кетди. Онам ерга йиқилганча, йиғлаб қолаверди. Онамнинг ўша йиқилгани ҳеч қачон кўз олдимдан кетмайди.
Онамнинг нимжон қўлларини силаб сийпалаб шу воқеани эслаб ўтирибман. Оҳ, шунча хорликларни кўтарган онажоним-а!
Бировни осмон билиб, ўзини ер тутган хокисор онам-а!
Ўшанда онам тўғри қилган экан. Бугун ўша опчамнинг эри хожи, опчамни еру кўкка ишонмайди, ўтирғизгани жой тополмайди, силкиллаган соқолини болта билан чопсангиз чопилмайди, гариллаши оламни бузади, димоғи чоғ, кети карсондай, орқаси жер искамайди, тоши ўрга жумалайди, жағи жўқ, жир битган, жўли жўлдай, бировга гап бермайди, ўтоғоси, невара чеварали бўлиб, қўша қўша мошинлар миниб, эшкинлаб юрибди. Ўшанда онам бир оғиз жаҳл қилганда, сийлаганди сигир билмас, эсиргаганди эшак билмас деб, пишанг берганда, бу оила бузилиб кетарди, биз ҳам буни тўғри қарор деб қабул қилар эдик. Лекин онам энг тўғри йўлни танлаган, узоқни кўзлаган экан. Бизнинг ақлимиз етмаган нарсага ақли етган, юрагига қулоқ тутган экан.
Бизга тўғри йўл кўрсатувчи барча мунгли, мушфиқ, мунис оналаримизга шон шарафлар бўлсин!