Mubiyn_UZ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


"Отақўзи хожи" жомеъ масжиди имом хатиби Лочинбек АКБАРОВ нинг шахсий канали @Mubiyn_uz
______________________________________
Мурожат учун
@mubiynuzadmin

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Жума_суҳбати
🗣 Мавзу: ЎЗИНИ САРҲИСОБ ҚИЛИШ – МУСУЛМОННИНГ ВАЗИФАСИДИР!

🎙 Зайниддин домла Эшонқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

https://t.me/Mubiyn_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#VIDEOLAR

🎞Soxta salafiylikning radikal gʻoyalari yoshlar ongi va dunyoqarashi, e’tiqodi va xulqiga qanday salbiy ta’sir ko‘rsatadi?

🔰Saidafzal Saidjalolov,
O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi dotsenti

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐
iiau.uz|📝Facebook|📷Instagram|📨Telegram|📹YouTube

https://t.me/Mubiyn_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 МЎМИНЛАР АКА-УКАДИРЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

https://t.me/Mubiyn_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!

🌼🌼🌼🌼🌼🌼  🌼🌼🌼🌼


🌼🌼🌼🌼   🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼


📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти).

✅ Салавот айтсангиз...

🌷Ғам-ташвишлар кетади...
🌹Гуноҳлар мағфират қилинади...
🌷Қалблар юмшайди...
🌹Қалбда роҳат-ором пайдо бўлади...
🌷Дуолар ижобат бўлади...
🌹Касалликларга шифо бўлади...
🌷Шафоатга муяссар бўлинади...
🌹Фақирлик кетади...
🌷Руҳ покланади...
🌹Жон беришда енгиллик бўлади...
🌷Қабрда роҳат ва нур бўлади...
🌹Сиротдан осон ўтилади...

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Саййидина ва Ҳабийбина Муҳаммад ва ъала аали Муҳаммад!








🌙 Rajab oyini qanday o‘tkazish kerak?

https://t.me/Mubiyn_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.

🔹🔹🔹🔹🔹🔹  🔹🔹🔹🔹🔹

💐Аллоҳ бу кунда бизга хайриятлар ёзиб, қалбларимизни бахтиёр қилсин!

💐Кутаётган хуш хабарларимиз билан шодлантирсин!

💐Шифо изалаётганларимизга, шифо, раҳмат истаётганларга раҳм қилсин!

💐Аллоҳ, бу кунда биздан
оғриқларни аритсин!

💐Зулматларимизни ёритсин!

💐Бизни нажоти ила суғорсин!

💐Яхшиликнинг барча туйнукларидан ризқлантирсин!

😐https://t.me/Mubiyn_uz


​​БЕТАҲОРАТ ТАВОФ ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра

❓1500-CАВОЛ: Мен умрада бир кишини аравада тавоф ва саъй қилдирдим. Саъй ҳам қилиб бўлганимиздан кейин аравадаги одам иккинчи тавофдан кейин ухлаб қолганини айтди. Бу ҳолатда қандай йўл тутилади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳоратли бўлиш тавофда вожиб, саъйда суннат ҳисобланади. Шунга кўра саъйда жиноят йўқ, аммо тавофни бетаҳорат қилиш жиноятдир. Саволдаги кўринишда, аравадаги киши ухлаб қолгани сабабли тавофдаги беш айланани бетаҳорат бажарган. Бу жиноятни тўғирлаш учун таҳорат билан ўша беш айланани қайта бажаради. Бунда янги эҳром шарт эмас. Бунинг иложи бўлмаса ҳарам ҳудудида битта қўй сўйдиради (“Раддул-муҳтор”, “Ғунятун-носик” ва бошқа манбалар). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

https://t.me/Mubiyn_uz


Forward from: Mubiyn_UZ
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#rajab

РАЖАБ - ҲАЁ ОЙИДИР

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔭 Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Ражаб ойининг 1-куни  2025 йил 1 январь чоршанба кунига тўғри келмоқда.


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


https://t.me/Mubiyn_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🙂Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.

♦️♦️♦️🔺♦️🔺 🔺🔺♦️🔺

☘️ Кунингиз барокатли бўлсин! ☘️

«Ким тонгда ва кеч кирганда етти марта «Ҳасбияллоҳ» деса, Аллоҳ унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларига кифоя қилади» (Имом Ибн Сунний ривояти).

Маъноси: «Менга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, бошқага эҳтиёжим йўқ, муҳтож ҳам қилмасин».
😐https://t.me/Mubiyn_uz


TOMS
Америкалик йигит Блейк Майкоски 2004 йилда отасидан қолган каттагина меросга эга бўлади. Аввалда у бу пулларни қандай қилиб кўпайтириш ҳақида кўп ўйлади. Аммо бир қарорга келмади.
2005 йилда Аргентинага автомобил мусобақасига борди. Чунки у бу спорт турини яхши кўрар эди. Аргентинага боргач Блейк у ерда фақирлик авж олганини кўрди. Хусусан кўп болалар ялангоёқ эди. Чунки уларнинг оёқ кийими олишга пули йўқ эди. Блейк у ерда оёқ кийими ишлаб чиқарадиган ширкат барпо қилишга аҳд қилди. Унинг нияти тижорат билан бирга хайрия ишларини ҳам йўлга қўйиш эди. У оёқ кийимларига ихтисослашган "TOMS" ширкатига асос солди. У ширкат пайпоқсиз кийиладиган енгил спорт оёқ кийимлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
Хайрия ишини эса сотилган маҳсулотга боғлиқ қилиб қўйди. Яъни, битта сотилса битта совға қилинадиган бўлди. Ширкатнинг ривожланишига иккита сабаб бор эди:
1. Бу оёқ кийимларнинг яхшилиги ва енгиллиги.
2. Кишиларнинг бу хайрли ишни қўллаб қувватлашга бўлган рағбати.
Ширкат бугун ҳам ўша манҳажини давом эттираяпти. Бирга бир...
Яъни, ҳар бир сотилган маҳсулот бадалига битта оёқ кийими фақирга эҳсон қилинади.
Яхшиликни ким қилишидан қатъи назар у зое бўлмас экан. Мусулмон бўлмаганлар қилган яхшиликлари эвазини шу дунёда албатта олишади. Бугун "TOMS" ширкати оламга машҳур. Блейк Майкоски эса Америкадаги энг бадавлат кишилардан бири.
Инсоннинг даромад келиб турадиган манба ҳақида ўйлаши яхши албатта. Аммо бой бўлишдан аввал инсон бўлиш ҳақида тафаккур қилиши ундан ҳам яхшидир!

Абдулқодир Полвонов

https://t.me/Mubiyn_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#rajab

РАЖАБ - ҲАЁ ОЙИДИР

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔭 Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Ражаб ойининг 1-куни  2025 йил 1 январь чоршанба кунига тўғри келмоқда.


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


https://t.me/Mubiyn_uz


РАЖАБ ОЙИ ВА УНИНГ ФАЗИЛАТИ

❓CАВОЛ: Ражаб ойи ва унинг фазилати ҳақида маълумот берсангиз. Унда қандай ибодатлар қилинади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ражаб ойи қамарий ойларнинг еттинчиси бўлиб, “ражаб” сўзи луғатда “улуғлаш”, “ҳурмат бажо келтириш” маъноларини англатади.
Саҳобаи киромлар ва улардан кейинги салафи солиҳларимиз Ражаб ойи келганда, Рамазонга соғ-саломат етишни сўрар эдилар. Бу ҳақида Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ражаб ойи кирса, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳ! Ражаб ва Шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин”, дер эдилар” (Имом Ибн Асокир ва Имом Байҳақий ривоят қилган).
Дуонинг ўқилиши: “Аллоҳумма баарик ланаа фий Ражабин ва Шаъбана ва баллиғнаа Рамазона”.
Машҳур тобеинлардан бўлган Абу Қилоба раҳимаҳуллоҳ Ражаб ойи фазилати ҳақида шундай деган: “Ражаб ойида рўза тутувчилар учун жаннатда бир қаср бор” (Имом Байҳақий ривояти).
Мазкур ҳадисдан Ражаб ойи бошқа ойлардан фазилатли экани, унда тутилган нафл рўзаларнинг ажри кўпайтириб берилиши маълум бўлмоқда.
Демак, биз Ражаб ойидан Рамазон ойига тайёргарликни бошлаб, имкон борича нафл намозлар, рўзалар, хайру эҳсон ва шу каби яхшиликларни кўпайтиришимиз айни муддао бўлади. Ражаб ойида ҳам бошқа ойларда бўлгани каби нафл рўза ва намозлар бирор кунга белгиламасдан ўқилаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

https://t.me/Mubiyn_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1446_йил

Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Ражаб ойининг 1-куни  2025 йил 1 январь чоршанба кунига тўғри келмоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".

https://t.me/Mubiyn_uz


#muhim
ИСТИХОРА НАМОЗИ

"Истихора" сўзи луғатда "хайрни талаб қилиш" деган маънони англатади. Мусулмон киши икки ишдан қайси бирини қилишини билмай қолганда, хайрлисини танлаш учун истихора намози ўқийди. Бу намозни ҳар бир мубоҳ ишдан олдин ўқиш мустаҳабдир.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ҳамма ишларда истихора қилишни ҳудди Қуръондан сурани ўргатгандек ўргатар эдилар. У зот:

"Қачон бирортангиз бир иш қилмоқчи бўлса, фарз намоздан бошқа икки ракъат намоз ўқисин. Сўнг "Аллоҳим! Албатта, мен Сендан илминг ила истихора киламан. Сенинг қудратинг ила қудрат сўрайман. Сендан улуғ фазлингдан сўрайман. Албатта, Сен қодир бўлурсан, мен қодир бўлмасман. Сен билурсан, мен билмасман. Сен ғайбларни ўта яхши билувчи Зотсан. Аллоҳим! Агар ушбу иш менга динимда, тирикчилигимда ва ишим оқибатида (ёки ҳозирги ишимдаю келгусида) яхши эканлигини билсанг, уни менга тақдир қилгин, менга осон қилгин, сўнгра уни мен учун баракали қилгин. Агар ушбу иш мен учун динимда, тирикчилигимда ва ишим оқибатида (ёки ҳозирги ишимдаю келгусида) ёмон эканлигини билсанг, уни мендан буриб юбор, мени ундан буриб юбор. Ва менга қаерда бўлса ҳам яхшиликни тақдир қил. Сўнгра мени унга рози қил", десин ва ҳожатини айтсин", дедилар".
Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.

Ушбу намозни ўқигандан кейин мазкур иш ҳақида ўйламай, Аллоҳ таоло ихтиёр қиладиган нарсани кутиб юради. Кейин кўнглига тушиб, ўзига маъқул бўлиб, қилгиси келиб қолса, шу ишни қилади. Бу ҳақда туш кўриши ҳам мумкин. Агар иш бир тарафга бўлмай туриб қолса, истихора намозини яна қайтадан ўқийди.

⬆️Қайта ўқиш етти мартагача бўлади.

⬆️Истихора намозининг биринчи ракъатида Фотиҳа сурасидан кейин Каафирун сурасини, иккинчи ракъатда Ихлос сурасини ўқийди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
"Кифоя, 1-жуз" .


https://t.me/Mubiyn_uz


​​ТУЯ ГЎШТИНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛГАН КИШИ ТАҲОРАТ ҚИЛИШИ КЕРАКМИ?
#таҳорат

❓1499-CАВОЛ: Туя гўшти еган одам таҳоратини янгилаш керак деган ҳадис борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, шундай мазмунда ҳадис бор. Имом Ибн Можа Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туя гўшти ейилгандан сўнг таҳорат олишга буюрганлари нақл қилинган. Шу ҳадисдаги таҳорат олиш ҳақидаги сўзни муҳаддис ва фақиҳ уламолар оғиз ва бурунни ювиб олиш деб шарҳлаганлар. Чунки бошқа ҳадиси шарифларда туя гўшти туфайли таҳорат синмаслиги айтилган. Қолаверса, ҳадисларда келган “вузуъ” сўзи ҳар доим ҳам намозга олинадиган таҳоратни англатмайди. Масалан, таомдан олдин қўл ювиш ҳақидаги ҳадисда ҳам мана шу “вузуъ” сўзи қўлланилган. Лекин бирорта уламо овқатланишдан олдин таҳорат олишни айтмаган (“Маорифус сунан” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

https://t.me/Mubiyn_uz

20 last posts shown.