Mubaşşir Ahmad


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Ушбу каналда "Azon Global" Медиа лойиҳалари асосчиси, "Ўрта Осиё халқлари Азон вақфи" васийлар кенгаши раиси шайх Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади.
Реклама учун:
@muazzin_91

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


ХАЛҚИМГА ВА ДАВЛАТИМГА БИР ТАКЛИФ

Юз эллик йилдан бери ўрислардан шаънимизга лойиқ бўлмаган ҳақоратлар эшитиб келамиз.

Айниқса, "мустақил"ликка эришганимиздан кейин ва давлат халқини иш билан таъминлай олмай тирикчилик учун Ўрисияга бора бошлаганимиздан бери бошимизга "баран", "чурка", "черномазый", "черножопый" каби ҳақоратлар ёғилади.

Ғинг демаймиз, дея олмаяпмиз, топиб турган бир бурда нонимиздан ҳам қуруқ қолмайлик деб, нафақат миллий, балки инсоний шаънимизни ҳам бир бурда нонга сотиб келяпмиз.

Бунга сари улар ҳаддан ошаверди, ҳамиятимизга тегаверди ва охири келиб одам ўрнида кўрмайдиган бўлди. Мана, "ит" деган тавқилаънатни ҳам олдик. Дунёда ҳам, яқин қардошлар кўзи ўнгида ҳам шарманда бўлдик.

Миллат ўз шаънини ҳимоя қила олмайдиган ҳолга тушиши энг оғир хўрлик ва хорликдир.

Бу ҳолга тушишимизга бош айбдор Ислом Каримов ва у қурган жиноятчи "давлат"(тўда)дир. Миллатнинг белини синдириб, руҳини ўлдириб кетди! Асл ит у эди, ўзбек халқи эмас! Афсус, давлатимиз ҳалигача у "очиб берган" йўлдан боряпти.

ТАКЛИФИМ:

1. Бундан кейин иш излаб Ўрисияга битта ҳам одам бормасин.

2. Ҳозирда у ерда ишлаб турганлар оммавий равишда уйга қайтсинлар.
Ризқни Ўрисия эмас, Оллоҳ беришини унутмайлик. У ердан бўлмаса, бошқа ердан беради, лекин албатта БЕРАДИ!
Ўрисияни байкўт қилиш билан учта катта натижага эришамиз:

1. Ўз шаъни ва қадри учун кураша оладиган миллат эканимизни кўрсатамиз ва обрўйимизни кўтарамиз.

2. Ўрисиянинг айрим соҳаларини танг ҳолга туширамиз, то тавбасига таянсин.

3. Ўзимизнинг давлат ҳам "ортиқча ишчи кучи" муаммоси устида бош қотиришга мажбур бўлади.

Агар бундай кескин чорага журъат қилмасак ёки кўнмасак, демак, тепада саналган ҳақоратларга лойиқ миллат бўлиб қолаверамиз.
Танлайлик.

© Нуруллоҳ Муҳаммад Роуфхон

@MubashshirAhmad


"Мени танидингизми?", деб ёши улуғларни қийнаманг ва хотираларини синаманг!
Салом беринг, исмингизни айтинг ва ўзингизни танитинг, бўлди. Улардаги тана оғриғини унутиш алами билан кучайтирманг!
Агар уларнинг хотираси хиёнат қилган бўлса, сизнинг одобингиз хиёнат қилмасин!

@MubashshirAhmad


Онаси дафн этиб бўлингач, деди: бугун биринчи бор хотиржам ухлайсиз...

@MubashshirAhmad


Ҳар бир Телеграмчига:
Амма баъд. Сизга қарата Вуҳайб ибн Вирд айтади:
"Ким сўзини амалидан* санаса, гапи камаяди".
Вассалом.
---
* Қиёмат куни ҳисоб берадиган амал

@MubashshirAhmad


Тирик жоннинг ҳаммасида эркак жинси чиройли бўлади. Илло инсонда аёллари ўзига кўп ва хўб оро беради-да.

@MubashshirAhmad

37.3k 5 1.3k 2.9k

Алишер Қодир шаблонини энди АЭС қуришга ишқибоз яшиллар такрорлашга ўтишди

“газ қиммат ресурс, 1 куб газдан 10 га яқин юқори қийматли, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш, хорижга сотиш ва унинг пулига миллионлаб қоракўзларимизга иш ўрни яратиш мумкин” дея бир жойдан туширилган шаблонни такрорлаётган яшиллар 4 млрд.долларлик GTL завод газдан узилиб, газ олигархлар томонидан экпорт қилинаётганини билишадими? Кўр ё кар бўлишмаса керак?

Қанақа қоракўзлар манфаати ҳақида гапираяпсиз? Газдан узилган заводларнинг ишчилари бўлган ўша қоракўзлар уйда тишини кирини сўриб ўтирибди. Ўзбекнинг нонини туя қилаётган кўзининг ранги қанақалиги номаълумлар бизнес жетини янгилаб, ўзбек газининг пулини Кипрдан Гонконггача хуфя ҳисобларга қараб оқизаётган бир вақтда.

Аҳолидан тортиб олинган газ ҳам бизнесга ёки “экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришга” ишлатилмайди. Яна шу кўккўзлар чўнтагига кетадими?

Одам бир марта алданишини, икки марта алданишини қабул қилиш мумкиндир. Лекин уч ва ундан кўп алданиш бу тентаклик.

Газ Ўзбекистон халқининг миллий бойлиги. Уни худо берган. Газ ўзбек халқидан, аҳолининг энг бирламчи эҳтиёжларидан ошса, ўзбек халқи рози бўлсагина, кейин қолганига ишлатилиши керак.

© Отабек Бакиров

@MubashshirAhmad


"Ҳар бир инфоқ қилган нарсангизнинг ўрнини У тўлдирур".
("Саба" сураси, 39-оят).

Бу оятда фақат мол-дунё назарда тутилмаган. Нарса - ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ҳис-туйғунгиз, вақтингиз, табассумингиз... буларнинг ўрнини ҳам У қалб очилиши, хотиржамлик ва сурур билан тўлдиради.

@MubashshirAhmad


Ассалому алайкум. Икки кун бўлди, Фейсбукдаги аккаунтим блокланиб қолди. Ҳозирча янги аккаунт очдим. Mubaşşir Ahmad.

https://www.facebook.com/share/15DpDTZuyw/

Янги дўстларни қабул қилишни бошладим. Марҳамат.

@MubashshirAhmad


Умар розияллоҳу анҳу Каъб розияллоҳу анҳуга: "Менга ўлим нима эканини айтиб беринг" дедилар. Каъб уни шундай таърифладилар: "Эй амирул-муъминийн, у одам боласи қорнидаги тикони кўп дарахтга ўхшайди. Унинг томириям, бўғимиям бўлмайди. Илло қўллари бақувват бир одам бу дарахтни ундан тортиб, суғуриб олади" дедилар.

Буни эшитган Умар йиғлаб юбордилар.

--------------------------------------------
Инсон интиҳосини тасвирлаган мазкур ривоятдаги мусулмонлар амири, ҳазрати Умарнинг йиғлаб юборишлари эътиборимни тортди. Ўшал пайт салтанат ва мулкнинг энг чўққисида бўлган зотнинг ўлим ҳақида сўрашлари ва эслашдан таъсирланишлари.. ҳамда уни эслашдан чўчийдиган, дунё неъмат ва ташвишларидан сармаст бўлган биз қалбитошлар орамиздаги фарқ мени ўйлантирди.

Аллоҳ Умарни раҳмат қилсин ва бизнинг ҳам ҳолимизни ислоҳ этсин!


@MubashshirAhmad

34k 0 298 1.3k

- Кўз ёшлари нима ўзи?
- Кўз ёшлари руҳнинг нафас олиши. Соғинч кучайгани сари инсон кўзидан нафас ола бошлайди.


Вуждон Али

@MubashshirAhmad


Forward from: bakiroo
Алишер Қодир антиутопияси?

Ўтган ҳафта бош яшинқайтаргич миссиясини яна ўз қўлига олган Алишер Қодир навбатдаги антиҳақиқат билан бўлишди: Эмишки, тиллақатори миллиардлаб куб газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқни косаси оқармайди.

Албатта, иситиш ва овқатга газ ёқадиган халқ ва коса оқариши ўртасида ҳеч бир пруф йўқ. Бир грамм ўзининг гази йўқ гуржилар газ ёқади, ватани газни устидаги озарлар газ ёқади, бутун дунёдан газ сотиб оладиган немислар, британлар, голландлар газ ёқади Лекин уларнинг косаси оқарган. Демак, газни ёқиш ёки қайта ишлаш бу танлов, танловни эса эркин бозор беради. Алишер Қодирни ким ва қандай сайлаган билмайман, лекин у сиз ва биз учун танлаб бермоқчи: газ ёқма, косанг оқармайди.

Айни пайтда:

1 куб газдан 10 га яқин юқори қийматли, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш мумкинлигини эслатган Алишер Қодир (эслатмаса, билмасмидик) 4 млрд.долларга қурилган ва айнан шунақа маҳсулотлар ишлаб чиқариши керак бўлган GTL завод декабрдан апрелгача ишламаслигини негадир ёдга олмаган.

GTL ва кимё заводлардан тортиб иссиқхоналаргача газдан узилиб, ўзбекнинг субсидияланаётган гази бир тўда олигархлар томонидан экспорт қилинаётгани Алишер Қодирни ҳайратга солмаган. Нега Алишер Қодир газ экспортини тўхтатишни сўрамайди? Алишер Қодир Ўзбекистонни талаётган олигархлардан қўрқадими ё уларнинг феълан адвокатими?

Алишер Қодир ўрисники (балки аслида ўзимизники) дейилган газни Гонконгда жойлашган ўртакашдан “импорт” қилинаётганини жуда яхши билади, лекин параламентда қўр тўкиб ўтириб, ғинғ демайди.

Алишер Қодир миллат ва унинг косаси ҳақида қайғурар экан, нафақат Ўзбекистон, бутун Марказий Осиё газ инфратузилмаси юраги бўлишига қарамай, шимол олигархиясига совға қилиб юборилган Газли омборини ўзбек халқига қайтарилишини, яъни миллийлаштиришни талаб қилмайди.

Нега Алишер Қодир охирги 8 йил ичида бир тўп энергошотирлар томонидан олигархияга совға қилиб юборилган конлар, улушлар ва активларни тафтиш қилиш, схемалар қонунийлигини ўрганиш, энерголюстрация масаласини параламентга чиқармайди?

Нимага?

Булар Алишер Қодир сайлов дастурида йўқ, Алишер Қодир сайловчиларига ўзбек халқини талаётган ўғри олигархияга қарши курашаман, деб ваъда бермаган, дейсизми?

Унда, нима Алишер Қодир 4 ой аввалги сайлов-палов кампаниясида аҳоли газдан узилмаса, халқ косаси оқармаслигини очиқ-ойдин айтганмиди? Шунга халқдан мандат олганмиди?

Ё буларнинг ҳаммаси негизида оқни қора деб эълон қилиш ва сиёсий иккиюзламачиликдан иборат антиутопия ётадими?


Forward from: Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
📌 Ироқда 9 ёшли қиз 35 ёшли эркакка турмушга чиққани ростми?

📌 Трамп Исроилга оғир бомбалар етказиб беришни қайта тиклади

📌 Ливан ва Исроил ўртасидаги оташкесим муддати узайтирилди

📌 ҲАМАС Трампнинг фаластинликларни кўчириш таклифини рад этди

📌 Исроил озод қилган фаластинликлар тантанали кутиб олинди

📌 АҚШда муҳожирларни мисли кўрилмаган кўчириш бошланди

📌 Жанубий Корея президентига қандай айблов қўйилмоқда?

Азон дайжести – жаҳонда ва Ўзбекистонда рўй бераётган долзарб хабарлар шарҳи билан танишинг!

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/TMYCEez8OhI

©️Azon Global


Аёлнинг эр хислатларини эътироф қилиши, ўлгандан кейин бериладиган давлат мукофотига ўхшайди.

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad


Болам, биз солиҳларни намози ва рўзаси кўплигидан танимаганмиз*. Балки уларни халққа аралашмаслик, улардан тилларини тийиш, одамларга кўнгиллари саломатлиги** ва бошқалардан кўра ўзларини айбли кўришларидан таниганмиз.

Аҳмад Дувайдор
---
* Намоз ва рўзалари кўплиги ўзларига аён бўлган холос. Чунки бу ўзлари билан Раббилари ўрталаридаги муомаладир.

Солиҳликлари эса кейинги зикри келган сифатларидан билиниб қолган. Чунки бу халқ билан муомалада барибир кўринади.

Шундан уларнинг солиҳликларини таниганмиз.
** Яъни, уларда одамларга нисбатан адоват, кўролмаслик, ҳасад каби сифатлар йўқлиги.


@MubashshirAhmad


Forward from: Девонайи Ҳақгўй
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бир даврада чўчқа гўшти тортилган. Сиз уни ейишдан бош тортдингиз. Бу билан сиз радикаллигингизни эмас, ўз қадриятингизни кўрсатган бўласиз. Ўзгаларнинг қадриятини эса камситишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!

Шаҳматчимиз Нрдирбек Ёқуббоевнинг қиз бола билан қўл бериб кўришмаганини баъзи толерантлик иддаосидагилар нотолерантларча маломат қилишяпти. Бу унинг қадрияти. Ҳурмат қилишга мажбур бўлмаганинг каби, ҳурматсизлик қилишга ҳам ҳаққинг йўқ. Дунёвий секуляр давлатда яшаётганингни унутма. Бунда бировнинг эътиқоди ёки қадрияти танқид остига олиниши мумкин эмас, агар қонун билан тақиқланмаган бўлса. Чидасанг шу. Чидамасанг, сурларинг!

@adolat_kuychisi


​​Бир киши Саид ибн Жубайрга: "Агар олдимдан мажусий чиқиб салом берса, унга алик оламанми?" деди.

У киши жавоб қилди: "Мен ҳам бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан сўраганимда: "Агар менга ҳатто Фиръавн яхши гап айтса, унга муносиб жавоб қиламан", дегандилар.

@MubashshirAhmad


Инсон тупроқдан яралган. Вақти-вақти билан меҳрибон қўл силаб-сийпаб турмаса, тошга айланади. "

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad


Ўзбек жамияти ва давлатчилигинг муаммолари кўп. Коррупция, монополия, ўғирлик ва ҳоказолар. Буларни биладиганлар ҳам, ечимлар ҳам кўп. Аммо натижа йўқ. Аҳвол ўнгланмаяпти. Чунки биз ишни бошидан бошламаяпмиз. Муаммонинг сиртини сийпалаб, бошқа рангга бўяб-бежаб, уни ҳал қилгандек бўляпмиз.

Муаммо ё хасталикни муолажа қилиш учун аввало унга ташхис қўйиш керак. Касаллик аниқ бўлиши, хаста уни эътироф қилиши ва ҳолат оғирлигини билиб ундан қутилиш ва даволанишга унинг иштиёқи бўлиш керак. Бўлмаса натижа бўлмайди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Тавба пушаймонликдир” деганлар. Тавба ўзини ислоҳ қилишнинг биринчи бекати саналади. Усиз инсон ҳаёти ислоҳ бўлмайди, ўнгланмайди. Тавбанинг асоси бўлмиш пушаймонлик эса кишида гуноҳдан дарҳол қочиш ва унга қайтиб яқинлашмаслик азму қарорини юзага келтиради.

Агар буни тушунган бўлсангиз бир нарса айтаман. Кишида пушаймонлик ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Чунки ҳамма ўзининг ишини тўғри санайди. Бу эса пушаймонлик, пировард тавба ва унинг натижаси бўлган ислоҳотга монелик қилади.

Ҳақиқий ўнгланмоқчи бўлган одам, ислоҳ бўлмоқни истаган жамият ва давлат аввало ўзидаги иллатларни аниқлаши, уларни тан олиши ва натижада пушаймон бўлиши керак. Ислоҳотлар шундан бошланади. Аммо ташхис қўймай хасталикни даволаш соя билан урушишдек бефойда, ислоҳ қилиш эса чала ва бесамар ислоҳ бўлади. Буни ҳозирги ҳолатимизда кўриб турибмиз.

Бизнинг шароитимизда ҳаммамиз қайсидир маънода коррупционер, монопол, ўғри ва ҳоказомиз. Қариндош ва таниш-билишга суянамиз, фойдали иш фақат бизга тегишли бўлишини хоҳлаймиз, одамларнинг, жамиятнинг ва ё давлатнинг чўнтагидан ўғирлаймиз. Бойлик, мансаб, обрў учун ҳамма нарсамизни тикканмиз. Энг тақводоримиз ҳам жаннатни ўзиники деб ўйлаймиз, бошқалардан қизғонамиз. Шу билан бирга ҳаммамиз ислоҳот хоҳлаймиз.

Тўхтанг! Тўхтаб ҳаммамиз ўзимиздаги иллатларни излайлик. Улар ойдек равшан ва аниқ. Уларни кўрайлик ва тан олайлик. Давлат ҳам, жамият ҳам шундай қилсин. Излансин. Чунки ўнгланишнинг боши дардни аниқлаш ва унга тўғри муолажа белгилаш. Қолгани Аллоҳнинг муваффақият беришига боғлиқ.

Биз эса хасталигимизни билмаймиз, бинобарин тан олмаймиз. Шундан бошқанинг ўнгланиши ва ислоҳ бўлишини хоҳлаб юраверамиз. Натижа эса доимгидег 0 га тенг қолаверади.

Бу фикрларим фақат оддий одамлар учун эмас, жамият ва давлат учун ҳамдир. Ташхисни тўғри қўя олсак, кейинги муолажа йўлларини консилиум билан ҳал қилсак бўлади.

@MubashshirAhmad

34k 1 130 860



Туркияда болалар учун одоб-ахлоқ, динимизни ўргатувчи китоблар жуда кўп. Бу ерда исталган ёшдаги бола учун китоб топиш имкони бор. Алҳамдулиллаҳ, бизда ҳам шундай китоблар кўпаяётгани қувонарли ҳолат.

Ёш ижодкорлардан Ғиёсиддин Юсуф болалар учун тарбиявий аҳамиятга эга китоблари билан танилиб қолган. У кишининг яқинда нашр қилинган «Гўзал хулқлар» номли китоби болалар учун муҳим бўлган хулқлар: илм ўрганиш, ростгўйлик, омонатдорлик, меҳнатсеварлик каби фазилатларни содда ва қизиқарли тарзда тушунтиради. Ҳар бир мавзу ҳикоялар ва расмлар билан бойитилган, сўнггида эса болалар билимларини мустаҳкамлаши учун саволлар берилган.

Бу китоб болалар қалбига эзгулик уруғларини экади ва улар учун муҳим қўлланма бўлади. Муаллифга ташаккур! Аллоҳ бу хайрли ишингизга барака берсин!

@MubashshirAhmad

20 last posts shown.